Жиззах политехника институти


-жадвал Ишлаб чикариш хоналри ва иш жойларининг



Download 0,61 Mb.
bet14/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#127341
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
мехнатни мухофазасиМ.М

2-жадвал
Ишлаб чикариш хоналри ва иш жойларининг
микроиклим холатини белгиловчи курсаткичларнинг
меъёрий микдорлари


т/н



Йилнинг фасли





Ишнинг категорияси



Харорат,
оС



Нисбий
Намлик


%

Хавонинг
Харакат-ланиш
Тезлиги,
М/с

1.
2.

Йилнинг совук ва оралик даври

Йилнинг иссик


Даври

Енгил-1
Уртача огир-11а
Уртача огир-11б
Огир-III

Енгил-1
Уртача огир-11а


Уртача огир-11б
Огир-III

20-23
18-20
17-19
16-18

22-25
21-23


20-12
18-21

60-40

0,2
0,2
0,3
0,3

0,2
0,3


0,4
0,5

Микроиклим курсаткичларининг хакикий микдорлари аниклангач, бу микдорлар оптимал рухсат этилган микдорлар билан таккосланади хамда микроиклим холатни меерлаштириш буйича тегишли тадбирлар амалга оширилади ва бу борада иситиш ва шамоллатиш курилмаларидан кенг фойдаланилади.




НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:

  1. Микроиклимни белгаловчи курсаткичларга нималар кироди?

  2. Микроиклим курсаткичлари кандай асбоблар билан улчанади?

  3. Микроиклим курсаткичларининг меъёрий микдорлари кандай?

8-МАЪРУЗА


Ишлаб чикариш бинолари ва иш жойларининг шамоллаштиш курилмалари



  1. Табиий шамоллатиш курилмалари.

  2. Сунъий хаво алмашиниш системалари.

  3. Хавони кондиционерлаш

Шамоллатиш курилмалари ишлаб чикариш биноларида юзага келадиган ортикча иссиклик, намлик, чанг, газлар ва бугларни хайдаб чикариш хамда хона микроиклим холатини давлат стандартлари талаблари асосида меъерлаштириш учун хизмат килади.


Хаво алмашиниш усулига кура шамоллатиш курилмалари умумий алмашинувчи ва махаллий турларга булинади.
Умумий хаво алмашиниш системасида хона ичидаги ифлос хаво хонанинг бутун хажми буйича бир вактда тоза хаво билан алмаштирилади. Махаллий хаво алмашиниш системаларида эса ифлос хаво бевосита ушбу ифлос хаво (чанг, газ, буг ва б) хосил буладиган жойдан, яъни иш жойидан хайдаб чикарилади.
Шамоллатиш курилмалари ишлаш усулига кура сурувчи, хайдовчи ва сурувчи-хайдовчи турларга булинади.
Сурувчи шамоллатиш курилмалари ифлос хавони актив хайдаб чикариш талаб этиладиган ишлаб чикариш хоналарида урнатилади.Хайдовчи шамоллатиш курилмалари эса сурувчи курилмалар мумкин булмаган хоналарда кулланилади. Сурувчи-хайдовчи шамоллатиш курилмалари эса интенсив хаво алмашиниш талаб этиладиган хоналарда ишлатилади.
Табиий шамоллатиш курилмалари. Санитар нормаларга асосан барча ишлаб чикариш биноларида табиий шамоллатиш курилмалари булиши шарт. Табиий хаво алмашиниш хона ичи хавоси билан ташки мухит хавосининг босимлари хамда зичликлари орасидаги фарк асосида амалга оширилади. Ушбу шамоллатиш курилмаларининг асосий камчилиги хаво алмашиниш даражасини ташки мухит хавосининг хароратига, босимига хамда шамолнинг тезлиги ва йуналишига богликлигидадир.
Табиий хаво алмашиниш курилмалари ишлаш характерига кура ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган турларга булинади. Агар шамоллатиш курилмаларида хаво окими йуналишини ва микдорини ростловчи мосламалар урнатилган булса, бундай шамоллатиш системаси ташкиллаштирилган деб аталади.
Хавонинг тортиш кучини ошириш максадида табиий хаво алмашиниш курилмаларида дефлекторлардан фойдаланилади. Улар шамоллатиш каналларининг юкори кисмига урнатилади. Хаво окими дефлектор оркали утиши натижасида хаво каналларида сийракланиш хосил булади ва бунинг таъсирида каналда хавонинг тезлиги ошади.
Дефлекторнинг диаметри куйидагича аникланади
________
Д = 0,0188 Wд /Vд ,


бу ерда Wд - дефлекторнинг иш унумдорлиги, м3/с;
Vд - хавонинг дефлектордаги тезлиги, м/с.
Хисоб ишларида Vд = (0,2 …0.4) Vх деб кабул килиш мумкин,
бу ерда Vх - хавонинг тезлиги, м/с.
Табиий хаво алмашиниш курилмаларининг ишлаш самарадорлиги улардан канчалик тугри фойдаланиш даражасига боглик. Шунинг учун табиий хаво алмашиниш курилмаларининг элементлари урнатилиб булингач, улар синовдан утказилиши лозим. Бунинг учун хаво алмашиниши кузда тутилган каналлар ва туйнуклар очиб куйилади хамда уларнинг юзаси аникланади. Хаво утиш йулининг уртасига анемометр урнатилиб, хавонинг тезлиги улчанади. Шамоллатиш курилмасининг иш унумдорлиги олинган натижалар асосида куйидагича топилади:
Wт = 3600 Vх * Sх.т.
бу ерда Vх - хавонинг тезлиги, анемометр курсатиши
асосида, м/с;
Sх.т.- хаво утиш туйнукларининг умумий юзаси, м2.
Синов вакти тургун технологик режим даврида 1,5 2,0 соат булиши лозим.
Сунъий хаво алмашиниш системалари. Сунъий, яъни механик шамоллатиш системаларида хаво алмашиниши вентеляторлар еки эжекторлар ердамида амалга оширилади. Сунъий хаво алмашиниш курилмаларининг афзалликлари шундаки, улар ердамида хонанинг исталган жойидан ифлос хавони хайдаб чикариш еки хонага тоза хаво юбориш хамда бу курилмаларга хавони иситиш, намлаш ва тозалаш мосламаларини урнатиш мумкин. Бундай шамоллатиш курилмалари вентелятордан, хавони юбориш еки хайдаб чикариш курилмасидан, хаво каналларидан ва фильтрдан ташкил топган булади. Вентеляторлар сифатида марказдан кочма ва укли вентеляторлардан фойдаланилади. Марказдан кочма вентеляторлар хосил килган босимларига кура 3 турга булинади:
паст босимли – 1000 Н/м2 гача; урта босимли-1000…3000 Н/м2 ;
юкори босимли – 3000 – 15 000 Н/м2.
Вентеляторларнинг маркасида курсатилган ракам, вентелятор иш гилдирагининг диаметрини билдиради, масалан, N5 вентиляторидаги 5 сони вентелятор иш гилдирагининг диаметри Ди.г. =500 мм эканлигини курсатади.
Укли вентеляторлар паст босимли хаво алмашиниш талаб этиладиган ишлаб чикариш хоналарида урнатилади. Улар 250-300 Н/м2 атрофида босим хосил килади.
Укли вентеляторлар паст босимли хаво алмашиниш талаб этиладиган ишлаб чикариш хоналарида урнатилади. Улар 250-300 Н/м2 атрофида босим хосил килади.
Суньий шамоллатиш системаларининг хаво кувурлари пулатдан тайерланади. Агрессив химиявий моддалар билан ифлосланган хаво харакатланувчи кувурлар эса зангламайдиган пулатдан, винипластдан еки керамикадан тайерланиши мумкин. Хаво кувурлари системасига хонага киритиладиган хавонинг микдорини ростлаш, хавони тозалаш, иситиш, совутиш ва намлаш мосламалари урнатилади. Хавони иситишда калориферлардан фойдаланилади. Улар тузилиши ва ишлаш принципи жихатидан автомобилларнинг радиаторига ухшаш булади.
Хавони совутиш мосламалари эса 2 хил: сирт буйича совутиш ва контактли совутиш курилмаларига булинади. Сирт буйича совутиш курилмалари калорифер шаклида булиб, совутувчи сифатида совук сув, аммиак еки фреондан фойдаланилади. Контактли совутиш курилмаларида хаво, сув камерасида юзага келувчи емгирли мухит оркали утиб совийди.
Хавони тозалашда эса турли хил материал фильтрлардан, ег фильтрларидан, электрик ва ультратовушли фильтрлардан фойдаланилади (5- ва 6-расмлар).
Хавони кондиционерлаш. Шамоллатиш курилмалари хона микроиклим шароитини санитар талаблар асосида доимий равишда меъерлаштириш, ишчиларга кулай шароит яратиш имконини бермайди. Шу сабабли, бу максадда кондиционерлардан фойдаланилади. Конденционерлар хавонинг хароратини, намлигини, харакатланишини ва тозалигини автоматик равишда ростлаш, хамда хавони озонлаш ва ионлаш имконини беради. Кондиционерлар марказий, яъни бир неча хонага хизмат килувчи, еки махаллий – битта хонага хизмат килувчи булиши мумкин.
Маъмурий бинолар ва уй шароитларида хона микроиклимини ростлаш учун БК-1500 хамда БК-2500 маркали кондиционерлардан фойдаланилади.
БК-1500 кондиционерларининг совуклик иш унуми – 6,3 кДж (1,5 ккал), БК-2500 кондиционерлариники эса – 10,5 кДж (2,5 ккал). БК-1500 кондиционери 25 м2 юзали хонага, БК-2500 кондиоционери – 35 м2 юзали хонага мулжалланган. Бу кондиционерлар хона хавосини совутиш, чанглардан тозалаш, хароратни автоматик равишда саклаш, хаво намлигини камайтириш, хаво харакати тезлигини ва йуналишини узгартириш, вентелятор режимида ишлаш имкониятларига эга.



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish