Jismoniy tarbiya gigiyenasi va sportning tibbiy-fiziologik asoslari


Мавзу: Катта спорт машғулотлари тизимида юкламалар тузилиши, мазмуни ва нормаллаштиришга қўйиладиган гигиеник талаблар



Download 6,95 Mb.
bet177/333
Sana14.04.2022
Hajmi6,95 Mb.
#550670
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   333
Bog'liq
Gigiyena

Мавзу: Катта спорт машғулотлари тизимида юкламалар тузилиши, мазмуни ва нормаллаштиришга қўйиладиган гигиеник талаблар.
Режа:

  1. Умумий тушунча.

  2. Кун мобайнидаги машғулот юкламаларининг тузилиши.

  3. Бир ҳафталик микроциклдаги машғулот юкламаларининг тузилиши.

  4. Мезоцикл ва йиллик циклда машғулот юкламаларининг тузилиши.

  5. Кўп йиллик тайёргарликни режалаштиришга қўйиладиган гигиеник талабалар.

Кун мобайнида машғулот юкламалрининг тузилиши
Кун мобайнида машғулот юкламалрининг тузилиши шундай бўлиши керакки, бунда асосий машғулот бир кунда бир маратоба ўтказиладиган бўлсин. У кўпинча куннинг биринчи ярмида бажариладиган, лекин айрим ҳолларда тушдан кейин ёки ҳатто, кечқурин ҳам ўтказилиши мумкин. Машғулотларни бу хилда режалаштириш варианти бўлғуси мусобақаларни-кундуз куни ёки кечки соатларда ўтказиш режалаштирилаётган мусобақаларни моделлаштириш учун мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи машғулот айрим ҳолларда учинчи машғулот ҳам (асосий машғулотдан ташқари) бошқа йўналишда ёки худди ўша йўналишнинг ўзида ўтказилиши мумкин. Лекин бу машғулотлар анча кичикроқ ҳажмда бўлиши ёки бошқа вазифаларга-умумий жисмоний вазифаларни, машқ бажариш техникасини ўрганишга тайёргарлик масалаларини, фаол дам олиш сингари бошқа спорт турлари машғулотларини ҳал қилишга бағишланган йўналишдаги машғулотлар бўлиши керак. (Машғулот куни тузилишининг намунавий варианти-биринчи машғулот нонуштага қадар ўтказилади-бу умумий жисмоний тайёргарлик машқларидан иборат бўлади; иккинчи машғулот-нонуштадан кейин ўтказилади-бу махсус чидалиликни ривожлантирадиган асосий машғулот бўлади; учинчи машғулот тушдан кейин ва дам олишдан сўнг бажарилади-бу техник машғулот ёки ўйинлардан иборат машғулот бўлади.)
Биринчи машғулотдаги умумий жисмоний тайёргарлик машқлари (50-60 мин.) айни маҳалда эрталабки зарядка вазифасини ҳам бажаради. Бунда нисбатан кичик ҳажмли, спортчини қаттиқ чарчатиб қўймайдиган турли йўналишдаги юклама (куч-қувватни, куч чидамлилигини, тезлигини, тезлик-куч сифатларини, умумий чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган машқлар) қўлланилади.
Иккинчи (асосий) машғулот кўпроқ бир йўналишдаги характерга эга бўлиб (бирор ҳаракат сифатини машқ қилишга қаратилган) катта (ривожланирувчи) ёки ўртача (кўмаклашувчи) ҳажм билан ўтказилади.
Учинчи машғулот худди мана шундай шароитларда (куннинг иккинчи ярмида) куч-қувват ҳали етарли даражада тикланмаган бир ҳолатда ўтказилади. Бундай фоннинг даражаси асосий машғулот ҳажмига боғлиқ бўлади. Агар асосий машғулот ҳажми катта бўлса, у ҳолда учинчи машғулотни тикловчи машғулот тарзида-ўйинлар шаклида (теннис, бадминтол, волейбол, сув полоси), сузиш машқлари сингари ёки кўп ҳолларда кичик юкланиш билан спорт техникасини ўрганиш машқлари сифатида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади; агар асосий машғулотнинг ҳажми ўртача бўлса, у ҳолда учинчи машғулотнинг ҳажми кичик ҳажм билан ўртача ҳажм оралиғида бўлиши мумкин, лекин бунда у асосий йўналишга қараганда бошқачароқ йўналишда ташкил этилиши керак. Бир кун мобайнида бир йўналишдаги машғулот таъсирининг жамланган ҳажми бир машғулотнинг ривожлантирувчи (катта) ҳажмидан сезиларли даражада (10%дан зиёд бўлган даражада) ортиб кетмаслиги керак.
Катта спортдаги микроцикллар, мезоцикллар ва макроцикллар тузилиши, улардаги юкламаларнинг нормаллаштирилиши ҳал қилинаётган вазифаларга, календарга ҳамда мусобақалар ўгказиладиган жойга мувофиқ равишда режалаштирилади.
Бундай аспектда гигиенанинг вазифаси машғулотларнинг ва мусобоқалар дастурини таҳлил қилишдан ва зарур бўлган холларда. уларни тузатишга тегишли шарт-шароитларга мувофиқлаштиришдан иборатдир. Шундай қилиш керакки, спортчилар асосий вазифани ортиқча қийинчиликларсиз бажарадиган бўлсин, улар учун яратилган шароит спортчилар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида иложи борича максимал самарада эришиш имконини берсин.
Ушбу муаммога гигиеник ёндошиш асосида спорт
машғулотининг ҳозирги замон методикаларини такомилаштиришдаги умумий ўсишга интилиш шиддатли машғулотларнинг ялпи миқдорини ошириш вақтида ҳажмларнинг нисбий барқарорлигига эришишдан, бир циклдаги машғулотларнинг кўпрок даражада бир йуналишга қаратилган бўлишига эришишдан, жисмоний машқларнинг машғулот таъсирини кучайтиришга хизмат қиладиган омиллардан фойдаланишдан иборатдир.

Download 6,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish