Jismoniy tarbiya gigiyenasi va sportning tibbiy-fiziologik asoslari



Download 6,95 Mb.
bet171/333
Sana14.04.2022
Hajmi6,95 Mb.
#550670
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   333
Bog'liq
Gigiyena

Мавзу: Соғломлаштириш мақсадида ўтказиладиган
жисмоний машқ машғулотлари юкланишларини
нормаллаштиришга, уларнинг тузилиши ва мазмунига
қўйиладиган гигиеник талаблар
Режа:
1. Умумий тушунча.
2. Соғломлаштирувчи жисмоний машқ машғулотларига қўйиладиган умумий гигиеник талаблар.
а) Узлуксизлик ва давомийлик.
б) Яхлитлилик.
в) Тенглик, мослик.
Соғломлаштирувчи жисмоний машқлар юкламасини нормалаштиришга, унинг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган гигиеник талаблар қуйидагилардан иборат: соғломлаштирувчи жисмоний машқлар (СЖМ) машғулотларига қўйиладиган умумий гигиеник талаблар; жмсмоний тайёргарликнинг {саломатлик мезони сифатида) гигиеник нормативлари; СЖМ нинг турли шакларида ҳамда уларни бир-бирига қўшиб бажариладиган вақтда бир машғулот ва машғулотларнинг босқичлари тузилиши, мазмуни ва уларни нормаллаштиришга қўйиладиган гигиеник талаблар.


Соғломлаштирувчи жисм оний машқ машғулотларига қўйиладиган умумий гитиеник талаблар.
Узлуксизлик ва давомийлик, яхлитлилик, адекватлик- (бир хиллилик, тенглик, мослик) соғломлаштирувчи жисмоний машқ машғулотларига қўйиладиган умумий гигиеник талаблар ҳисобланади.


Узлуксизлик ва давомийлик
Жисмоний тарбия одамнинг бутун ҳаёти давомида узлуксиз давом этадиган муттасил жараён бўлмоғи керак. Организмнинг ўсиши ва шаклланиши содир бўлаётган болалик ва ўсмирлик ёшида бу принципларга риоя қилиш алоҳида аҳамиятга моликдир. Бу ёшда у ҳаракат фаоллигининг етишмаслигига ҳам, ҳаддан ташқари кўпайиб кетган юкламаларнинг зарар етказувчи таъсирига ҳам анча сезгирроқ бўлади. Агар бола ўз ёшининг бирор даврида ҲФ (ҳаракат фаоллиги) нинг зарур миқдорини етарли даражада ололмаган бўлса, у ҳолда шундан кейинги йилларда унинг ўрнини тўлдириш қийин бўлади ёки ҳатто бунинг иложи ҳам бўлмайди. Муайян белгиланган бир даврлар одамнинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ривожланиши учун хос бўлади. Бу даврда тегишли функция, айниқса тез ривожланади. Чунончи, 2-5 ёшли болаларнинг тил ўрганиши осон эканлиги маълум, иккинчи томондан эса мана шу ёш даврида одамлар билан мулоқатдан ажратиб қўйилган болаларни кейин тилга киритишини иложи йўқ. Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишида ҳам алоҳида сенситив даврлар белгиланган бўлиб, улар айрим ҳаракат функциялари (жисмоний сифатлари) учун турли йилларда бошланади.
Соматотипнинг шаклланишида 6-7 ёшлик вақт мухим давр ҳисобланади: тезлик сифатларини ривожлантириш учун сенситив давр 8-10 ёшларга тўғри келади, чунки бу ёшда тезликни, мускул ҳаракатларини координатция қилишни таъминловчи асаб ва маскул тизимларнинг морфологик субстратлари ривожланиб боради. Умумий чидамликнинг ривожланиши кўпроқ 10-14 ёшларда кўзга ташланади, бу биринчи галда юрак ҳажми ва маскул миқдорининг ўсиши билан, упкаларнинг вентиляцион ва диффузлик функциялари ортиб бориш билан боғлиқдир. Мускуллар кучи 13-16 ёшларда айниқса яққол ривожланади, бу эса гавданинг мускул миқдори тез ўсиши билан боғлиқдир.
Сўнги вақтларда сузишга ўргата бошлаган 4-5 ойлик «чақалоқлар»ни кузатиш натижасида қизиқарли маълумотлар олинди. Маълум бўлишича чақалоқлар ва мактабгача ёшдаги кичик гўдаклар жисмоний ривожланишда анча каттагина потенциалга эга бўлар эканлар.
Сўнги вқтларда сузишга ўргата бошлаган 4-5 ойлик чақолоқларни кузатиш натижасида қизиқарли маълумотлар олинди. Маълум бўлишича чақалоқлар ва мактабгача ёшдаги кичик гўдаклар жисмоний ривожланиши анча каттагина потенциалга эга бўлар эканлар. Илгари улардаги шу потенциалдан амалда фойдаланмасдан келинганг чунки бу ёшда жисмоний машқларни қўлланиш имкониятлари жуда чекланган бўлади. Бу ёшдаги гўдаклар учун сузиш жисмоний тарбиянинг тенги йўқ самарали воситаси бўлиб чиқди. Сузиш гўдакнинг мускул тизимига стимуллаштирувчи таъсир кўрсатади (унинг ҳали кам ривожланган склети умуртқа поғоналарига ортиқча юклама тушмайди), унинг юрак, ўпка ва асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, сузиш терига ҳам чиниқтирувчи ва гигиеник таъсир кўрсатади. Шу нарса аниқланганки, чақалоқлигидан бошлаб сузишга ўргатилган болалар 7-8 ёшга етганда энг яхши жисмоний ривожланиш даражасига эришадилар.
Жисмоний тарбия узлуксиз бўлмоғи ҳамда барча сенситив даврлардан фойдаланмоғи лозим. Бола бу даврларда тегишли равишда йўналтириб турилган ҲФ жихатидан (тезкорлик, чаққонли, кучлилик жиҳатидан) етишмовчиликка эга бўлмаслиги, бошқачароқ тил билан айтганда гиподинамини билмаслиги ниҳоятда мухимдир.
Юксак спорт натижаларига эришиш мақсадида боланинг сенситив даврида ҳаракат сифатлрини ривожлантирадиган махсус стимуляция машқлари ўтказилади. Бунинг учун (етишмовчиликни) йўқотишга етарли бўлганидан ҳам кўра ортиқроқ даражадаги аниқ мақсадга қаратилган машқлар миқдори қўлланилади.
Бироқ, киритик даврда махсус юкламалар ҳажмини анча ошириб юбориш хавфлидир, чунки мана шу ҳаракат функциясини ўсиш потенциалини толиқтириб қўйиш мумкин. Жуда тез, лекин қисқа вақт давом этадиган жараёндан сўнг бундай ўсиш секинлашади ёки тўхтаб қолади. Амалда бундай ҳол ҳаддан ташқари ошириб юборилган махсус жисмоний тарбия машқларини бажариш вақтида кузатилади, бундай ҳолларда истиқболли ёш спортчиларнинг ўсиш кўрсаткичлари тўхтаб қолади.
Жисмоний тарбия, соғломлаштириш мақсадида ўтказиладиган Жисмоний тарбия машғулотлари фақат сенситив даврлардагина эмас, балки доимий равишда ўтказиб борилмоғи керак. ҲФ нинг етарли бўлмаслиги, унинг нисбатан қисқа бир муддатта тўхтатиб қўйилиши жисмоний ривожланишга ва жисмоний тайёргарликка салбий таъсир кўрсатади: ҳаракат сифатларининг табиий равишда ўсиши секинлашди (бу сифатлар ҳатто тескари томонга қараб ривожланиб кетиши ҳам мумкин); ҳаракат малакалари ва маҳорати йўқолади.
Жисмоний машғулотнинг узлуксизлиги етук ва катта ёшдаги кишилар учун ҳам тўхтатиб қўйилиши ёки бу соҳада узилиш бўлиши жисмоний ҳолатнинг жуда тез ривожланадиган инволюциясига олиб келиши мумкин. Нисбатан қисқа бир муддат мобайнида (бир неча ҳафта) давом этадиган гиподинамия, масалан, жароҳатланиш муносабати билан тўшакка тушиб қолиши организмда шундай ўзгаришларга олиб келиши мумкинки, кейинчалик уларни тўла ҳолда асло тиклаб бўлмайди. Катта ёшдаги кишиларга вақтинчалик гиподинамиянинг кўрсатадиган салбий таъсири айниқса сезиларли бўлади.
Яхлитлилик
Яхлитлилик соғломлаштирувчи жисмоний машқларга қўйиладиган муҳим гигиеник талаблардан бири ҳисобланади.
Яхлитлилик деганда, барча асосий ҳаракат сифатларининг параллел шаклда ривожлантирилиши тушинилади. Уларнинг ҳар бири саломатликка ўзига хос равишда махсус таъсир кўрсатади.Умумий чидамлик (аэробик функция) айниқса муҳим аҳамиятга эгадир, куч, кучлилик талаб қилинадиган бардошлиликнинг роли ҳам каттадир; букилувчанлик, чаққонлик ҳамда тезлик-куч талаб қилинадиган фазилатларни ривожлантириш ҳам зарурдир.

Download 6,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish