Жиззах политехника институти



Download 0,61 Mb.
bet10/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#127341
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
мехнатни мухофазасиМ.М

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:



  1. Мехнат шароитларини анализ килишда нималарга эътибор берилади?

  2. Ишлаб чикариш ва укув хоналарининг санитария талабларини айтиб беринг.

  3. Бахтсиз ходисалар кандай холларга булинади?

  4. Бахтсиз ходисалар хисобга олиниб кандай текширилади?

  5. Травматизм сабабларини анализ килишнинг кандай методлари мавжуд?

Касб касалликларининг олдини олиш учун корхоналарда кандай чора-тадбирлар амалга оширилади?
5 - М А Ъ Р У З А.


МАВЗУ: АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МЕХНАТИ. ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ. МЕХНАТ ШАРТНОМАСИ. ИШ ВАКТИ. ДАМ ОЛИШ ВАКТИ. ТАЪТИЛЛАР.

Аёллар мехнати ва уларга бериладиган кушимча кафолатлар хамда имтиёзлар.


Ёшлар мехнати ва улар учун кушимча кафолатлар.
3. Мехнат кодексидаги асосий коидалар ва мехнат хукуклари тугрисида.

Мехнат конунчилиги хамма корхона ва муассасаларга факатгина иш шароитини яхшилаш ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш учун зарур чораларни куриш вазифасини юклаб колмай, балки масалан, ходимларни ишдан бушатишни ва ходимлар билан корхона маъмурияти уртасидаги жанжални мухокама этишни регламентга солади, бунда ходимларнинг манфаатини химоя килади.


Аёллар мехнатини мухофаза килиш аввало шундан иборатки, аёллар мехнатидан огир ва мехнат шароити зарарли булган ишларда, шунингдек, ер остидаги ишларда фойдаланиш ман этилади.
Тиббий хулосага мувофик хомиладор аёлларнинг ишлаб чикариш нормалари, хизмат курсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги уртача ойлик иш хаки сакланган холда енгилрок ишга утказилади.
Хомиладор аёлларни ва ун турт ёшга тулмаган боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вактидан ташкари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб килишга ва хизмат сафарига юборишга йул куйилмайди. Ун икки ёшга тулмаган икки ва ундан ортик боласи ёки ун олти ёшга тулмаган ногирон боласи бор аёлларга хар йили уч иш кунидан кам булмаган муддат билан хак туланадиган кушимча таътил берилади.
Аёлларга туккунга кадар етмиш календарь кун ва тукканидан кейин эллик олти календарь кун муддати билан хомиладорлик ва тугиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий сугуртаси буйича нафака туланади.
Хомиладорлик ва тугиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хохишига кура, унга боласи икки ёшга тулгунга кадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда конун хужжатларида белгиланган тартибдща нафака туланади.
Аёлга, унинг хохишига кура, боласи уч ёшга тулгунга кадар болани парваришлаш учун иш хаки сакланмайдиган кушимча таътил хам берилади. Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сакланади. Бу таътиллар мехнат стажига, шу жумладан мутахассислиги буйича иш стажига хам кушилади.
Узбекистон Республикасининг мехнат кодексида ёшлар мехнатининг мухофазасига алохида эътибор берилган. Ун саккиз ёшга тулмаган шахслар мехнатга оид хукукий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг хукукда буладилар.
Усмирлар ишга кабул килинишида, сунгра йилига камида бир марта медицина куригидан утишлари керак, бунда уларнинг саломатликлари даражаси иш характерига канчалик мос келиши аникланади.
Ун саккиздан ёш булган шахсларнинг, усмирларнинг мехнатидан огир ишларда ва мехнат шароити зарарли булган ишларда, шунингдек ер ости ишларида фойдаланиш ман килинади. Огир юкларни ташишда факат 16 дан 18 ёшгача булган эркакларнинг 16,4 кг, аёлларнинг 10,2 кг гача юк кутаришга йул куйилади.
Иш вактининг муддати ун олтидан ун саккиз ёшгача булган ходимларга хафтасига уттиз олти соатдан, ун бешдан ун олти ёшгача булган шахслар учун эса хафтасига йигирма турт соатдан ошмайдиган килиб белгиланади.
Унумли ва ижодий мехнат килишга булган уз кобилиятларини тасарруф этиш ва конун хужжатлари билан такикланмаган хар кандай фаолият билан шугулланиш хар кимнинг мутлок хукукидир. Ихтиёрий равишда иш билан банд булмаслик жавобгарликка тортиш учун асос булолмайди.
Ахолининг ишга жойлашишига кумаклашиш Узбекистон Республикаси Мехнат вазирлиги тизимининг тегишли органлари томонидан амалга оширилади.
Ун олти ёшдан бошлаб то ёшга доир нафакага чикиш хукукини олишгача булган ёшдаги, ишга ва иш хакига эга булмаган, иш кидирувчи шахс сифатида махаллий мехнат органида руйхатга олинган, мехнат килишга кобилиятли шахс ишсиз деб эътироф этилади.
Ишсизлик нафакаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш кидираётган шахс сифатида махаллий мехнат органида руйхатдан утган кундан эътиборан тайинланади.



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish