102. С: Узунликка сакраш брусогини ўлчами ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Узунликка сакраш брусогини эни 20 см, узунлиги 122 см.
103. С: Узунликка сакраш чуқурчасини ўлчами қанча?
Ж: Узунаси 6 м, эни 2 м 75 см. Югуриш йўлакчасини эни 1 м 25 см. Сакраш учун 45 метр узоқликда югуриб келиш мумкин.
104. С: Тўсиқлардан олиб югуришдаги тўсиқларни ўлчами ҳақида нима биласиз?
Ж: Эркаклар учун тўсиқларнинг баландлиги 120 см, узунаси 70 см йўғонлиги 2 см, оғирлиги 10 кг. Аёллар учун тўсиқнинг баландлиги 84 см.
105. С: Ёшлар ва қизлар неча см баландликдаги тўсиқлардан фойдаланадилар?
Ж: Ёшлар (ўғил болалар) 100 см. Қизлар 76,2 см.
106. С: Саф машқлари ҳақида нима биласиз?
Ж: Сафда биргаликда бажариладиган, шуғулланганда уюшқоқлик ва интизомли жамоа бўлиб, ҳаракат малакаларини, қадду-қоматларини, шунингдек, ритм ва суръат ҳиссини тарбиялашга ёрдамлашадиган ҳаракатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |