Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

муносабатлари ҳақида алоҳида гапириш керак. Аввало, у жамиятда ўзини 
тутиш қоидаларига амал қилиши керак. Баъзи мисолларни айтиб ўтамиз. 
Ходимнинг хонасига қайси лавозимдаги бошлиқ кирмасин, ёши ва 
жинсидан қатъий назар, хона эгаси биринчи бўлиб қўл узатади. Қаршингизга 
юриб келаётган одамга ёки стол ортидан зинҳор қўл узатманг. Ўрнингиздан 
туриб, меҳмон ёнига бориб осойишта қўл узатсангиз, у билан омонлашиб
ўтиришни таклиф қилсангиз тўғри бўлади. Жамоат жойларида ҳамма 


188 
хизматдошлар билан кўришиш шарт эмас, бош ирғаб қўя қолсангиз кифоя. 
Аммо бунда ёшлар қўл қовуштириб, ёки қўлни кўкракка қўйиб таъзим 
қилишлари керак. Кенгаш қатнашчиларининг ҳаммаси билан қўл олишиб ёки 
бош ирғатиб саломлашиш мумкин. 
Қўл остидагилар билан дўстона муносабатлар офисдан ташқарида 
бўлиши керак. Иш юзасидан муносабатлар ўзаро ҳурмат ва тенгликка 
асосланиши, аммо талабчанлик руҳида бўлиши лозим, чунки айрим 
вазиятларда раҳбар бирон-бир топшириқнинг бажарилишини талаб қилиб 
қолиши зарур бўлиб қолади. Бир ёки бир неча ходимга алоҳида муносабат 
жамоадаги одамларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлилигига ёрдам бермайди.
Одамларнинг иззат-нафсига тегмаслик керак. Ҳар қандай танқид 
оқилона, асосли ва ўринли бўлиши лозим. Энг яхшиси, ходимнинг ўз 
қилмишини қандай изоҳлашини тинглаб, ҳеч кимнинг иштирокисиз 
танқидий мулоҳаза билдириш лозим. 
Вақтни тайинлашда ва ваъда беришда аниқликка риоя этиш муҳим 
қоида ҳисобланади. Бетайинлик, интизомсизлик вақтни ёки бошқаларнинг 
манфаатларини билмасликдир. 
Офисни безашнинг ҳам муҳим аҳамияти бор. Гап шундаки, фирманинг 
имижи касбий ишчанлик, маънавият ва ташқи эстетик фазилатларидан ҳосил 
бўлади. Уларнинг ҳаммаси бирга уйғунлашиб мижозлар ва ҳамкорларда 
фирманинг ишончлилигига таассурот туғдиради, бу эса фирманинг 
муваффаққиятини кафолатлайди. Сиз одамларни қабул қиладиган хона 
уларда яхши таассурот қолдирадиган бўлишига интилинг. У муассасангизда 
одат бўлган меъёрларга мос бўлиши, шунингдек, сизнинг фирмангиз ва 
унинг фаолият турига муносиб келиши зарур. 
Офиснинг жиҳозланишига қўйиладиган асосий талаблар шундан 
иборатки, умумий фойдаланиладиган жойлар озода бўлиши, хизмат 
хоналарининг қулайлиги фирма ходимларига ўз иши билан самарали 
шуғулланиш имконини берадиган бўлиши лозим. 


189 
Бажариладиган ишнинг тоифаси, хоналарнинг ҳажми, офисда қанча 
киши ишлаши, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва иш шароитлари каби 
омиллар офиснинг қандай тузилганлигини белгилайди. 
Ўз фаолиятингиз учун энг яхши қулайликларлар яратиш билан бирга 
ҳар қандай ишда дам олишингиз зарур бўлишини эсдан чиқарманг, шу 
сабабли, ишдан бош кўтаришингизда қандайдир завқ олиб ҳузур қила 
олишингиз муҳимдир. Бунинг учун офиснинг деворлари, дераза пардалари, 
гуллар ва расмлар юқори дид билан танланган бўлишига эътибор беринг. 
Улар нақадар синчковлик билан танланган бўлса, уларга қараш кўнглингизга 
тегмайди. 
Мебелларга айниқса жиддий кўз билан қаранг. Улардан фойдаланиш 
қулай, ходимларнинг иш турига мос бўлиши, офис хоналарини торайтириб 
юбормаслиги, меҳмонларда яхши таассурот қолдирадиган бўлиши зарур. 
Офис мебели бир услубда бўлгани яхши. Ҳеч бўлмаганда, ҳар бир хонадаги 
мебелнинг кўриниши бир хил бўлгани маъқул. 
Одамларнинг иши махфийлигини таъминлаш зарур. Бунинг учун 
кўпгина фирмаларда ҳар бир ходим учун алоҳида иш жойи яратилади. Баъзи 
фирмаларда хизматчилар учун хоналар ойна билан тўсиб қўйилади. Улардаги 
одамни таниб бўлмайди, овозлар эшитилмайди, аммо хона соҳиби учун ҳам 
ташқарида ишлаётганлар учун ҳам очиқлиги сезилади. 
Иш хоналари саранжом-саришта бўлиши зарурдир. Тартибсизлик 
меҳнат самарасига салбий таъсир қилади. Компания ҳақидаги фикрга путур 
етказади. 
Ишдаги этикетнинг миллий хусусиятлари борлигини эслатиб ўтиш 
лозим. Шу муносабат билан хорижий шериклар билан доимий амалий 
муносабатни давом эттириш учун ишдан этикетнинг энг оддий 
тамойилларига риоя этиш, мазкур мамлакатнинг урф-одатларига мувофиқ 
тарзда ўзни тутиш зарур. 


190 
Бизнинг тадбиркоримиз қаерда бўлмасин, ўз мамлакатининг муносиб 
вакилидек ҳаракат қиладиган бўлсин. У ўз ҳамкорининг анъаналарига ғоят 
эътиборли бўлсин. Унчалик заруратсиз сиёсий ёки диний-фалсафий 
мунозарага берилмасин, ўз Ватани ҳақида ёмон гап айтмасин, ўзи борган 
мамлакатдаги тартибларни танқид қилмасин. Ҳамкорларга нисбатан тоқатли 
бўлсин. Ҳурмат билан қараш, хушмуомалалик намуналарини кўрсатиш ўзаро 
манфаатли натижага эришиш истагини рўёбга чиқаришга ёрдам беради. 


191 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish