Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришнинг методик тизими ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган;
бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
компьютерли математик тизимлар (Wolfram Mathematica, Maple, MathCad) воситасида касбий тайёргарликни такомиллаштиришнинг дидактик параметрлари аниқлаштирилган;
ахборотлашган компьютерли математик тизимларни таълим амалиётига татбиқ этишга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Замонавий методология, назарий-амалий асос, муаммони ҳал қилишга қаратилган интегратив ёндашув, шакл, метод, усул ва воситаларнинг тадқиқот мақсади, вазифалари ва предметига мослиги, назарий манбаларнинг расмий адабиётлардан олинганлиги, келтирилган таҳлиллар асосланганлиги, математик фанларни ўқитиш назарий ва амалий қоидаларга йўналтирилганлиги, шунингдек, тажриба-синов ишларининг репрезентативлиги ҳамда олинган натижаларнинг математик-статистик таҳлил методлари ёрдамида қайта ишланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсиялар амалиётда жорий этилганлиги ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш мазмун-моҳиятининг очиб берилганлиги, “интеграция”, “интегратив ёндашув”, “интегратив ёндашув асосида касбий тайёргарликни такомиллаштириш” тушунчаларига муаллифлик ёндашуви асосида таърифларнинг ишлаб чиқилганлиги, интегратив ёндашув асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш омиллари, тамойиллари, мезонлари ва кўрсаткичларининг аниқлаш-тирилганлиги, бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришнинг дидактик параметрларининг аниқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш моделининг ишлаб чиқилганлиги; компьютерли математик тизимлар (Wolfram Mathematica, Maple, MathCad) воситасида касбий тайёргарликни такомиллаштиришнинг ахборот-методик таъминотининг яратилганлиги билан белгиланади. Шунингдек, тадқиқот материаллари, хулоса ва тавсиялардан педагогик олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчилар касбий тайёргарлигининг мазмунини такомиллаштириш, педагог кадрларни қайта тайёргарлиги ва малакасини ошириш курсларида назарий ва амалий материал сифатида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |