Жисмоний тарбиянинг умумий тамойиллари I. I. Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари



Download 29,81 Kb.
bet5/6
Sana25.02.2022
Hajmi29,81 Kb.
#464596
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курс иши тайёр

9. Жисмоний кобилиятларни ривожлантиришда ёш хусусиятлари
Ёш спортчиларни тайёрлаш ишини муваффакиятли амалга ошириш учун ривожланишнинг ёш хусусиятларини, тайёргарлик даражасини, танланган спорт тури хусусиятларини, жисмоний сифатлар ривожининг узига хос жихатларини, харакат куникма ва малакаларининг шаклланишини синчиклаб хисобга олиш зарурдир. Тренернинг ёш зоналарини билиши куп йиллик машк жараёнини яхширок тизимлаштиришга имкон беради. Бирок ёш куп йиллик машгулотнинг окилона тизими куришда эътиборга олиш зарур булган ягона омил эмас. Спортчиларнинг алохида жисмоний кобилиятларини, жисмоний сифатларни тарбиялаш учун энг кулай даврларни, шунингдек, техник-тактик фаолиятларни сифатли узлаштириш учун мойилликни хам чукур урганиш лозим. Ёшлик даврида барча жисмоний кобилиятлар захираси мавжуд булади. Бунинг учун окилона ва мунтазам педагогик таъсиротлар булиши керак. Ёш спортчиларнинг жисмоний кобилиятларини ривожлантиришга каратилган педагогик таъсирот ёшга мос ривожланиш жараёнининг у ёки бу погонасида усиши энг ёркин ифодаланган кобилиятларнинг тула намоён булишига ёрдам беради
Юкоридаги каторда угил болаларда харакат фаолияти ривож-ланишининг сезгирлик боскичлари, пастки каторда эса кизлардаги худди шундай боскичлар курсатилган. Мазкур маълумотларнинг хисобга олиниши тренерга у ёки бу жисмоний кобилиятларнинг усишидаги тухтаб колишларга бархам бериш имкониятини яратади.

Жисмоний кобилиятлар тушунчасига айнан харакат фаолия-тининг намоён булиши билан бирга бу намоён булишнинг узига хослигини белгиловчи рухий — физиологик хусусиятлар хам киради.


Кучнинг микдорий улчами сифатида мушак зурикишининг катталиги хизмат килади; тезкорликнинг улчами — мушак кискаришлари тезлиги, унинг яширин даври, шунингдек, муайян масофа кесмасида харакатланиш тезлиги; чидамкорликники - мушак ишининг бажарилиш давомийлигидир. Ички органлар фаолиятининг холати, биокимёвий жараёнлар хар бир жисмоний сифатнинг намоён булишида узига хос хусусиятларга эга булади. Жисмоний сифатларнинг такомиллашувида онгли иродавий назорат катта ахамият касб этади. Маълумки, тезлик чидамлилигининг намоён булиши билан боглик иш жараёнида танг холатни енгиб утиш малакаси 400-1500 м га югуришда1чи муваффакиятни жиддий даражада олдиндан белгилаб беради.
Жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг тузилишга хос асослари таянч-харакат аппарати, марказий ва периферик асаб тизими, ички аъзолардаги ижобий морфологик хамда биокимёвий узгаришлар билан боглик. Демак, жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражаси соматик хамда вегетатив фаолиятларнинг муво-фиклигига тугридан - тугри алокадор экан.
Чидамлилик. Умумий чидамлилик кенг мушак гурухдарининг иштироки билан кечадиган аэроб хусусиятли мушак фаолиятини узок муддат давомида бажариш кобилиятидир (масалан, югуриш, чангида харакатланиш, сузиш кабилар). Умумий чидамлиликнинг ривожланиш даражаси асаб ва эндокрин тизимларининг функционал имкониятлари, юрак унумдорлиги, харакат хамда вегетатив аппаратлар ишининг созланганлиги билан белгиланади.
Мактабгача ёшдаёк болалар чидамлиликни ривожлантиришга йуналтирилган аэроб хусусиятли нисбатан узок муддатли ишларни бажариш кобилиятига эга буладилар. 5-6 ёшли болалар бир дарс давомида 1,5 км масофани, бир йил мунтазам шугулланганда эса 2,5 км гача масофани югуриб босиб ута оладилар. Кичик мактаб ёшида аэроб йуналишдаги юкламалар афзалрок саналади. Улар юрак кон томир ва нафас тизимларининг макбул тарзда ишлаши учун шароит яратади. Бундай машкларнинг самара-дорлиги машгулотларнинг дастлабки йилларида юкори шиддатли махсус юкламалар бериладиган вактдагидан паст булмайди. Демак, паст шиддатли аэроб юкламаларни куллаш билан физиологик фаолиятларнинг хаддан зиёд зурикишига олиб келадиган ута шиддатли юкламалар ёрдамида эришиладиган натижаларга организм учун макбул воситалар ёрдамида хам эришиш мумкин. Чидамлиликни ривожлантирадиган сует шиддатли машкдар таьсирига, айникса, 8-10 ёшли болалар сезгир булади. 12 дан 15 ёшгача бу машкларнинг самадорлиги камайиб, чидамлилик баркарорлашади ёки бирмунча пасаяди.
Болалар ва усмирлар чидамлилигини ривожлантирувчи физиологик жихатдан асосланган воситалар сирасига организмнинг аэроб унумдорлигини оширувчи циклик машкларнинг хар хил турлари киради. Бу жихатдан давомийлиги аста-секин ошириб бориладиган муътадил кувватли (максималнинг тахминан 60% и чегарасида) бир меъёрли югуришнинг бошка машкларга нисбатан афзал эканлиги маълум булди. Шу максадда машгулотларга харакатли уйинлар ва уйин машкларини киритиш тавсия этилади. Максималнинг 75% даражасидаги тезлик билан юриш давомийлиги буйича тестлар утказилганда, угил болаларда 13-14 ёшда, кизларда эса 10-13 ёшда чидамлиликнинг энг катта усиши кузатилади. 5гсмирлик даврида паст шиддатли югуриш билан бир каторда тезлиги узгарувчан югуриш, 400-500 м га (угил болалар учун)'ва 200-300 м га (киз болалар учун ) тез суръатли югуриш кулланилади. Югуришнинг хафталик хажми 35-45 км гача оширилади. Болалик ва усмирлик ёшларида умумий чидамлиликни ривожлантиришга йуналтирилган жисмоний машкларга куйиладиган асосий талаб - -юкори хиссий кутаринкилик заминида машгулотларнинг юмшок, эхтиётловчи режимини яратишдир. Бу талабнинг бажарилиши ёш спортчиларда машгулотларга булган кизикишни куллаб-кувватлаш хамда кейинги ихтисослашув учун шароитни юзага келтиришнинг зарур шарти хисобланади. Усмирлик давригача мактаб спорт тугараклари шароитида махсус чидамлиликни тарбиялаш учун физиологик пойдевор пайдо булади.
Чидамлиликни устиришга каратилган жисмоний юкламаларга уртача жисмоний ривожланиш даражасига эга булган болалар ва усмирлар тезрок мослашадилар. Жисмоний ривожланиш даражаси юкори бўлган мактаб укувчиларида тезлик ва тезкорлик-куч машкларини бажариш чогидаги ишчанлик уларнинг жисмоний ривожланиш даражаси уртача ёки паст булган тенгдошларидагига нисбатан юкорирок булади. Жисмоний ривожланиш курсаткичлари паст булган болалар ва усмирлар умумий чидамлиликда булганидек, махсус чидамлилик жихатидан хам тенгдошларидан анча оркада буладилар. Жисмоний ишчанлик кобилиятининг энг макбул курсаткичлари нуктаи назаридан жисмоний ривожи уртача булган болалар ажралиб турадилар. Жисмоний ривожланиш курсаткичлари паст ёки ута юкори булганларда юрак-кон томир тизими, таянч-харакат аппаратига хос функционал носозликлар купрок учрайди. Спорт билан мунтазам шугулланишнинг алохида жисмоний ривожланиш курсаткичларига таъсири доим хам бир хил эмас. Лекин, шубхасиз, жисмоний машклар организмнинг шакллари ва фаолиятини такомиллаштиришга ёрдам беради.

Download 29,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish