Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


  Менежернинг ҳокимияти ва таъсири



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

7.6. 
Менежернинг ҳокимияти ва таъсири 
Меҳнат жамоасини бошқарувчи раҳбар унга таъсир ўтказади, натижада 
ходимларнинг феъл-атвори, улар ўртасидаги муносабатлар ўзгаради. Бир 
кишининг бошқаларга таъсир қилиши воситалари шивирлаб айтадиган 
илтимосдан тортиб, ишдан бўшатишга дўқ уришгача бўлиши мумкин. Ана 
шу таъсир аниқ мақсадни кўзловчи, самарали тус олиши учун раҳбар 
ҳокимиятни ишга солиши лозим. 
Ҳокимият - бошқа кишиларнинг феъл-атворига таъсир қилиш 
имкониятидир. Ҳокимият шахсга, гуруҳга, умуман ташкилотга тегишли 
бўлиши мумкин. Ташкилий жараён тарзидаги ҳокимиятнинг таърифи 
қуйидагиларни назарда тутади: 
- ҳокимият ундан фойдаланувчига имкониятдир, яъни у фойдаланаётган 
пайтдагина эмас, доимо мавжуд бўлади; 
- ҳокимиятдан фойдаланувчи билан у қўлланиладиган шахс ўртасида 
ўзаро қарамлик бўлади; 
- ҳокимият қўлланиладиган шахсда бирмунчи ҳаракат эркинлиги 
мавжуд. 
Ҳозирги замон ташкилотида бир шахс бошлиқ бўлгани учунгина ҳамма 
унга тўлиқ бўйсунавермайди. Айниқса, раҳбарнинг ўзи ҳам ходимга қарам 
бўлса. Бас, шундай экан, ходим ёки жамоанинг мақбул тарзда иш юритиши 
учун ҳокимиятни лозим тарзда қўллаш керак бўлади. 
Раҳбар ҳокимиятга эга бўлиши учун ижрочининг раҳбарга 
қарамлигини таъминлайдиган ниманидир назорат остида ушлаб туриши 
лозим. Бу нарса ҳаётий ёки ижтимоий эҳтиёж бўлиши, ҳимоя эҳтиёжи, 
ҳурматга ёки ўзини намоён этишга эҳтиёж бўлиши мумкин. 
Шу муносабат билан ҳокимиятнинг қуйидаги турларини алоҳида 
кўрсатиб ўтиш ўринлидир: 
1. Мажбурлашга асосланган ҳокимият. 


192 
Раҳбар ижрочини унинг энг зарур эҳтиёжларини қондиролмайдиган 
тарзда жазолай олишига ижрочи ишониши керак. 
Ҳокимиятнинг бундай тизими инсонийликка хилоф. Бундан ташқари, 
ўртамиёна чиқим шароитида самарали назоратни амалга ошириб бўлмайди, 
чунки одамларнинг ташкилотни атайин алдаш иштиёқи кучаяди. Тадқиқот-
лардан намоён бўлишича, ҳокимиятнинг бундай тизими шароитида ташки-
лотлардаги меҳнат унумдорлиги унчалик юқори бўлмайди, маҳсулот сифати 
пасаяди, ходимларнинг ўз меҳнатидан қаноатланмаслиги кузатилади. 
2. Мукофотлашга асосланган ҳокимият. 
Мукофот ваъда қилиш - одамларга таъсир ўтказишнинг эски ва 
самарали усулларидан бири. Ижрочи тазйиққа қаршилик қилмайди, чунки у 
раҳбарнинг хоҳишини бажарса, мукофот олишга ва раҳбар унинг зарур 
эҳтиёжини қондириши мумкинлигига ишонади. 
Бироқ амалда раҳбар ўз ходимларини мукофотлай олмайди, чунки ҳар 
бир ташкилотнинг имкониятлари чекланган. Бунинг устига мукофот деганда 
нимани тушунишни билиб олишнинг ҳамиша ҳам иложи бўлавермайди. Пул 
ёки обрўлироқ лавозим ходимларнинг феъл-атворига ҳар доим ҳам таъсир 
қилавермайди. 
3. Эксперт ҳокимияти. 
Раҳбар мазкур лойиҳага оид махсус маълумотларни ёки муаммони ҳал 
этиш йўлларини билишига ва ўз эҳтиёжини қондира олишига ижрочи 
ишонади. Бундай ҳолатда унга таъсир ўтказиш оқилона иш бўлади, чунки 
ижрочи раҳбарга онгли равишда итоат қилади. 
Ҳокимиятнинг бу тизими жуда чекланган, чунки агар раҳбар ноҳақ 
бўлиб чиқса, ижрочи унинг маслаҳатига онгли равишда амал қилмай қўяди 
ва унинг таъсири камаяди. 
4. Ресурсларга эгаликка асосланган ҳокимият. 
Ҳар бир ташкилот ёки бўлинма ресурсларга муҳтож. Ресурслардан 
фойдаланишни тартибга солиш ҳокимият манбаини ташкил қилади. Ташки-


193 
лотга ресурсларни тақсимлаш юқоридан пастга қараб боради, шу тариқа ре-
сурсларнинг топшириққа мос равишда тақсимланишига шу йўл билан 
эришилади. Ташкилотнинг бошқарув поғоналари бўйича бўлиниши тегишли 
поғонадаги раҳбарларга чекланган ресурсларни назорат қилиш ва шу тариқа 
ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш имконини беради. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish