Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Раҳбар фаолиятини ташкил этишдаги воситалар ва асбоб-



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

8.3. Раҳбар фаолиятини ташкил этишдаги воситалар ва асбоб-
анжомлар 
Юқорида баён этилганлардан маълум бўлдики, менежер ишини режалаш 
ва уюштиришда муайян мураккабликлар мавжуд бўлиб, улар махсус 
воситалар ва асбоб-анжомлардан фойдаланишни талаб қилади.
Жаҳон амалиётида мазкур масалада бой тажриба тўпланган. Масалан, 
кўпгина мамлакатларнинг менежерлари ўз фаолиятларини режалаш ва 
бошқариш мақсадида вақт кундаликларидан жуда кенг фойдаланадилар.
Вақт кундалиги – ишни бошқаришнинг самарали воситаси бўлиб, 
ишларнинг 
бажарилишини 
соатма-соат 
режалаштириш, 
кундалик 
вазифаларни умумий ишнинг бир қисми сифатида белгилаб, улар орасидан 
энг муҳимларини алоҳида ажратиб олиш имконини беради. 
Бундай кундалик папка шаклидаги махсус тикма тўпламдан иборат 
бўлиб, эгасининг хоҳишига кўра унга махсус карточкалар, графиклар, 
жадваллар ва молиявий ҳисоботлар жойланиши мумкин. Карточкаларда 
йиллик режалар (махсус бўлмаларга ажратилган катакларга ҳар ҳафтада узоқ 
муддатли режалар), кундалик режалар бўлиб, уларда ҳамма ишлар ярим 
соатгача аниқликда кўрсатиб қўйилади. Шу тариқа кунлик дастурнинг ҳар 


243 
бир бандини узоқ вақтга мўлжалланган вазифалар билан таққослаш мумкин 
бўлади. Аввалига тегишли бандларни тўлдириш ва зарур ишлар рўйхатини
тузиш учун қатъият ва интизом талаб қилинади. Аммо мазкур рўйхатни 
тузиш, қўйилган вазифалар ва фаолият турларини белгилаш меҳнатни 
ташкил этишни яхшилаш ва вақтдан оқилона фойдаланишга ёрдам беради.
Вақт кундалиги шахсий иш картотекаси бўлиб, унга алоҳида варақлар 
тикилган ва ҳамма нарса яққол кўриниб турадиган жуда қулай воситадир. Шу 
билан бирга у доимо стол устида турадиган тақвим, шахсий кундалик, зарур 
маълумотлар ёзиб қўйилган китобча, режа ва назорат қуроли, манзиллар 
ёзилган рўйхат, сўровнома, фикр ва ғоялар картотекасидир. Шунингдек, у 
барча режа, формуляр ва варақларнинг ҳар куни ишлатиладиган
тўпламидир. Унинг ёрдамида барча қисқа ва узоқ муддатли вазифларгина 
эмас, ҳамма режалар ва лойиҳалар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. 
Вақт кундалигининг тузилиши қуйидагича: тақвим қисмига ойлик, 
ҳафталик ва кундалик режалар учун турли формулярлар жойлаштирилади. 
Кунлик режага алоҳида аҳамият берилади: ҳар кунга бир варақ. Шу жойнинг 
ўзида тегишли ойлар ва ҳафталарга оид ёзувлар учун варақчалар бўлади, 
улар муддатларнинг вақтини ўзгартиришни осонлаштиради. Кейин бу 
варақчаларни тикиб, архив қилиш мумкин.
Янги кунлик “кириш” варақларида ҳафталик ва ойлик варақлардаги 
барча муддатлар кўрсатилиши керак. Уларга тегишли варақлардан барча 
саналар – тўлов кунлари, таътилга кетиш,туғилган кунлар (шу жумладан, 
ходимларники ҳам) ўтказиб қўйилади. Шу тариқа, кундалик мунтазам 
тўлдириб борилган тақдирда, ҳеч нарса йўқотилмайди ёки унутилмайди. 
Хизматга оид ва хусусий ишлар бўлимида (тегишли варақлар ва 
формулярларда) қуйидаги маълумотларни ёзиб бориш ва доимо ёнда олиб 
юриш мумкин: 
- ярмаркалар ўтказиш муддатлари; 
- китобларнинг рўйхатлари; 


244 
- поезд ва самолётларнинг жадвали; 
- туғилган кунлар рўйхати; 
- режалаш учун универсал варақлар;
- фикр ва ғояларни ёзиб юриш учун карточкалар ва ҳ.к. 
Манзиллар ва телефонлар бўлимига тез-тез фойдаланиладиган телефон 
рақамлари ва манзиллар ёзиб қўйилади. 
Умумий қисм ҳамён шаклида бўлиб, унга почта маркалари, 
фотосуратлар, чек карточкалари ва қоғоз пуллар жойланади. 
Вақт кундалигидан фойдаланиб, ҳар бир кун (ҳафта, ой)даги ишлар 
осонгина режаланади, ишлар кўнгилдагидек уюштирилади. Ундан 
фойдаланиш туфайли иш сифати ошади, ҳар куни камида бир соат иш вақти 
тежалади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish