1-бошловчи:
Айлайин қалбимни тортиқ нурли бўстоним сенга,
Сен ватандирсан, фидодир танда бу жоним сенга.
2-бошловчи:
Бебаҳосан, асрагайман гавҳарим, деб мен сени,
Сен қароғ бўлсанг агарда, садқа мужгоним сенга.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди)
1-бошловчи:
Сўнгги қўнғироқ.... Бу жумла ҳар бир кўнгилда ўзгача жаранглайди, айниқса битирувчилар қалбида.
2-бошловчи: Ҳурматли устозлар, азиз меҳмонлар ва қадрли ўқувчилар!
Табриклаш учун сўз навбатини мактабимиз директори Бахром Куйчиевга
берамиз. (мактаб директори тадбир иштирокчиларини табриклаш жараёнида юртимизда сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, таълим тизимидаги ислоҳотлар тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда маълумот беради).
1-бошловчи:
Битирувчи ўқувчиларимизни табриклаш учун навбатни кўргазмали спорт машқларини бажариш учун мактабимиз спортчиларига берамиз.
Марҳамат:
1-бошловчи:
Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган
бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини
кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам
муҳим эканлигини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
2-бошловчи:
Шу боис Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ушбу муҳим 5 та ташаббус ёшларимиз таълим ва тарбиясида катта аҳамият касб этади.
1-бошловчи:
Бу борада ўқувчиларимизнинг ёзги таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабимизда ва маҳаллаларда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
2-бошловчи:
Бугунги ҳам қувончли, ҳам ҳаяжонли тадбирни биз билан баҳам кўриб, шодлигимиз ва ҳурсандчилигимизга шерик бўлгани меҳмонлар ташриф буюришган. Сўз навбатини уларга берсак. (Шахар халқ таълими бўлими ходими, МФЙ ходими ва ҳ.к. Улар битирувчи ўқувчиларни табриклаб, ҳудудда 5 та ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритади)
2-бошловчи:
Азиз битирувчилар! Бугунги самимий тилаклар, гўзал рақслар, дилрабо куй ва қўшиқлар барчаси сизларга аталган. Шундай экан, жажжи кичкинтой сингилларимизнинг табригини қабул қилинг.
(Бошланғич синф ўқувчиларининг чиқишлари)
1-бошловчи:
Бугун шодлик байрами, дўстлар!
Ғам тўлмасин дилларга бироқ,
Кузатгани сизларни хандон,
Жаранглайди сўнгги қўнғироқ.
2-бошловчи:
О, қандайин беғубор овоз,
Ором берар бу дам диллар-чун.
Зўр тилагин сизга қўнғироқ,
Билдиради олис йўллар-чун!
1-бошловчи:
Бугун жуда ажойиб кун, тўғрими?! Қаранг, Устозлар ҳам, ўқувчилар ҳам ҳар доимгидек эмас, менинг назаримда. Уларнинг юраклари шодлик ва ҳаяжонга тўлган. Болаликнинг энг қувноқ, унутилмас, тотли, баъзан қийин дамларини бирга ўтказган синфдошлар бугун учирма қуш бўлиб, парвозга шай бўлиб турибди.
2-бошловчи:
Нимасини айтасиз, уларнинг порлаб турган кўзларига қараб, ҳар бирингизнинг қалбларингиз бахт ва шодликка тўлсин, юрагингиз
ўти асло ўчмасин, инсоннинг энг олий туйғулари сизга ҳамроҳ бўлсин деб
қоламиз.
1-бошловчи:
Азизлар, келинг, навбатни битирувчи ўқувчиларимизга берсак. Марҳамат! (Саҳнага ҳар бир синфдан битирувчи ўқувчилар чиқиб ўзларининг дил изҳорларини айтишади ва ўзлари тайёрлаган куй ва рақсларини намойиш этишади.)
2-бошловчи:
А зиз битирувчилар, сизларни табриклаш учун сўзни ҳурматли меҳмонларимиз (собиқ битирувчилардан вакил) га берамиз.
Марҳамат!
Do'stlaringiz bilan baham: |