Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Янги ўқув материални ўрганишдан олдин ўтказиладиган ўқув



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#215416
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
3.3-Kimyo

2. Янги ўқув материални ўрганишдан олдин ўтказиладиган ўқув 
тажрибаларнинг мақсади ўқувчиларни янги билим олишга тайёрлаш. 
Айни дарсда ривожланадиган тушунчаларни эслатиш ва аниқлашдан иборат. 
Лекин бундай ўқув тажрибалари амалда кам олишда катта аҳамиятга эга. 
Бундай дарсда ўқувчилар таққослаш, олган билим ва малакаларни 
мустаҳкамлаш ва умумлаштиришни ўрганадилар. 
3. Кимё курсининг бир қисми ўтилгандан кейин ўқув тажрибалар 
лаборатория тажрибалари, амалий машғулотлар ва амалиётдан иборат. 
Лаборатория тажрибасининг мақсади - янги билим олиш, янги мавзуни 
ўрганиш. Лаборатория тажрибалари янги ўқув материални ўқитишда кўпроқ 
қўлланилади, ўқувчиларнинг кўникма ва малакалар эгаллашда ёрдам беради. 
Лаборатория тажрибаларининг хиллари: 
 индивидуал (якка тартибда); 
 гуруҳ (битта столда ўтирган ўқувчилар бир хил тажрибани 
бажарадилару, лекин ўртасидаги вазифалар тақсимланиб қўйилган бўлади); 
 жамоа (турли хил столда ўтирган ўқувчилар турлича тажрибалар 
бажарадилар, натижаси эса синфда муҳокама қилиб, жамоа бўлиб хулосалар 
қиладилар). 
Лаборатория тажрибасининг дарсдаги мувафаққияти уни тайёрлашга 
боғлиқ. Аввало, ҳар бир стол учун зарур бўлган жиҳозларни танлаш ва уни ўз 
жойига қўйиш ҳақида ўйлаш лозим. Жиҳознинг бир қисми, ёки пробирка ва 
шунга ўхшашларнинг йўқлиги бутун синф ишини изидан чиқаради. 
Тажрибани бажариш пайтида ўқувчиларнинг фаолияти бошқарилиши, 
ким 
яхши 
ишлаётганлигини 
таъкидлаш, 
хавфсизлик 
техникаси 
ва 
натижаларини кузатиб бориш керак. 
Иш якунида аввалдан йиғиштириш учун бир неча дақиқа қолдириш 
керак. Иш тамом бўлгандан сўнг, унинг натижалари муҳокама қилинади ва 
дафтарга ёзилади. 
Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва уларнинг амалий вазифаларни 
мустақил бажаришга тайёргарлиги турлича бўлади. 
Ўқувчилар тажрибасини аниқ турларининг дидактик вазифаси ҳам бир 
хил бўлмайди. 


54 
Ўқитиш жараёни нуқтаи-назаридан ўқув тажрибанинг бажарилиши 
қуйидаги босқичларни ўтиши зарур: 
1. Тажрибанинг мақсадини англаш; 
2. Моддани ўрганиш; 
3. Жиҳоз йиғиш ёки тайёр жиҳоздан фойдаланиш; 
4. Тажрибани бажариш; 
5. Тажрибани таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш; 
6. Олинган натижаларни тушунтириш ва реакция тенгламаларини 
ёзиш; 
7. Хулоса ёзиш. 
Ўқувчилар лаборатория тажрибаларини бажаришда айниқса кимё 
курсини ўрганишнинг бошланишида уларга ўқитувчинииг бевосита 
иштироки ва раҳбарлиги талаб қилинади. Юқори синфда ўқувчилар тегишли 
малакаларга эга бўлганларидан кейин ўқитувчининг вазифаси умумий 
раҳбарликнинг ўзи билангина чекланади. Амалий машғулотлар бажаришда 
ўқувчиларнинг мустақиллиги янада ортади. Тажрибавий масалаларни эчишда 
ўқувчилар батамом мустақил бўлишлари талаб қилинади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish