107. С: Жисмоний тарбия деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний тарбия – организмнинг биологик функцияларини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараён бўлиб, унинг таъсирида инсоннинг ахлоқий сифатларини ҳам шакллантиради.
108. С: Ҳаракат кўникмаси деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний ҳаракатларни, машқларни олий даражада автоматик усулда бажариш қобилияти.
109. С: Умумривожлантирувчи машқлар деганда нимани тушунасиз?
Ж: Организм жисмоний ривожланишини таъминлаш, жисмоний юкламаларга тайёрлаш ва даволаш мақсадида қўлланиладиган машқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |