Жиззах политехника


Назорат ва мулоxаза саволлари



Download 0,65 Mb.
bet53/99
Sana26.03.2022
Hajmi0,65 Mb.
#512230
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   99
Bog'liq
makroiqtisodiyot

Назорат ва мулоxаза саволлари.


  1. Бозор иктисодиётида нима учун давлат иктисодиётга аралашиши зарур? Давлатнинг кандай вазифаларини биласиз? Даромад ва бойлик самараси нимани билдиради?

  2. Кандай вазиятларда бозор фаолияти бузилади? Давлатнинг харажатлари нималардан ташкил топади? Республика xукуматининг бозор иктисодиётига аралашувидан максад нима?

  3. Макроиктисодий сиёсатни кандай тушинасиз? Давлатнинг макроиктисодий сиёсатларини санаб утинг?

  4. Нима учун ресурслар ва даромадларни ижтимоий манфаатларни эътиборга олиб кайта таксимлаш зарур? Бозор тизимининг ижтимоий манфаат деб аталувчи маxсулотларни этиштиришга муносабати кандай?

  5. Бозор иктисодиёти шароитида давлатнинг иктисодиётга аралашуви нима учун зарур ва кандай куринишларга эга?



Адабиётлар руйхати.


  1. Каримов И.А Бунёдкорлик йулидан. 4 Том. Т.: “Узбекистон”, 1996.351 бет.

  2. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997

  3. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” -М.:1995

  4. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург. Судоистроение. 1998

  5. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. Петербург.: 1994

  6. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М. Из- во “Дело”. 1996

  7. Йулдошев З., Косимов М.С.“Макроиктисодиёт асослари”. Т.: Укитувчи. 1994

  8. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.-М.:1998

  9. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”. М.:1996

  10. Н.Г.Менкью. “Макроэкономика”. Из-во Московского университета. 1994 11.Эдвин ДЖ. Допан. “Макроэкономика”. С. Петербург.: 1994

12. М.А. Xакимова. “Макроиктисодиёт”. - Т.: “Меxнат”. 1997

10--Мавзу; Давлат бюджети.Солиқлар.


9.1. Молия ва молиявий сиёсат. Давлат бюджети ва унинг таркиби
9.2 Нодискрецион фискал сиёсат.

    1. Муаммо, танкид ва мураккаблашиш.

    2. Очик иктисодиётда фискал сиёсат.

Ялпи миллий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида пул мустақил ҳаракат қилиб, турли хўжалик юритувчи бўғинлар, уй хўжаликлари ва давлатнинг пул маблағлари фондини ташкил этади. Пул фондлари ҳосил бўлиш манбалари ва амал қилиш тавсифи, мақсадлари ва фойдаланиш усулларига қараб молия ва кредит шакллари тусини олади. Мавзуда молия тизими, унинг асосий бўғини бўлган давлат бюджети ва бюджет маблағларининг шаклланишида солиқларнинг роли баён этилади. Шунингдек, пул муомаласи қонунлари, пулга бўлган талаб ва таклиф, инфляциянинг моҳияти очиб берилади. Таҳлилнинг кейинги босқичи кредит тизими, банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ролига бағишланади.





      1. Молия ва молиявий сиёсат.Давлат бюджети ва унинг таркиби.

Молия – пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.


Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифаларни бажаради.

        1. Молия иқтисодий жараён ва тадбирларни молиявий таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.

        2. Молиянинг тақсимловчи вазифаси моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айниқса, унинг миллий даромадни ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади.

        3. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёни орқали, иккинчидан, пул фондларини ташкил қилиш ва сарфлаш механизми орқали амалга оширилади.

        4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомига риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш

тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish