Машғулотларда хаддан ташқари чарчашнинг олдини олиш.
Машғулот юкламаларини тўхтатишга олиб келадиган кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: аниқ кўриниб турган субъектив чарчоқ бош айланиши, кучли оғриқ, фазода мўлжал олишнинг пасайиши; яққол кўриниб турган юз оқариши ёки қизариши, одатдан ташқари кўп терлаш, ҳаракатлар кординациясининг бузилиши (машқларни бажариш техникасидаги сезиларли хатолар); шиддатлилик (тезлик)нинг анча пасайиб кетиши, яъни белгиланган тезликни лозим даражада сақлаб тура олмаслик ёки уни 20% кўпроқ даражада тушириб юбориш; аниқ кўриниб турган гематурия-сийдикнинг қизил рангга кириши; ЭКГ оралиқи STнинг 1 мм. дан кўпроқ даражада пасайиб кетиши ёки салбий Т тишчасининг пайдо бўлиши ( монитор кузатиш вақтида): қондаги мочевинанинг одатдан ташқари юқори даражада (80 мг % дан юқори ) бўлиши.
Ҳаддан ташқари чарчаш натижасида юкламалар тўхтатилгандан сўнг фаол равишда дам олган маъқул-бунинг учун юриш, нафас олиш машқларини пассив дам олишга қараганда анча яхшироқ тикловчи самара берадаган мускулларни бўшаштириш машқларини бажариш керак. Чунки ҳаракатлар тўрежаиб қолган маҳсулотларни аста-секин ажратиб, мускулларни улардан холи қилишга кўмаклашади («периферик юрак» ишга тушади) бу эса шиддатли юклама тўхтатилганидан кейин инерцион тарзда (айниқса вена қон томирлари бўлимида) қон оқими секинлашиб бораётганида юракка ёрдам беради.
Ҳаддан ташкари чарчаш аломатлари кўзга ташланган вақтда тикланиш жараёнларини тезлаштирадиган тадбирлар (душ, хаммом қабул қилиш, ҳаммомга тушиш, массаж қилиш) ўтказилади, маълум кўрсаткичлар (ҳаддан ташқари зўриқиб кетиш вақтида эса даволаш чиниқиш тадбирилари) қўлланилади.
Машғулот юкламаларини тўхтатиб қўйишни тақазо этадиган чарчаш турлари рағбатлантирувчи (режалаштирилган) ва чегараланган, яъни чеклаб қўядиган чарчаш турлари, деб иккига ажратилади. Рағбатлантирувчи чарчоқ машғулотнинг таъсири натижаси сифатида ривожланади. У иш қобилятининг оширилишини таъминловчи ҳужайраларда функционал ва тузилиш ўзгаришларини келтириб чиқарадиган имюрак уриши бўлиб, катта спортга тайёргарликни ошириш учун зарурдир ва шунинг учун ҳам унинг одини олиш ёки пасайтириш мақсадида ўтказиладиган тикланиш тадбирларини қўлланиш талаб қилинмайди. Бунинг устига яна машғулот оғир шароитларда (тоғ ён бағирларида, совуқда, ўпка вентеляцияси чекланган гипоксик машғулот ва бошқа шу сингари шароитларда ўтказилиши ҳам мумкин, бу эса яна ҳам самарали равишда рағбанлантирувчи чарчоққа эришиш имконини беради. Чегараланган чарчоқ, одатда айрим мускул гуруҳларининг, органлари ва тизимларининг (масалан, юракка, жигарга, зўр келиши) бирор жойнинг (локал тарздаги) зўриқиши шаклида намоён бўлиб, машғулот жараёнининг узоқ муддат тўхтатиб қўйишга олиб келиши мумкин ва шунинг учун ҳам у бундай ҳолнинг олдини олувчи тиклаш ва даволаш тадбирлари ўтказилишини тақозо этади.
Машғулот юкламалари қўшилган тадбирлар билан бир қаторда, машғулотни режалаштириш вақтида чегараланган чарчоқнинг олдини олиш имконини беради ва шу тариқа машғулот юкламаларининг анча юқори кўрсаткичларини бажарса бўладиган холга келтириладиган ҳамда ҳаддан ташқари зўриқи шва жароҳатлар хавфини камайтирадиган тикланиш тадбирлари ўтказишни ҳам кўзда тутиш зарур. Педагогик воситалар машқларнинг такрорланиш ўртасидаги давомийлик оралиқларини мослаштириш, тартибга солиш, тикланиш машқлари (мускулларни бўшаштирувчи машқлар, камроқ шиддатлилик билан бажариладиган машқлар)дан фойдаланиш, мускуллар гуруҳларига мўлжалланган юкламаларни бир-бири билан алмаштириб туриш машқларини бажариш техникасини такомиллаштириш учун камроқ шиддатлиликдаги юкламалар билан ўтадиган паузалар ва бошқа шу сингари тадбирлар ўтказишда махсус тикланиш воситалари (массаж қилиш, аутотренинг, ёғлаш-мойлаш сингари фармакологик воситаларни) ишга солиш ана шундай тикланиш тадбирлари жумласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |