143. С: Камоннинг узунлиги қанча?
Ж: Камоннинг узунлиги 1 м 20 см. Ўқлари эса асосан ёғочдан. Камондаги тортилган ип билан даста оралиғи 17 см.
144. С: Нишонларнинг катталиги қанча?
Ж: Нишонларнинг катталик диаметри 122 смни ташкил этади. Нишонда ўнта халқа чизилади. Ҳар бир халқа 3 см йўғонликда чизилади. Халқалар оралиғи 2,3 смни ташкил этади.
145. С: “Ўқ узиш” масофалари қанча?
Ж: 90, 60, 50, 30, 40 м.
146. С: Катта теннис ўйини – Уимблдон турнири ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Буюк Британияда 1875 йилда тенниснинг янги қоидалари ишлаб чиқилган. 1877 йили шу қоидалар асосида I Уимблдон турнири ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |