Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Ўқувчининг лаборатория ишини баҳолаш



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#215416
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
3.3-Kimyo

Ўқувчининг лаборатория ишини баҳолаш 
Ҳар бир лаборатория иши бажарилгандан кейин ўқитувчи 
ўқувчиларнинг лаборатория машғулотига оид ҳисоботлари ва тажрибани 
қандай ўтказганликларини эътиборга олиб, ҳар қайси ўқувчига балл (баҳо) 
қўйиб чиқади. Бунда қуйидагилар асос қилиб олинади: 
1. Ўқувчининг лаборатория машғулотини қанчалик қизиқиш билан 
бажарганлиги, унинг машғулот пайтидаги интизоми. 
2. Машғулотга оид ҳисобот қанчалик аниқ ва тўлиқ ёзилганлиги; 
реакциянинг ўзига хос белгиларини тўғри кўрсата олганлиги; ҳодисанинг 
моҳиятини қанчалик тўғри тушунганлиги 
3. Ўқувчи лаборатория асбоб жиҳозларидан қандай фойдаланганлиги 
ва уларнинг тасвирини тўғри чиза билиши; 
4. Кимёвий реакциянинг тенгламаларини тўғри ёза билиши, 
айниқса қайтар ва қайтмас реакцияларнинг белгиларини тўғри ифодалай 
олиши, 
реакциядаги 
моддаларнинг 
формуласини 
аниқ 
ёзилиб, 
коеффициентлар тўғри қўйилганлигига алоҳида аҳамият берилади. 
Кўпчилик ҳолларда ўқувчилар ҳосил бўлган моддаларнинг ўзига хос 
хусусиятларига яхши эътибор бермайдилар. Шу сабабли лаборатория 
ишини баҳолагандан кейин, бажарилган тажриба ҳақида яна қисқача 
изоҳ бериб ўтиш машғулотни яхши ўзлаштириб олишга ёрдам беради. 
Кимё фани ва айниқса унинг лабораториялари қизиқарли бўлиши 
билан бир қаторда ўта масъулиятли ҳисобланади. Лаборатория ишини 
нисбатан мураккаброқларини ўқитувчи ва лаборант кўргазмали тажриба 
сифатида аввал ўзи ўқувчиларга кўрсатиб берса янада мақсадга мувофиқ 


49 
бўлади, қолаверса лаборатория машғулотига барча ўқувчиларни ўз 
вақтида етиб келишларини таъминлаш ҳам жуда муҳимдир. Агар бирор 
ўқувчи машғулотга кеч келса у тажрибани мазмунини, ишлар кетма - 
кетлигин тушунолмайди натижада яна ҳаммадан орқада қолади. 
Тажрибани иложи борича ҳамма бир вақтда бошлаб, бир вақтда тугатиши 
яхши натижа беради. Тажрибаларни бажаришда ишни бажариш тартибига 
қатъий амал қилиниши керак. Вақтни аввалдан белгилаб қўйиш мақсадга 
мувофиқ. Бундан ташқари тажрибаларни бажаришда оддийдан – 
мураккабга тамойилига амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish