Тадқиқотнинг мақсади бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришнинг методик таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
“интеграция” тушунчасини фалсафий, психологик ва педагогик нуқтаи-назардан таҳлил қилиш, интегратив ёндашув асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг моҳиятини очиб бериш;
бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шартларини аниқлаштириш;
бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги босқичларини аниқлаштириш;
ахборот технологиялари воситасида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида педагогика олий таълим муассасаси математика ўқитиш методикаси таълими йўналиши талабаларини касбий тайёргарлиги жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Жиззах, Қўқон ва Навоий давлат педагогика институтларининг
26 нафар профессор-ўқитувчиси ва 465 нафар талабалар иштирок этган.
Тадқиқотнинг предмети бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шакл, метод ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда муаммога оид сиёсий, илмий, илмий-методик, педагогик-психологик адабиётларни қиёсий-танқидий ўрганиш, таҳлил қилиш, меъёрий ҳужжатлар (ДТС, ўқув режалари ва дастурлари, дарслик, ўқув ва методик қўлланмалар)ни ўрганиш, ижтимоий-педагогик (анкета сўровномаси, кузатиш, суҳбат) методлар, педагогик тажриба-синов натижаларида математик-статистик таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш ўқув мазмуни интегратив курслар учун талабаларнинг билишга йўналтирилганликка оид умумкасбий кўникма ва малакаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш методикаси ўқув жараёнларига ахборотли, далилли, муаммоли, фанлараро интеграциялашув босқичларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шартлари касбий ижтимоийлаштиришнинг педагогик-психологик ҳусусиятларига мос когнитив, интегратив, креатив мезонлар ва таҳлилий диагностик технологияларни қўллашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
математика ўқитувчилари тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти касбий ривожлантириш йўналишларига (трансьдюсерли, комбинаторли, графикли, моделлаштирувчи) мос виртуал лаборотория ва креатив топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |