Жиззах политехника институти


Давлат тог-техник назорати –



Download 0,61 Mb.
bet3/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#127341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
мехнатни мухофазасиМ.М

Давлат тог-техник назорати – саноатда ишларни хавфсиз олиб бориш коидаларига амал килинишини текширувчи давлат назорати булиб, у узининг куйидаги булинмаларига эга: котломадзор ва кутариш курилмалари, тог-техник, газ инспекциялари ва бошка инспекциялар; курилишда юк кутариш машиналари билан ишлашда, босим остида ишловчи козон установкалари ва идишлардан, буг ва иссик сув трубопроводларидан фойдаланишда, портлатиш ишларини бажаришда ишларнинг хавфсиз бажарилишини назорат килади.
Давлат энергия назорати – электр ва иссиклик ёрдамида ишлайдиган установкаларга хавфсиз хизмат курсатишни таъминлайдиган тадбирларни амалга оширишдаги давлат назорати.
Давлат санитария назорати - корхона ва ташкилотлар томонидан гигиена нормалари, санитария-гигиена ва санитария-эпидемия коидаларига риоя килинишини текширувчи давлат санитария назорати.
Давлат ёнгин назорати – ёнгин хавфсизлигининг юкори даражада булишини таъминлаш устидан назорат килади.
Давлат автомобиль назорати – йул харакати коидаларига риоя килинишини назорат килади ва бу билан автотранспорт хайдовчиларининг, транспортдаги йуловчиларнинг ёки бошка транспорт воситаларидан фойдаланувчи шахсларнинг хамда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлайди.
Давлат назорат органлари мехнат мухоазаси коидаларига амал килишдаги камчиликлар ва бузилишлар хакида хамда хавфсиз ва соглом иш шароитларини таъминлаш учун чоралар куриш юзасидан бошкарма ва ташкилотларнинг рахбарларига курсатмалар беради. Агар берилган курсатмалар бажарилмай, мехнат мухофазаси коида ва нормалари жиддий равишда бузилаётган булса, назорат органлари ишлаётган объект ва курилмаларнинг, иншоотларнинг ишини тухтатиб куйиши, уз вазифасига совукконлик билан караётган рахбар ходимларни маъмурият тартибда жазолаш ёки лавозимидан четлатиш хакида юкори ташкилот маъмуриятига курсатма бериши, хавфсизлик техникаси коидаларини бузганлик учун айбдорларга жарима солиш мумкин.
Мехнат мухофазаси буйича жамоатчи инспекторлар ташкилотларда ва иш жойларида иш вакти, дам олиш кунлари, танаффуслар, аёллар ва усмирлар мехнатини мухофаза килиш тугрисидаги мехнат конунларига риоя килинишини, иш жойида ишчилар билан хавфсизлик техникаси буйича йул-йурикларни уз вактида ва тушунарли килиб утказилишини, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш ва ишлаб чикаришда буладиган шикастланишларни камайтириш борасидаги тадбирларнинг бажарилишини назорат киладилар.
Ташкилотлар ва корхоналарнинг маъмурий-техник ходимлари , мехнат мухофазаси коидаларини бузганлиги учун, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитарияси юзасидан узларига юкланган вазифаларни бажармаганликлари учун жавобгардирлар. Жавобгарлик интизомий, маъмурий, моддий ёки жиноий характерда булиши мумкин.
Ходимга мехнат интизомини ёки мехнат мухофазаси коидаларини бузганлиги учун куйидаги интизомий жазо чоралари кулланилади (Узбекистон Республикаси Мехнат кодекси 181- модда).

  1. хайфсан.

  2. Уртача ойлик иш хакининг 20% дан ортик булмаган микдорда жарима.

Ички мехнат тартиби коидаларида ходимга уртача ойлик иш хакининг 40% дан ортик булмаган микдорда жарима солиш холлари хам назарда тутилиши мумкин.

  1. Мехнат шартномасини бекор килиш (100-модда, 2-кисми 3 ва 4 бандлари).

Лавозимли шахсларни мехнат мухофазаси коидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш, давлат назорати органлари томонидан ёзма огохлантириш ёки жарималар солишда ифодаланади. Жарима солиш хакидаги карор устидан туман (шахар) халк судига, жарима солингандан сунг 10 кун муддат ичида шикоят килиниши мумкин.
Моддий жавобгарликка юкори хавф манбаи келтирган зарар билан белгиланади. Агар курилган моддий зарарнинг юзага келишига ёки купайишига айбдорнинг купол эхтиётсизлиги сабаб булса, айбдор айбининг даражасига караб, жарима тулаш микдори камайтирилиши ёки бекор килиниши мумкин. (Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 198-202 моддалари).
Жиноий жавобгарлик Узбекистон Республикаси Мехнат кодекси 257-моддасига биноан мехнат мухофазасининг коидаларига амал килмаган холда мехнаткашларнинг хаёти ва соглигига хавф тугдирса, энг кам иш хакининг 25% дан 50 % гача жарима солиш ёки 5 йилгача муайян хукукдан махрум этиш ёки 3 йилгача ахлок тузатиш ишига юбориш.
Агар шу хатти-харакатлар натижасида одамлар билан бахтсиз ходисалар юз берса, озодликдан махрум килинади.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish