Jismoniy tarbiya gigiyenasi va sportning tibbiy-fiziologik asoslari



Download 6,95 Mb.
bet174/333
Sana14.04.2022
Hajmi6,95 Mb.
#550670
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   333
Bog'liq
Gigiyena

Машғулотларда ҳаддан ташқари чарчашнинг олдини олиш.
Машғулот юкламаларини тўхтатишга олиб келадиган кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: аниқ кўриниб турган субъектив чарчоқ, бош айланиш, кучли оғриқ, фазода мўлжал олишнинг пасайиши; яққол кўриниб турган юз оқариши ёки юз қизариши, одатдан ташқари кўп терлаш ҳаракатлар координациясининг бузилиши (машқларни бажариш техникасидаги сезиларли хатолар); шиддатлилик (тезлик) нинг анча пасайиб кетиши, яъни белгиланган тезликни лозим даражада сақлаб тура олмаслик ёки уни 20% дан кўпроқ даражада тушириб юбориш; аниқ кўриинб турган гематурия-сийдикнинг қизил рангга кириши; ЭКГ оралиқи SТ нинг 1 мм. дан ҳам кўпроқ даражада пасайиб кетиши ёки салбий Т тишчасининг пайдо бўлиши (монитор кузатиш вақтида); қоидаги мочевинанинг одатдан ташқари юқори даражада (80 мг % дан юқори) бўлиши.
Ҳаддан ташқари чарчаш натижасида юкламалар тўхтагилганидан сўнг фаол равишда дам олган маъқул- бунинг учун юриш, нафас олиш машқларини пассив дам олишга қараганда анча яхшироқ тикловчи самара берадиган мускулларни бўшаштириш машқларини бажариш керак. Чунки ҳаракатлар тўрежаиб қолган маҳсулотларни аста-секин ажратиб, мускулларни улардан ҳоли қилишга кўмаклашади («периферик юрак» ишга тушади), бу эса шиддатли юклама тўхтатилганидан кейин инерцион тарзда (айниқса вена қон томирлари бўлимида) қон оқими секинлашиб бораётганида юракка ёрдам беради.
Ҳаддан ташқари чарчаш аломатлари кўзга ташланган вақтда тикланиш жараёнларини тезлаштирадиган тадбирлар (душ, хаммом қабул қилиш, ҳаммомга тушиш, массаж қилиш) ўтказилади, маълум кўрсаткичлар (ҳаддан ташқари зўриқиб кетиш вақтида эса даволаш чиниқиш тадбирилари) қўлланилади.
Машғулот юкламаларини тўхтатиб қўйишни тақозо этадиган чарчаш турларини рағбатлантирувчи (режалаштириладиган) ва чегараланган, яъни чеклаб қўядиган чарчаш турлари, деб иккига ажратилади. Режалаштирувчи чарчоқ машғулотнинг таъсири натижаси сифатида ривожланади. У иш қобилиятининг оширилишини таъминловчи ҳужайраларда функционал ва тузилиш ўзгаришларини келтириб чиқарадиган имюрак уриши бўлиб, катта спортга тайёрликни ошириш учун зарурдир ва шунинг учун ҳам унинг олдини олиш ёки пасайтириш мақсадида ўтказиладиган тикланиш тадбирларини қўлланиш талаб қилинмайдп. Бунинг устига яна машғулот оғир шароитларда (тоғ ён бағирларида, совукда, ўпка вентиляцияси чекланган-гипоксик машғулот ва бошқа шу сингари шароитлар) ўтказилиши ҳам мумкин, бу эса яна ҳам самарали равишда рағбатлантирувчи чарчоққа эришиш имконини беради. Чегараланган чарчоқ, одатда, айрим мускул гуруҳларининг, органлар ва тизимларнинг (масалан, юракка, жигарга зўр келиши) бирор жойнинг (локал тарздаги) зўриқиши шаклида намоён бўлиб, машғулот жараёнини узоқ муддат тўхтатиб қўйишга олиб келиши мумкин ва шунинг учун ҳам у бундай ҳолнинг олдини олувчи тиклаш ва даволаш тадбирлари ўтказилишини тақозо этади.
Машғулот юкламалари қўшилган тадбирлар билан бир қаторда, машғулотни режалаштириш вақтида чегараланган чарчокнинг олдини олиш имконини берадиган ва шу тариқа машғулот юкламаларининг анча юқори кўрсаткичларини бажарса бўладиган ҳолга келтирадиган ҳамда ҳаддан ташқари зўриқиш ва жароҳатлар хавфини камайтирадиган тикланиш тадбирлари ўтказишни ҳам кўзда тутиш зарур. Педагогик воситалар машқларнинг такрорланиши ўртасидаги давомийлик оралиқларини мослаштириш, тартибга солиш, тикланиш машқлари (мускулларни бўшаштирувчи машқлар, камроқ шиддатлилик билан бажариладиган машқлар)дан фопдаланиш, мускул гуруҳларига мўлжалланган юкламаларни бир-бири билан алмаштириб туриш машқларини бажариш техникасини такомиллаштириш учун камроқ шиддатлиликдаги юкламалар билан ўтадиган паузалар ва бошқа шу сингари тадбирлар ўтказиш ҳамда махсус тикланиш воситалари (массаж қилиш, аутотренинг, ёғлаш-мойлаш сингари фармакологик воситалар)ни ишга солиш ана шундай тикланиш тадбирлари жумласига киради.

Download 6,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish