3-жадвал
Бўлажак математика ўқитувчиси касбий тайёргарлиги самарадорлиги
Ўқув йили
|
Тажриба гуруҳидаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи
|
Назоат гуруҳидаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи
|
Самарадорлик кўрсаткичлари
|
ЖДПИ
|
2015/2016
|
76,11
|
67,14
|
1,13
|
2016/2017
|
74,64
|
65,42
|
1,14
|
2017/2018
|
75,39
|
66,31
|
1,14
|
ҚДПИ
|
2015/2016
|
76,36
|
66,29
|
1,15
|
2016/2017
|
76,16
|
66,56
|
1,14
|
2017/2018
|
76,26
|
66,43
|
1,15
|
НДПИ
|
2015/2016
|
77,6
|
67,73
|
1,15
|
2016/2017
|
75,96
|
67,22
|
1,13
|
2017/2018
|
76,78
|
67,47
|
1,14
|
Тажриба-синов натижаларини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга келиш имконини берди.
Шундай қилиб, педагогик тажриба-синов ишлари бўлажак математика ўқитувчисининг касбий тайёргарлик мазмунини такомиллаштиришда интегратив ёндашув воситаси сифатида фойдаланилган компьютерли математик тизимларни қўллаш, талабаларда мураккаб ўқув информациясини қабул қилиш, таҳлил қилиш ва эсда сақлаб қолиш сифатини, яъни талабаларнинг мураккаб ўқув информациясини ўзлаштириш сифатини оширди. Бунда таълимнинг самарадорлиги ва талабаларда шаклланган билим кўникма ва малакаларнинг мустаҳкамлиги 1,15 % га ошди. Бу эса математик-статистик мезонлар орқали исботланди.
ХУЛОСА
“Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш” бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
Бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги мазмунини ифодаловчи математик фанлар ва умумтаълим фанлари интеграциясининг моҳияти, мазмуни ва ташкил этиладиган интегратив дарслар бўйича методик тизим талабларини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади. Бундай методик тизимни яратишда бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштирилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Замонавий интеграциялашган билим беришда ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланиши талабада илмий потенциални ошириш билан биргаликда унда ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий мажмуалари асосида тузилган ҳар хил электрон вариантлардаги дарсликлар, маъруза матнлари, дарс ишланмалари, виртуал лаборотория, тақдимотлар билан олиб борилиши информатика ва математика ўртасидаги интеграцияни юзага келтиради.
Математик фанлар курсларини ўрганишда умумкасбий ва мутахассислик фанлар интеграциясини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Касбий фанларни ўқитиш жараёнида алгоритмни ўрганишга ёндашувларни мувофиқлаштириш ва яқинлаштириш учун уларнинг “синтактик” жиҳатини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Касбий фанлар курсларини ўқитиш жараёнида яратиладиган алгоритмларни деталли тавсифлаш заруриятига кўра, талабаларга математик масалаларни ечиш жараёнида шахсий фаолият усулларини англашга имкон беради.
Математик фанларни ўқитишда амалий дастурлар тизимининг қўлланилиши бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик мазмунини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади. Тадқиқот жараёнида бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунининг интегратив ёндашувларга асосланган модели яратилиб, уни татбиқ этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ишлаб чиқилди.
Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг мазмунини ахборот-коммуникация технологиялари интеграциясини таъминлаш воситалари сифатида компьютерли математик тизимлар (Wolfram Mathematica, Maple, MathCad)дан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг самарадорлик даражаси аниқлаштирилди.
Wolfram Mathematica компьютерли математик тизими ёрдамида сонли, аналитик ёки белгили ҳисоблашларни бажариш ва ҳужжатлаштириш; аналитик ахборотни визуаллаштириш, тажрибаларнинг натижаларини графикли қайта ишлаш, диаграмма ва гистограммалар ясаш, графикли ихтиёрий тасвирларни яратиш; электрон файлларни расмийлаштириш ва сақлаш, бу файлларда матнли фрагментлар, ҳисоблашлар, графикларни навбатлаш; графикли образларнинг сифатли анимацияларини яратиш; билимлар ва маълумотлар базасини яратиш каби муҳим ўқув-касбий топшириқлар тизими ишлаб чиқилди.
Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини компьютерли математик тизимлар асосида такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.
Интегратив ёндашув асосида касбий тайёргарлик мазмунини такомиллаштириш самарадорлигини аниқлаштириш мақсадида тажриба-синов ишлари ташкил этилди ва олинган натижалар математик-статистик усуллар билан қайта ишланди ва самарадорлик 1,15 % га ошганлиги кузатилди.
НАУЧНЫЙ СОВЕТ DSc.28.12.2018.Ped.01.09. ПО ПРИСУЖДЕНИЮ УЧЕНЫХ СТЕПЕНЕЙ ПРИ НАЦИОНАЛЬНОМ УНИВЕРСИТЕТЕ УЗБЕКИСТАНА, ТАШКЕНТСКОМ ХИМИКО-ТЕХНОЛОГИЧЕСКОМ ИНСТИТУТЕ, ТАШКЕНТСКОМ ГОСУДАРСТВЕННОМ ПЕДАГОГИЧЕСКОМ УНИВЕРСИТЕТЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |