Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Вазиятга хос етакчилик концепцияси



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Вазиятга хос етакчилик концепцияси. Бу назариянинг асосий ғояси 
турли вазиятларда етакчилик хулқи турлича бўлиши керак, деган тахминдан 
иборат. Унда вазиятлардаги ўзгаришларнинг етакчиликка таъсири 
ўрганилади, бунинг оқибатида етакчининг хулқи қандай бўлиши ва унинг 
оқибатлари қандай бўлишини прогнозлашга уриниб кўрилади. Мазкур 
назарияларнинг асосийларини кўриб чиқамиз. 
Танненбаум-Шмидтнинг етакчилик хулқи континуумига биноан етакчи 
етти эҳтимол намунасидан бирини танлаб олади. Бу намуналар уч омил: 
етакчининг ўзи, унинг издошлари ва вужудга келган вазиятнинг етакчилик 


162 
муносабатларига таъсир кучига асосланади. Мазкур услубларнинг бутун 
мажмуаси муносабатларга ва ишга қизиқиш билан белгиланувчи демократик 
ва авторитар услублар ўртасида жойлашган бўлади. 
Ана шу чеккадаги услублар ўртасидаги тафовут етакчининг ўз 
ҳокимияти манбаи ва инсон табиати тўғрисидаги тахминларига асосланади. 
Демократ етакчи, бу ҳокимият менга издошларим томонидан берилган ва 
одамлар мотивлаш шароитида ўзини ўзи бошқара олади, деб ҳисоблайди. 
Автократ етакчи эса, ҳокимият менга ташқи мавқеим туфайли насиб этди, 
одамлар ялқов, деб ўйлайди. Биринчи ҳолатда одамларнинг бошқарувида 
қатнашуви мумкин бўлса, иккинчи ҳолатда мақсад ва воситаларни етакчи 
белгилайди. Мазкур бир-бирига зид қарашлар ўртасида бешта оралиқ услуб 
мавжуд. 
Мазкур моделнинг ривожланиши етакчилик муносабатларидаги 
алоқаларни аниқлаш чоғида етакчи, издошлар ва вазият ўртасида эҳтимол 
тутилган барча ҳаракатларнинг қийинчиликларига дуч келди. 
Вазият етакчилиги модели (Ф.Фидлер). Бунда энг кам афзал 
кўриладиган ходимлар тавсифи шкаласидан фойдаланилади. Бундай 
шароитда етакчиларнинг иши унчалик муваффақиятли бўлмайди. 
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, юқори балл олган, яъни ўз 
ходимларини жуда ижобий баҳолаган етакчилар ходимлар билан 
муносабатларга йўналтирилган услубда, камроқ балл олган етакчилар эса 
ишга йўналтирилган услубда ишлайдилар.
Бу модельда вазиятни назорат қилиш даражаси қуйидаги ўзгарувчан 
кўрсаткичлар билан белгиланади: 
“етакчи - издошлар” муносабатлари (издошларнинг етакчига 
хайрихоҳлиги, мададкорлиги ва ҳурмати даражасини ифодалайди); 
иш тузилмаси қанчалик мукаммаллиги (бажарилаётган топшириқлар 
тузилмасининг даражасини акс эттиради ва мақсаднинг равшанлиги, 


163 
қарорнинг асослилиги ва ўзига хослиги, мақсадга эришиш воситаларининг 
кўплиги каби таркибий қисмлари воситаси билан ўлчанади); 
лавозим ҳокимияти (етакчининг расмий ҳокимияти даражасини акс 
эттиради). 
Вазиятнинг ўзгарувчанлиги белгиси иккита етакчилик услубига 
қўшилиб, вазиятларнинг саккизта тоифасини ҳосил қилади. 
Модель ташкилот ёки гуруҳда вужудга келган вазиятга мос келувчи 
раҳбарни танлаб олиш, ҳамда вазиятни ўзгартириш йўлини кўрсатиш 
имконини беради. 
Бундан ташқари раҳбар вазиятни ўзига маъқул бўлган томонга 
ўзгартириш учун қуйидагиларни амалга ошириши мумкин: 
- қўл остидаги ходимлар билан муносабат даражасини ўзгартириш; 
- ишнинг тузилмавий даражасини ўзгартириш; 
- ташкилотдаги мавқеи даражасини ўзгартириш. 
Ушбу модель раҳбарни қандай қилиб самарали етакчи бўлишга, унинг 
етакчилик қобилиятини яхшилаш, энг қулай шароитда ҳокимият ва нуфуздан 
фойдаланишга ўргатиш мумкинлигини кўрсатади. Тегишли таълим дастури 
муносабатни кўзловчи етакчи учун фойдали бўлиши, ишни кўзловчи етакчи 
учун зарар келтириши мумкин. 
Херсей Блапшарнинг вазият етакчилиги модели. Издошларнинг 
етуклиги моделнинг энг муҳим омиллардан биридир. Унинг таркибида касб-
кор ва руҳият қисмлари бор. Издошлар етукликнинг тўрт босқичидан бирида 
турган бўлишлари мумкин. Етакчилик услуби тўртга бўлинади: 
- кўрсатувчилик; 
- ишонтирувчилик; 
- қатнашувчилик; 
- вакиллик қилувчилик. 
Самарали менежер издоши “улғайган”ига қараб бир услубдан 
иккинчисига ўтади. Унинг фаолияти самарадорлиги ўзи фойдаланаётган 


164 
услубнинг вазият қулайлигига мос келишига – издошнинг етуклик 
даражасига боғлиқ.
Бу модель менежерларни, вазиятга қараб, турли моделлардан 
фойдаланишга йўллайди, шунингдек, раҳбарнинг у ёки бу услубни танлашга 
ходимлар ишининг натижалари эмас, балки танланган услуб ишларнинг 
бажарилиш даражаси ошишига кўмаклашмоғи лозим. 
Хауз ва Митчелларнинг “йўл-мақсад” етакчилик модели. Кутишни 
мотивлаш назарияси негизига қурилган. Ғайрат – иш натижалари – иш ҳақи 
тарзидаги қатъий алоқага риоя этилган тақдирда ходимларнинг иши унумли 
бўлади, деб ҳисобланади. Бунда етакчиликнинг қуйидаги услублари алоҳида 
ажратиб кўрсатилади: 

буйруқ бериш; 

қўллаб-қувватлаш; 

ютуқни кўзлаш; 

иштирок этиш. 
Самарали етакчи вазиятга ва издошнинг ҳолатига қараб, иш 
услубларидан бирини (ёки бир нечасини) ва зарур мотивацияни ишга солади. 
Врум Йеттон-Ягонинг вазиятга қараб қарор қабул қилиш модели. Унинг 
асосий фарқи - шундан аввалги моделни ривожлантиради, қуйидаги 
услублардан фойдаланишни таклиф этади: 

автократик (якка ҳокимлик); 

автократик (ходимлар фақат ахборот тўплашга жалб этилади); 

маслаҳатчилик (жамоа билан маслаҳатлашиш); 

маслаҳатлашиш (якка маслаҳатлашиш); 

гуруҳчилик (қарор қабул қилишда гуруҳнинг роли катталиги). 
Моделнинг асосий ғояси шундан иборатки, қарор қабул қилишнинг 
барча вазиятлари учун яроқли бирдан-бир усули йўқ, қарор қабул қилишга 
ходимларни жалб қилиш даражаси ёки поғонаси вазиятга боғлиқ бўлади. 


165 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish