129. С: Гимнастика спорт тури ўз мазмунига кўра неча турга бўлинади?
Ж: Асосан 3 га бўлинади.
Спорт гимнастикаси.
Бадиий гимнастика.
Акробатика.
130. Гимнастика спорт турида нечта жиҳозда мусобақалар ўтказилади?
Ж: Асосан 6 та жиҳозда:
1) Перекладинада; 2) Брусяда; 3) Узун отда; 4) Халқаларда;
5) Қўллик от; 6) Эркин машқлар.
131. С: Халқаро гимнастика федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро гимнастика федерацияси 1881 йили ташкил топган.
132. С: Гимнастика спорт тури қачондан бошлаб, “Олимпиада” ўйинлари таркибига киритилган?
Ж: 1896 йилдан бери.
133. С: Гимнастика спорт туридан қачондан бошлаб жаҳон биринчиликлари ўтказилмоқда?
Ж: 1905 йилдан бери.
Do'stlaringiz bilan baham: |