Классик иктисодчиларнинг бандлик назариясига иктисодиётда мавжуд буладиган ишсизлик ва инфляция тугри келмайди. Биз биламизки иктисодиётда тулик бандлик шароитига эришиб булмайди. Шунинг учун xам иктисодчилар классик назариянинг асосий жаxатларини танкид кила бошладилар.
1936 йили инглиз иктисодчиси Жон Кейнс капитализм иктисодиётига янги иш билан бандлик назариясини яратди. У узининг “Пул, процент ва иш билан бандликнинг умумий назарияси” асосида унинг нотугри жиxатларини исботлашга уринди.
Кейнс назариясининг энг каътий жиxати шуки, у бозор иктисодиётида иш билан тула бандликни таъминлайдиган xеч кандай механизм йуклигини исботлади. Макрокуламда иктисодиёт мувозанатга эришиши мумкин, лекин шунда xам маълум микдорда ишсизлик ва инфляция сакланиб колинишини, тула иш билан бандлик конуний xолат эмас, балки тасодифдир, капитализм уз-узидан тартибга тушиб ривожланиб кетавермаслигини исботлаб берди. Шунингдек иктисодиётдаги тебранишлар факат уруш, табиий офат ва шу каби вазиятларгагина боглик эмас, балки у тинчлик йилларида xам ички
омилларнинг салбий окибатларидан келиб чикишини асослаган. Ишсизлик ва инфляциянинг келиб чикиши инвестиция ва жамгармаларга бевосита боглик. Нархларнинг ошиши ва иш xакининг пасайиши бошка салбий омиллар билан бирга иктисодиётнинг бекарорлигига олиб келади. Кейнс назарияси Сей конунини xам маълум даражада инкор этади. Сей конуни буйича тадбиркорлар фаолияти ва жамгариш режалари фоиз ставкасида мутоносиблашади. Кейнсчилар фикрича эса агар тадбиркорлар жамгармаларни купайтиришса фирмалар инвестицияларни купайтиришлари мумкин.
Чунки жамгарувчилар субъекти ва инвесторлар xар хил гуруxдаги одамлардир. Корхоналар айникса корпорациялар катта микдордаги инвестиция карорларини кабул килишади. Катта xажмдаги ишлаб чикаришга эга булган иктисодиётда уй хужаликлари куп микдорда жамгаришади. Шуни айтиб утиш керакки жамгариш ва инвестицияларни xар хил гуруxлардаги одамлар кабул килишади.
Жамгарувчилар ва инвесторлар субъектлари xар хил сабабларга кура бошкарилади. Кейнсчилар фикрича жамгарма ва инвестициялар битта омилга боглик булмаган xолда турли сабаблар асосида амалга оширилади. Масалан, айримлари киймати узининг иш xаки микдоридан ортик булган маxсулотларни сотиб олиш учун, уй хужаликлари эса автомобил ёки телевизор сотиб олиш учун жамгаришади. Жамгармалар бирор бир шахс ёки унинг оиласининг келажакдаги истеъмолини кондириш максадида; яъни уй хужаликлари оила бошлигининг нафакага чикишлари ёки болаларини коллежларда укишини таъминлаш максадида жамгаришади. Бундан ташкари жамгарма тасодифий вазиятларда фойдаланиш максадида жамгарилади. Кейнсчилар таъкидлашича жамгарма ва инвестицияларни аниклашнинг энг асосий омили булиб миллий даромад xисобланади.
Нима учун тадбиркорлар ишлаб чикариш воситаларини сотиб олишади. Инвестициялаш учун пул капиталига эга булишга туланадиган туловлар, яъни фоиз ставкаси инвестиция режасини тузаётганда xисобга олинади. Аммо, фоиз ставкаси ягона омил булиб xисобланмайди. Инвестициялар микдорини аниклашда асосий омиллардан бири булиб фойда нормаси xисобланади.
Классиклар фикрича пул бозорида инвестициялашнинг асосий манбаи булиб жорий жамгарма xисобланади. Кейнсчилар фикрича эса пул бозорида бошка иккита манба мавжуд. Биринчидан уй хужаликларининг накд жамгармалари ва иккинчидан пул таклифини купайтирадиган кредит ташкилотлари фаолият курсатади.
Кейнсчилар назарияси буйича аxоли уз маблагларини нафакат кунлик харидларни амалга ошириш учун, балки уз бойликларини ошириш учун xам саклашади. Бу пул воситалари бир кисмининг камайиши ва уларни пул бозорида инвесторларга бериш жорий жамгармаларга нисбатан солиштирганда воситаларнинг ортикчалигига олиб келиши мумкин. Шунга ухшаш кредит берадиган муассасалардан ссудаларнинг берилиши пулнинг таклифини купайтиради. Банк ёки бошка молиявий ташкилотлардан
кредитларнинг берилиши жорий жамгармалар купайишига асос булади. Натижада уй хужаликлари кулидаги пул воситаларининг камайиши ва банклар томонидан ссудаларнинг берилиши инвестициялар микдорини жорий жамгармалар микдоридан ошишига олиб келиши мумкин. Бу шуни билдирадики Сей конуни фаолият курсатмайди.
Классик назариячилар барча жорий жамгармалар пул бозорига чикарилади деб нотугри айтишади. Чунки, биринчидан уй хужаликлари жамгармаларнинг кандайдир бир кисмини пул бозорига юбормасдан кулида олиб колиши мумкин, иккинчидан жорий жамгармалар банк фоизларини тулаш учун ишлатилади.
Кейнсчилар ёндошуви шундан иборатки, жамгариш ва инвестициялар режаси бир-бирига мос келмайди ва шунинг учун xам ишлаб чикариш, даромад, бандлик, нархлар даражасида узгаришлар булиб туради. Бундан ташкари Кейнсчилар фикрича нархлар даражаси ва иш xаки xакикатда пасайишга йуналтирилган эгулувчанликдан иборат эмас. Xатто улар шундай булган такдирда xам шубxалидир. Чунки нархлар ва иш xакининг пасайиши кенг таркалган ишсизликни бироз юмшатиши мумкин, холос.
Президентимиз маърузасида алоҳида эътибор қаратилган жиҳат – бу 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий устувор йўналишларини белгилашдан иборат бўлди.
Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврлик мустақил тараққиёт йилларида бу қадар салмоқли ютуқ ва натижаларнинг қўлга киритилиши асосий сабабларидан бири – бу самарали иқтисодий сиёсатнинг тўғри танланганлиги ва изчил равишда амалга оширилганлиги ҳисобланади. Бунда ҳар йиллик белгиланаётган
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
йўналишлари, дастурлари ва чора- тадбирлари муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, моҳиятан йил давомида асосий эътибор қаратиш, барча куч ва саъй-ҳаракатларни йўналтириш, имконият ва салоҳиятни сафарбар этишнинг муҳим соҳалари ва жабҳаларини ифодаловчи устувор
йўналишларнинг белгилаб
олиниши ушбу муваффақиятларнинг манбаларидан бири ҳисобланади.