Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Замонавий ташкилотларда маданиятлараро ўзаро таъсир



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

3.2. Замонавий ташкилотларда маданиятлараро ўзаро таъсир
 
Глобаллашув 
ва 
байналмилаллашув 
жараёнлари 
ижтимоий 
мулоқотнинг маданиятлараро муҳитдаги ўзаро таъсир жиҳатини муҳим 
қилиб қўйди. Шунга кўра, икки ва ундан ортиқ одамнинг биргаликдаги 
меҳнат фаолияти ҳақида гап кетганда, гуруҳ аъзоларининг ҳамкорликдаги 
фаолиятини амалга ошириш асосида умумий мақсадлар, вазифалар, 
эҳтиёжлар бўлади. Гуруҳ аъзолари интилишларида, авваламбор, барча учун 
умумий ва ҳар бир инсон учун алоҳида мақсад ва вазифалар акс этади, 
шунингдек, ҳар бир гуруҳ аъзосининг алоҳида ва бутун гуруҳ талабларига 
жавоб берувчи муайян манфаатлари кўзда тутилади. Буларнинг барчаси 
гуруҳ иштирокчиларини доимий риоя қилинадиган маълум йўналишга 
чорлайди. 
Шу билан бир вақтда турли маданиятлар вакиллари муносабатлари 
кўплаб муаммолар туғдиради. Бунинг сабаби кўпмиллатли ташкилот 
доирасида ҳамкорликда меҳнат қилаётганларнинг меъёр, қадрият, 
дунёқарашлари хусусиятларининг мос келмаслигидир.
Охирги пайтда миллатига кўра табақалаш одобдан эмас, чунки бу 
инсон жамиятдаги ўрнини ўзи белгилашига имкон бермайди, деган фикр 
ҳукмрон. Бироқ, фарқланиш муаммосини танқидий кўриб чиқиш бегона 
ларни табақалаш важидан этик шубҳалардан қатъий назар, ўзини оқлайди. 
Чунки у ўзаро муносабатдаги иштирокчиларнинг турлича қадрият ва ўзини 
тутиш кўрсатмаларининг низои шароитида маданиятлараро ўзаро таъсир 
жараёнлари кечишининг ўзига хослигини аниқлаш имконини беради. 
Масалан, турли этнос вакиллари иштирок этадиган ҳамкорликдаги меҳнат 
фаолияти жараёнида бундай умумлашмалар (ҳамкасбларни “руслар”, 


53 
“турклар” ва бошқалар деб аташ) ҳамкасблар ва ҳамкорларга бўлган
ишончнинг камайишига, улар меҳнатининг паст баҳоланишига, улар 
бажараётган ишга ҳамюртларига нисбатан юқори талаблар қўйиш каби 
салбий натижаларга олиб келади. 
Маданиятлараро ўзаро таъсир, яъни турли маданиятларнинг тенг 
ҳуқуқли муносабати, шунингдек, мулоқот ва ўзаро ҳурмат асосида ўз 
фикрини маданий намоён қилишнинг умумий шаклларини яратиш 
имконияти Россия ва хориждаги илғор ривожланаётган йўналишлардандир. 
Бунда маданиятлараро ўзаро таъсир жараёнида новербал мулоқот 
муҳим аҳамиятга эга эканлигини назарда тутиш лозим. Бу ҳолатда 
фойдаланиладиган белги, ҳаракат ва рамзлар ўзаро таъсир жараёнига ҳам, 
унинг натижаларига ҳам таъсир кўрсатиши, унинг қатнашчилари учун 
турлича аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Шу тариқа, ҳар хил маданиятларда 
мулоқот пайтида ишлатиладиган рамз, имо-ишора, кийим-кечак ва 
безакларнинг маъноси бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Чунончи, 
Туркияда баланд овозда суҳбатлашиш одатий ҳол ҳисобланса, Россияда
даъво қилиш ёхуд ҳамсуҳбати бетайин ҳиссиётли  одам деб қабул қилинади. 
Италия маданияти намояндалари русларни имо-ишорани кам ишлатганлари 
учун суҳбат мавзуси ва суҳбатдошига бефарқликда айблайдилар.
Турли маданиятлар вакилларининг этник хусусиятлари ҳам 
маданиятлараро ўзаро таъсирга жиддий тўсқинлик қилиши мумкин. Ушбу 
ҳолатда онгнинг қуйидаги аспектлари алоҳида қизиқиш уйғотади: 
кузатилаётган этномарказлашув тенденцияси – бошқа маданият вакилларига 
салбий баҳо беришга мойиллик; ўз ва бошқа маданиятлар вакилларининг 
соддалашган тимсолларини шакллантиришда кўринувчи этник онгни 
қолиплаш; маданиятлараро алоқалар жараёнига танлаб киритилган 
бидъатлар, шу жумладан, ҳиссий идрок, ўтмишнинг салбий тажрибаси ва 
ш.к.б. 


54 
Бу ўзаро таъсирнинг биринчи босқичларида шериклар шахсияти 
тўғрисида ахборот тўлиқ бўлмаган шароитда маданиятлараро алоқалар учун 
потенциал тўсиқларни яратади. Ўз гуруҳи аъзоларига нисбатан турли 
маданият вакиллари орасидаги фарқнинг кўпроқлиги даражасини кутиш 
ўзаро алоқаларни чеклайди. Ўзини янги ахборотдан тўсиб, инсон
бидъатларни кучайтиради ва баъзи андозаларнинг алдамчилигини 
англолмайди. Узоқ давом этадиган жадал маданиятлараро мулоқот эса 
кўпинча бундай тўсиқни олиб ташлайди. 
Ҳар бир муайян жамиятда қабул қилинган қадриятлар, анъаналар 
маданиятлараро алоқаларга тўсиқ пайдо бўлишига замин шаклланишида 
муҳим ўрин эгаллайди. Улар ушбу андозалар қабул қилинган жамоа 
аъзоларининг дунёқарашини шакллантиради. Бироқ, шуни айтиб ўтиш 
жоизки, бирламчи ижтимоийлашуви айнан шу жамиятда ўтган шахслар 
тўғрисида гап бораяпти, чунки асосий нуқтаи назарлар айнан шу босқичда 
шаклланади. 
Мигрантларга келсак, уларнинг сони туб аҳоли орасида ёйилиб 
жойлашишини қийинлаштирувчи кўламга етсагина, уларни ҳисобга олиш 
мумкин. Бундай ҳолатда ассимиляция жараёни анча қийинлашади, чунки 
муҳожирлар расмий ёки норасмий ташкилотларга бирлашиб, жамият ва 
ташкилотлардаги ижтимоий вазиятга сезиларли таъсир ўтказадилар. 
Шу билан бирга, инсоннинг байналмилал муҳитдаги хулқи фақатгина 
маълум маданиятга тегишлилиги эмас, унинг шахсий, ишчанлик 
хусусиятлари 
билан 
аниқланишини 
унутмаслик 
лозим. 
Бунда
маданиятлараро алоқа ўрнатишга тайёрланаётган ёки ўрнатаётган шахснинг 
илк кайфиятига кўп нарса боғлиқ. Ўзаро алоқаларнинг самарадорлигини 
камайтирадиган асосий тўсиқлар турли маданият вакиллари қўллайдиган 
когнитив чизмалардаги фарқлардир. Идрок қилиш моделларининг энг ёрқин
табақаланиши ўзга дунёқараш, оламни идрок қилиш ва ш.к.б.ларга дуч 
келганда содир бўлади. Ўз маданиятидан ташқарида бўлиб қолган шахс ўзга 


55 
маданиятнинг тил ва новербал тизимлари хусусиятлари, ижтимоий онг 
қисмлари билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлади. Ўзга маданият 
вакиллари билан ҳамкорликда меҳнат қилар экан, инсон айнан шундай 
шароитга тушиб қолади. Чунки иш жойи чегарасида инсонлар – турли 
маданият вакилларининг фаол ўзаро алоқаси содир бўлади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish