Жиззах политехника институти рахимов адхам барат ўҒЛИ


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги



Download 287 Kb.
bet8/14
Sana20.04.2022
Hajmi287 Kb.
#565230
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Автореферат-Рахимов 13,03,22

Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 8 та илмий-услубий иш, шу жумладан, 1 та ўқув қўлланма, Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 3 та хорижий журналларда ва 4 та республика журналларида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 138 саҳифани ташкил этади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Кириш қисмида диссертaция мавзусининг долзарблиги асосланган, диссертaция мавзуси бўйича муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети аниқланган, шунингдек, тадқиқот иши фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларининг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши бўйича маълумотлар берилган.
Диссертациянинг биринчи боби “Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари” деб номланиб, техника олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш зарурияти очиб берилиб, хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш босқичлари келтириб ўтилган, таълим лойиҳасини қуриш асосида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш модели такомиллаштирилган ва модел компонентлари ёритиб берилган.
Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш уларнинг касбий фаолиятида самарадорликка эришишида муҳим омил ҳисобланади. Ўз навбатида хорижий тилларни билиш компетентлиги даражаси хорижий тилларни билиш даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Педагогик фаолиятнинг моҳияти таълим олувчилар билан ўзаро алоқани ташкил қилар экан, хорижий тилларни билиш компетентлиги бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг касбий маҳорати негизи дейиш мумкин.
Илмий адабиётларда хорижий тилларни билиш компетентлиги турлича тақлин қилинади:
- ўзгаларнинг фикрларини эшитиш ва эътиборга олиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш ва баҳслаша олиш, қарор қабул қилиш, алоқа ўрнатиш, музокаралар олиб бориш;
- жамоада ишлаш ва ҳамкорлик қилиш қобилияти;
- оғзаки ва ёзма мулоқат компетенциялари, диалог, монолог, матн мазмунини англаш, этикетни билиш ва амал қилиш, иш юритиш, хорижий тилда мулоқот.
Биз томонимиздан хорижий тилларни билиш орқали (касб таълими ўқитувчисининг) мутахассиснинг касбий ва шахсий фаолиятида эришадиган имкониятлари ўрганилди (1-расмга қаранг). Дарҳақиқат, хорижий тилларни билиш компетентлиги бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятида самарадорликка эришишида муҳим омил ҳисобланади. Ўз навбатида хорижий тилларни билиш компетентлик даражаси хорижий тилларни билиш даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Педагогик фаолиятнинг моҳияти таълим олувчилар билан ўзаро алоқани ташкил қилар экан, хорижий тилларни билиш компетентликни бўлажак мутахассис касбий маҳоратнинг негизи дейиш мумкин. Шахсий фаолиятда касбий карера қилишда, меҳнат бозорида ўз ўрнини топишда, рақобатбардош кадр сифатида шаклланишда, давлат томонидан бериладиган устама ва мукофотларга эришишда педагог учун хорижий тилларни билиш компетенлигиси муҳим саналади.
Хорижий тилларни ўргатиш - бу алоқа, маълумот узатиш ва идрок қилишни ўргатиш демакдир. Интернетда хорижий тилларни ўқитишни янги босқичга олиб чиқишнинг учта йўналиши мавжуд: алоқа, ахборот ва нашр. Мулоқот электрон почта орқали амалга оширилади, маълумотларнинг катта қатламлари бутунжаҳон интернетига жойлаштирилган, нашр этиш интернетда ўз саҳифасини яратиш орқали амалга оширилиши мумкин.
















Download 287 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish