2-расм. Бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш модели
Математик фанлар ва компьютерли математик тизимлар ёрдамида математик масалаларни ечишда фойдаланишнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтилди ва ундан фойдаланиш бўйича ахборот таълим ресурси ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий этилди (3-расмга қаранг).
Компьютерли математик тизимлар – универсал ҳисоблаш тизимларни бирлаштирувчи интеграллашган дастурий маҳсулотдир. Бу (кўринишидан содда) бирлашиш уларни нафақат оддий ҳисоблаш тизими, балки суперуниверсал ускунавий дастурий воситалар даражасига кўтаради, барча функцияларга яна илмий излаш имконияти қўшилади.
3-расм. Интегратив ёндашув асосида математикани ўқитишнинг дастурий таъминоти тузилиши.
Тадқиқотда компьютерли математик тизимлар интеграциялашган ёндашув воситаси сифатида қаралиб, унинг ҳозирги вақтда анча мукаммаллаштирилган Wolfram Mathematica тизими батафсил таҳлил этилди. Wolfram Mathematica компьютерли математик тизими ёрдамида:
сонли, аналитик ёки белгили ҳисоблашларни бажариш ва ҳужжатлаштириш; аналитик ахборотни визуаллаштириш, тажрибаларнинг натижаларини графикли қайта ишлаш, диаграмма ва гистограммалар ясаш, графикли ихтиёрий тасвирларни яратиш;
электрон файлларни расмийлаштириш ва сақлаш, бу файлларда матнли фрагментлар, ҳисоблашлар, графикларни навбатлаш;
графикли образларнинг сифатли анимацияларини яратиш;
б
16
илимлар ва маълумотлар базасини яратиш;
математика учун махсус юқори даражали дастурлаш тили ёрдамида дастурлаш, шу билан бирга нафақат математик масалаларни, балки амалларнинг турли комбинацияларини дастурлаш;
компьютерли математик тизимнинг очиқли бўлганли сабабли фойдаланувчи фойдаланишига янги функцияларни тизимда мавжуд функциялар орқали киритиш мумкинлиги амалиётда синаб кўрилди ва уларга доир дарс ишланмалари яратилди.
“Интегратив ёндашув асосида касбий тайёргарлик мазмунини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов ишлари” деб номланган учинчи бобда интегратив ёндашув асосида касбий тайёргарлик мазмунини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси келтирилган бўлиб, унинг натижалари математик-статистика усуллари ёрдамида таҳлил қилинган.
Тадқиқот ишида интегратив ёндашув асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги мазмунини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг босқичлари, тадқиқот мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, тажриба-синов ишлари натижалари самарадорлигини аниқлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
бўлажак математика ўқитувчисининг касбий тайёргарлиги мазмунини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов ишларининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, ўқув режалари, фан дастурлари мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш усуллари ўрганилди;
талабаларнинг касбий тайёргарлигининг шаклланганлик ҳолати, интегратив мазмун асосида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилди;
педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари аниқланди:
аниқловчи босқич – бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлиги мазмунини ўзлаштиришда компьютерли математик тизимлардан фойдаланиш ҳақиқий даражасини кўрсатувчи босқич;
шакллантирувчи босқич – бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлиги мазмунини ўзлаштиришда компьютерли математик тизимлардан фойдаланиш мажмуасини мужассамлаштирувчи босқич;
таълимий босқич – тажриба-синов натижалари ва бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлиги мазмунини ўзлаштиришда компьютерли математик тизимлардан фойдаланишнинг муваффақиятли ўзлаштирилиши бўйича методик, мазмуний, натижа кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
Тажриба-синов ишлари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлиги мазмунининг интеграциялашган технологиялардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар аниқланди;
бўлажак математика ўқитувчисининг касбий тайёргарлик мазмунининг педагогик-психологик асослари таҳлили ёрдамида интегратив ёндашувлар воситаси сифатида компьютерли математик тизимлардан фойдаланиш мазмуни ва дидактик материаллар ишлаб чиқилди;
бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлиги мазмунини ўзлаштиришда компьютерли математик тизимлардан фойдаланиш босқичлари, воситалари аниқланди, методик тизими ишлаб чиқилди;
бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлигининг мазмунини ўзлаштиришда компьютерли математик тизимлардан фойдаланиб ўқитишнинг электрон-услубий мажмуаси яратилди;
бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлигининг мазмуни ўзлаштиришда компьютерли математик тизимлардан фойдаланишнинг назарий, амалий ва методик асослари яратилди ва тажриба-синовдан ўтказилди;
бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлигининг шаклланганлик даражасини баҳолашнинг кўрсаткичлари ва мезонлари тажриба-синов ишлари асосида синаб кўрилди.
Тажриба-синов ишларида ЖДПИ, КДПИ, НДПИ профессор ўқитувчилари, “Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабалари иштирок этдилар (2-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |