Жиззах политехника


-Мавзу Кейнс макроиктисодий мувозанат назарияси



Download 0,65 Mb.
bet37/99
Sana26.03.2022
Hajmi0,65 Mb.
#512230
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   99
Bog'liq
makroiqtisodiyot

7-Мавзу Кейнс макроиктисодий мувозанат назарияси.


    1. Классик иктисодчиларнинг иктисодий мувозанат назарияси.

    2. Кейнснинг иктисодий мувозанат назарияси.

    3. Классик иктисодчилар ва Кейнсчиларнинг иктисодий мувозанат назарияларида жами талаб ва унингн узгариши.

    4. Кейнснинг бандлик назарияси.



    1. Классик иктисодчиларнинг иктисодий мувозанат назарияси.


Маълумки бу саволга жавоб турли йилларда турлича булган, яъни вакт утиши билан узгариб турган. “Буюк деприссия” даврида купгина етук иктисодчилар, яъни xозирги кунда классиклар деб аталадиган иктисодчилар бозор иктисодиёти иктисодиётдаги ресурслардан тулик фойдаланиш имконини беради деб xисоблашган. Аммо улар иктисодиётда айрим вактларда, яъни уруш, сиёсий тунтариш, табиий офат ва шунингдек бошка xолатларда узгаришлар булиб турушини тан олишса xам шу билан бирга бозор тизимининг узига хос хусусиятлари бу иктисодий кийинчиликларни уз-узидан xал килишади деб тушунтиришади.
Классиклар назарияси асосида иккита асосий тушунча мавжуд. Биринчидан, тулик бандлик шароитида маxсулотларни сотиб олиш учун харажатлар микдорининг етишмаслиги мумкин эмас. Иккинчидан, агарда умумий харажатлар микдори етишмай колган шароитда xам баxо ва иш xаки каби дастаклар ишга тушади ва натижада харажатлар микдорининг камайиши ишлаб чикаришнинг реал хажми, бандлик ва реал даромадлар микдорининг камайишига олиб келмайди деб xисоблашади.
Классиклар назариясини тан олмаслик асосан Сей конунидан бошланган. Сей конуни буйича маxсулотларни ишлаб чикариш жараёнининг узи ишлаб чикарилган маxсулотлар кийматига тенг равишда даромад яратади деган оддий гоядан иборатдир. Демак бу дегани маxсулотларни сотиб олиш учун xар кандай маxсулотлар xажмини ишлаб чикариш уз-узидан даромад яратади. Яъни, таклиф узининг хусусий талабини пайдо килади. Сей конунининг моxиятини маxсулотлар айирбошлаш савдосида xам куриш мумкин. Пойафзалчи пойафзал ишлаб чикаради ёки узига зарур булган бошка маxсулотларга булган талабини кондириш учун пойафзал таклиф килишади. Пойафзалчи томонидан пойафзалнинг таклиф килиниши унинг талабидан иборатдир. Худди шундай бутун иктисодиёт буйича маxсулотлар алмашиши амалга оширилади.
Аммо Сей конунининг маxсулотлар ишлаб чикариш мос равишда пул даромадлари суммасини олиш имконини берса xам истеъмолчилар ушбу даромадларнинг хаммасини тулик харажат килмаслиги умум кабул килинган тушунчадир. Яъни, даромадларнинг кандайдир бир кисмини жамгаришади ва бу жамгарилган кисми юкоридаги баxсда уз жавобини топмайди. Жамгариш даромадлар таркибидан маълум микдордаги маблагларни узида
мужассамлаштиради. Демак, истеъмол харажатлари барча ишлаб чикарилган маxсулотлар микдорини сотиб олишга етмайди. Агарда уй хужаликлари уз даромадларининг бир кисмини жамгаришса, у xолда таклиф узининг талабини пайдо килмайди. Жамгариш истеъмолнинг етишмаслигига олиб келади. Натижада сотилмай колган маxсулотлар ишлаб чикаришнинг камайишига олиб келади.
Аммо классик иктисодичилар xакикатда жамгариш талабнинг етишмаслигига олиб келмайди, чунки xар бир жамгарилган сум тадбиркорлар томонидан инвестициялашади деб таъкидлашади. Агарда тадбиркорлар уй хужаликларининг жамгармалари микдорида инвестиция килишса Сей конуни амал килади ва ишлаб чикариш xамда бандлик даражаси доимий булиб колади. Иктисодиётнинг тулик бандлик шароитидаги даромадлар ва маxсулотлар ишлаб чикаришини таъминлаши учун харажатлар даражасига эришиши ва саклаб колиши тадбиркорлар томонидан уй хужаликлари жамгармалари микдорида инвестициялашига богликдир.
Классик иктисодчилар таъкидлашадики, капитализмнинг узига хос пул бозори мавжуд ва бу бозор жамгарма ва инвестициянинг тенглигини таъминлайди. Шунинг учун xам тулик бандлик мавжуд дейишади. Бу шуни билдирадики, пул бозорида (фоиз ставкалари) жамгарма тарикасида даромадлар ва харажатлар микдоридан чиккан маблаглар уз-узидан инвестицион маxсулотларга сарф килинган маблаглар микдорида кайтадан келиши устидан назорат олиб боради. Фоиз ставкалари ёрдамида жамгарма ва инвестицияларни бошкаришни тушунтириш оддий ва xаммага тушинарлидир. Классик иктисодчиларнинг таъкидлашича бошка вазиятларда уй хужаликлари жамгариш урнига истеъмол килишни афзал куришади. Товар ва хизматлар истеъмоли инсоният талабини кондиради, фойдаланилмаган маблаглар йук. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, истеъмолчилар уларнинг тежамкорлигини рагбатлантириш тарикасида фоиз ставкалари туласагина жамгариши мумкин. Фоиз ставкалари канчалик йукори булса шунчалик куп маблаглар жамгарилади. Жамгармалардан фойдаланиш учун кимлар тулов ишларини олиб боришади. Албатта корхоналар хужайинлари, инвесторлар, яъни, узининг ишлаб чикаришини кенгайтириш ва янгилаш учун пул капиталини изловчилар xисобланишади. Биз биламизки фоиз ставкалари ишбилармонларнинг ишлаб чикариш харажатларига бевосита таъсир курсатади. Демак, улар уз вактида фоиз ставкаларининг пастрок булишига интилишади. Кискача айтганда фоиз ставкаларининг узгариши Сей конунини купрок микдорда жамгармалар мавжуд булган иктисодиётда xам фаолият курсатишини таъминлайди. Фоиз ставкаси жамгарма ва инвестицияни боглаб турар экан бутун иктисодиёт шундай булиши керак деб таъкидлашади.
Классик иктисодчилар узлариниг гояларини яна бир тушунча билан исботлашга xаракат килишади. Яъни, тадбиркорлар томонидан таклиф килинган маxсулотлар xажмининг даражаси нафакат умумий харажатлар микдорига, балки маxсулотлар баxоси даражасига xам богликдир. Бу шуни
билдирадики, агарда фоиз ставкалари айрим сабабларга кура жамгармаларни инвестициялар тарикасида ишлаб чикаришга кайтармаса, камайган xар кандай харажатлар микдори мос равишда баxонинг пасайиши билан копланади. Бошкача айтганда 40 сумга 10 сумдан туртта куйлак сотиб олишса, нархлар 5 сумга камайганда 20 сумга шунча куйлак сотиб олиш мумкин. Сотувчилар уртасидаги ракобат баxонинг эгилувчанлигига олиб келади. Бундан ташкари талабнинг камайиши ортикча маxсулотлардан кутилиш учун нархларнинг пасайишига олиб келади. Сум тулов кобилиятларининг ошиши жамгармаси мавжуд булмаган шахсларга мавжуд пул маблаглари шароитида купрок маxсулотлар сотиб олишга ундайди. Шунинг учун жамгарма ишлаб чикариш ва бандликнинг пасайишига эмас, балки нархларнинг пасайишига олиб келади.
Нархларнинг пасайиши ресурслар нархининг пасайишига олиб келади. Хусусан иш xакининг пасайишига xам олиб келади. Классик иктисодчиларнинг фикрича иш xаки микдори камаяди ва камайиши керак. Иш хакининг камайиши ишсизлар сонини оширади. Аммо ишбилармонлар ишсизларни олдингидек йукори иш xаки ставкаларига жалб килмасдан иш xакининг паст ставкаларига жалб килишади. Меxнатга булган талаб тезда камаяди. Йукори иш xаки ставкаларида ишлайдиган ишчилар паст иш xаки ставкаларида ишлашга мажбур булишади. Ракобатнинг мавжудлиги бу ишчиларга шунга рози булишга мажбур килади. Буш иш жойларига булган ракобат иш xакини шу даражагача пасайишига олиб келадики токи ишбилармонлар барча ишсизларни ишга жалб кила олишсин. Шунинг учун классик иктисодчилар мажбурий ишсизлик мавжуд булмайди деб xисоблашади. Бундан ташкари классик иктисодчиларнинг фикрича давлатнинг иктисодиётга аралашуви умуман мумкин эмас.



    1. Download 0,65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish