Қўлланилган услублар. Белгиланган вазифалар бўйича ўтказилган тадқиқотлар қуйидаги илмий услублар ёрдамида амалга оширилди:
1. Илмий-услубий адабиётлар, расмий хужжатлар, статистик маълумотлар ва жойлардаги иш тартибини таҳлил қилиш.
2. Сўровнома асосида фикр ўрганиш.
3. Педагогик тажриба.
4. Математик-статистик услублар.
Илмий-услубий адабиётлар тахлили ва расмий хужжатлар, статистик маълумотлар ва жойлардаги иш тартибини тахлил қилиш.
Илмий услубий адабиётларни ўрганиш ва тахлил қилишда Ватанимиз олимлари ва спортни ривожлантириш борасида бўлиб ўтган илмий амалий анжуманларда ва конференцияларида иштирок этган ўқитувчи ва талабаларни 30 дан ортиқ адабиётлари ўрганилди ва тахлил қилинди. Ўрганилаётган масалга доир турли тарихий, замонавий ва адабий манбааларни (босма ва қўл ёзма) тадқиқий таққосий ва ўрганилиб хулосалар чиқарилди. Илмий услубий адабиётлар ва тахлилида ўрганилаётган масаланинг холати аниқланди, назарий асосларининг амалиётдаги холатига мувофиқлиги белгиланди, жисмоний маданиятни ташкил қилиш ва ривожлантиришдаги таниқли олимлар ҳамда амалий фаолиятдаги мутахассисларни илғор тажрибалари умумлаштирилди. Бунда миллий қадрятлар мазмунидаги маънавий маърифий маданиятга оид турли адабиётлар, махсус қарорлар ҳамда ўтказилиб келинаётган оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган махсус тадбирларга оид махсус манбалар мазмунидан кенг фойдаланилди.
Жисмоний тарбиянинг тизими жисмоний тарбиянинг мустакиллик мафкурасига асосланган тизимидир. Бу тизимда жисмоний тарбия умумтарбия конуниятларининг физкультура ва спорт соҳасида миллий хусусиятлар ва аньаналар билан тўғри муносабати ифодасини топган. Бу спортнинг миллий турлари илҳор аньаналари кенг тарқалганлиги билан тасдиқланадики, ўзбек халқи бошқа халқлар каби спортнинг миллий турлари ва илғор аньаналарига бойдир. Жисмоний тарбия тизими воситалари орасида планетамиздан бошқа халқлар томонидан расм қилинган жисмоний машқларнинг тарихий таркиб топган кўпдан-кўп, ранг-баранг турлари бор.
Ҳукуматимиз мамлакатда жисмоний тарбияни ривожлантириш йўлини белгилаб беради. Ана шу йўлга биноан,Ўзбекистонда жисмоний тарбия мақсади ва вазифаларига биноан у жисмоний тарбияни амалга оширадиган ҳамда унга раҳбарлик қиладиган ташкилотларни ва муассасаларни белгилайди.
Жисмоний тарбиянинг мақсади жамиятнинг соғлом, хушчақчақ, ҳар
томонлама жисмоний ривожланган ,меҳнат ва Ватан ҳимоясига тайёр турган қурувчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир. Жисмоний тарбия жараёнида қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилади:
а) соғликни мустаҳкамлаш организмни чиниқтириш ва жисмоний ривожланиш даражасини ҳамда иш қобилиятини ошириш;
б) ҳаётга зарур бўладиган, жумладан, амалий характерга эга бўлган ҳаракат малака ва кўникмани эгаллаш;
в) кишининг маънавий ва иродали сифатини тарбиялаш;
г) жисмоний сифат (тезкорлик, куч, эпчиллик, чидамлилик)ни ўстириш;
д) махсус спорт машқини бажариш техникаси эгаллаш.
Меҳнаткаш соғлиғини мустаҳкамлаш, Ўзбекистондаги жисмоний тарбиянинг асосий вазифаcидан биридир.
Жисмоний тарбия назарияси ўз предмети ва тушунчасига эга. Жисмоний тарбиянинг асосий тушунчаларига куйидагилар киради: Жисмоний тараккиет, жисмоний тарбия. Жисмоний тарбия тизими, жисмоний камолот ва жисмоний маданият. Жисмоний ривожланиш турмуш шароитининг, хусусан тарбия таъсирида киши организми биологик формалари ва функцияларнинг вужудга келиши узгариш жараенидир. Жараен табиатнинг объектив конунларига: Организм ва унинг шароитининг бирлиги конунига, функция ва структура узгаришларининг бир-бирини такозо этиш конунига, организмда аста-секин микдор ва сифат узгаришлари конунига ва бошка конунларга булинади.
Наслдан-наслга утадиган табиий ва хаетий кучлар ва организмнинг тузилиши инсон жисмоний ривожланиши учун асос булади. Лекин жисмоний ривожланиш йуналиши, унинг характери даражаси шунингдек инсон узида камол топтирадиган фазилатлар ва кобилият турмуш шароитлари ва тарбияга куп жихатдан богликдир.
Жисмоний ривожланиш конунларини эгаллаш улардан жисмоний тарбия максадида фойдалани, жисмоний тарбия назариясининг мухим вазифасидир. Жисмоний тарбия педагогик жараен булиб, инсон организмини морфологик функционал жихатдан такомиллаштиришга унинг хаети учун мухим булган асосий харакат малакасини махоратини, улар билан боглик булган билимларни шакллантириш, яхшилашга каратилган.Идеалистик назариялар жисмоний тарбияни биологик шахси сифатида яъни жониворлар тарбиясига ухшаш тугма жисмоний тарбия бор деб даъво киладилар. Улар мехнат ва тафаккур ролини инкор этадилар. Ваҳоланки инсон ана шу мехнат ва тафаккур туфайли хамиша жониворларга нисбатан мисли курилмаган даражада юксакликка кутарилади. Жисмоний тарбия инсоний-жамият карор топиши билан вужудга келди. Харакат тажрибасини авлодлардан авлодларга бериш ва инсон жисмоний ривожланишининг максадга каратилган таъсири, жамиятнинг кун кечириш ва уз ривожининг сузсиз олими сифатида жамиятнинг энг дастлабки даврига характерлидир. Жисмоний тарбиясиз авлодларнинг алмашиши давомида прогрессив тажриба туплашни тасаввур килиб булмайди.
Жисмоний тарбиянинг турли воситаларини тўғри қўлланиш киши организмида чуқур ва ҳар томонлама таъсир кўрсатади, мустаҳкам соғлиқ ҳамда зарур жисмоний тайёргарликни таъминлайди. Жисмоний тарбиянинг ўзига хос воситалари жисмоний Машқлардир. Жисмоний Машқлар билан мунтазам шуғулланиш маркази нерв системасининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига, қон айланиш ва нафас олиш органларига жуда яхши таъсир қилади, бош мия пўстлоғининг чарчашини камайтиради ҳамда кишининг иш қобилиятини оширади.
Жисмоний машқларнинг таянч ҳаракат апаратининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида ҳам аҳамияти катта. Жисмоний машқлар туфайли суяклар жуда мустаҳкамланади, бўғинларда ҳаракатчанлик ошади, тана қайишқоқлашади. Мускулларда кўпроқ ўзгариш рўй беради. Жисмоний машқлар таъсирида мускуллар ҳажми ошади, кучи ўсади, мускулларнинг қисқариш тезлиги ва уларнинг эластиклиги ортади. Жисмоний машқлар кишининг ички органларига, аввало, юрак ва ўпкага жуда яхши таъсир кўрсатади.
Жисмоний машқлар жараёнида киши танасининг барча мускуллари шу жумладан, юрак мускули ривожланади ва ҳаракат қилади. Машқ қилган юрак ҳар қисқарганда аортага машқ қилмаган юракка нисбатан кўпроқ қон ҳайдайди. Машқ қилган спортчининг юрак уруши хотиржам турганида (минутига 50-60 марта) секин, лекин катта ҳажмдаги иш бажарганда тез бўлиши (минутига 240 марта) мумкин.
Тадқиқотлар спортчи юраги жисмоний машғулотлар жараёнида катта иш бажариб заифлашлигини,балки мустаҳкамланишини ва юрак иш қобилияти билан фарқ қилишини кўрсатади.
Жисмоний машқлар таъсири остида нафас олиш органлари ривожланади ва мустаҳкамланади, кўкрак қафаси ҳажми катталашиб унинг ҳаракатчанлиги ошади. Кўкрак қафасининг нафас олиш экскурсияси одатдаги 4-6 см ўрнига 10-15 смга етади.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш ўпка вентилатциясининг кучайиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган тўғри, чуқур нафас олишнинг шаклланишига ёрдам беради.
Ўзбекистон кишиларининг ҳаёти ва меҳнат фаолиятида умумий жисмоний тайёргарлик: тез юриш ва югуриш, яхши сузиш, сакраш, чанғида юриш тўсиқларини енгиб ўтиш, гранатани узоққа ва аниқ улоқтириш ва ҳ. к. муҳим аҳамиятга эга. Бу малака ва кўникмаларни жуда ёшликдан шакллантириш жисмоний тарбиянинг амалий вазифаларидан биридир.
Жисмоний тарбиянинг бошқа воситалари (табиатнинг табиий кучлари, шахсий ва жамоа гигиенаси) билан бирга оқилона қўлланиладиган жисмоний Машқлар киши соғлиғини яхшилашга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишнинг таълимий аҳамияти катта. Жисмоний машғулотларда машқларнинг организмда таъсири, амплитуда, суръат, ритм ҳақида, машқларни бажаришни энг тўғри йўллари ҳақида тушунтиришлар бериб борилади. Шундай қилиб,шуғулланувчилар жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этишга ёрдам берувчи махсус билимларни эгаллайдилар.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия демократик ҳуқуқий давлат қурилишининг умумий вазифаларига буйсундирилган,шунинг учун юксак ахлоқий ва иродавий сифатларни тарбиялаш жисмоний тарбиянинг асосий вазифаларидан биридир.
Тўғри уюштирилган жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида уюшганлик, онгли интизом, ташаббускорлик, топқирлик каби ахлоқий ва иродавий сифатлар тарбияланади. Шуғулланувчилар жисмоний машқларни бажариш пайтида машғулот раҳбарлари томонидан онгли равишда ва усталик билан яратиладиган катта-кичик қийинчиликларни енгиб ўтадилар,бу қатъийлик, ботирлик, саботлилик, дадилликни тарбиялашга ёрдам беради.
Жамоа машқларини уюшган ҳолда бажариш, юришлар, мусобақалар, байрамлар, дўстлик, ўртоқлик ҳиссини тарбиялашда катта аҳамиятга эга.
Инсоннинг ҳаракатли фаолиятида куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, қайишқоқлик каби жисмоний сифатлар муҳим роль ўйнайди. Бунда жисмоний сифатлар доимо биргаликда, ўзаро алоқада намоён бўлади. Бу инсон организминининг ички бутунлиги, унинг функцияларининг ўзаро ҳаракати билан изоҳланади.
Кишининг жисмоний сифатлари ҳаракат малакалари ва кўникмалари билан шунингдек, иродали сифатлари билан доимо чамбарчас боғлиқдир. Бунда тезкорлик куч эпчиллик ва чидамлиликнинг ҳосил бўлиши тегишли чидам ва саботни кўпинча эса ботирликни талаб этади. Кишининг жисмоний сифатларининг тарбиялаш жисмоний тарбиянинг муҳим вазифаларидан биридир.
Спорт кишига ҳар томонлама таъсир кўрсатади: соғлиқни мустаҳкамлашга, умумий жисмоний ривожланишга, амалий кўникмаларни эгаллашга ёрдам беради ва ўзининг юксак эмотционаллиги билан фарқланади. Ўзбек спортчилари ўзларининг улкан ютуқлари билан мамлакатимизда физкультура ва спортнинг тараққий этганини намойиш қилиб келмоқдалар. Спортдаги юқори натижаларга фақат спорт техникасини ўрганиш ва ўзлаштириш асосидагина эришиш мумкин. Бу ҳам жисмоний тарбиянинг вазифаларидан бири ҳисобланади. Жисмоний тарбия ақлий, ахлоқий ва эстетик тарбия ҳамдир.
Тўғри уюштирган жисмоний тарбия демакратик ахлоқни тарбиялашда ёрдам беради. Гуруҳлар, секциялар, командаларда уюштирилган машғулотлар шуғулланувчиларда ўзаро тўғри муносабатни тарбиялашга, умумий мақсадга эришиш учун жамоа кучини сафарбар қилишга имкон яратади, шахсий манфаатларнинг жамият манфаатларига бўйсунтирига ёрдам беради. Бу ҳашар йўли билан спорт майдончалари ва бошқа иншоотларни қуришга, қайта таъмирлашга спорт жиҳозларни тайёрлашга ҳам таалуқлидир. Ана шу йўл билан жамиятнинг моддий мулкида муносабат тарбияланади.
Жисмоний тарбия жараёнида турмушда, ўқишда ва ишда муайян ахлоқ нормалари ҳосил қилинади. Ўқувчиларнинг турли жамоа топшириқларини бажаришлари, топширилган иш учун ўртоқлари олдида масъуллик сезиши ахлоқий тарбиянинг муҳим элементлари ҳисобланади.
Иштирокчилардан маънавий ва жисмоний саботни, спорт қоидаларига, этикасига риоя қилишни талаб этадиган спорт мусобақалари иродани, характерни, интизомни тарбиялашга ёрдам беради.
1.2. Жисмоний кобилиятларни ривожлантириш тамойиллари
Харакатга ургатиш ва жисмоний кобилиятларни ривожлантириш жараёнлари, уларнинг таъсир объекти битта — жисмоний машкларни бажараётган муайян одам булишига карамай, турли конуниятларга буйсунади. Конуниятларнинг узига хослиги уларни руёбга чикариш учун тегишли педагогик (усулий) амалларни талаб килади: харакатларга ургатиш учун - бир хил педагогик тамойиллар, жисмоний кобилиятларни ривожлантириш учун бошкалари. Айтмокчи, харакат фаолиятларини узлаштиришда бу педагогик жараённинг алохида хусусиятларидан хисобланади.
Жисмоний тарбия сохасида педагогик жараённи олиб борувчи КИШИ уни фақат таълим ва тарбия тамойиллариго эмас, жисмоний кобилиятларни ривожлантириш тамойилларига мувофик равишда куриши керак булади. Бунда шуни хисобга олиш лозимки, жисмоний машкларга ургатиш тамойиллари ягона галабларни узида акс эттиради: хар кандай педагогик жараён онглилик, фаоллик ва бошка тамойиллар асосига курилиши зарур. Аммо мазкур тамойилларнинг аник руёбга чикарилиши (яъни восита хамда усулларнинг танланиши) хал этиладиган вазифаларга (ё ургатишнинг, ёки жисмоний кобилиятларни ривожлантиришнинг вазифаларига) мувофик булиши шарт. Дейлик, харакат фаолиятини ургатишда тадрижийлик гамойили хозирловчи машклар тизими куриш оркали, жисмоний кобилиятларни ривожлантиришда эса жисмоний юклама тизими кўриш оркали амалга оширилади.
Демак, жисмоний кобилиятларни ривожлантиришнинг хар кандай усулияти дидактик тамойилларнинг узига хос тарзда,амалга оширилишини кузда тутиши лвзим. Харакатларга ургатиш урганувчига берилаётган жисмоний юкламаларнинг таъсирига боглик экан, организмнинг тахмин килинаётган юкламаларга жавоб таъсири конуниятдарини хисобга олиш эхтиёжи пайдо булади. Шунинг учун хам инсоннинг холати билан жисмоний юкламаларнинг уларни вакт нуктаи назаридан ташкил этиш билан боглик тарздаги алокалари конуниятларини ифодаловчи алохида, узига хос тамойиллари мавжуд. I.Педагогик таьсиротнинг мунтазамлиги тамойили.
Мазкур тамойил инсоннинг жисмоний кобилиятларини ривожлантириш учун жисмоний машклар билан мунтазам шугулланиши заруриятини кузда тутади. Чунки кобилиятлар, аввало, узлари намоён буладиган фаолият жараёнида ривожланадилар ва такомиллашадилар. Мазкур тамойил асосида шундай конуниятлар ётадики, улар инсон организмида харткат хам,аа фаолиятларнинг такрорий таъсири, ишчанлик кобилияти тикланишининг хар бир боскичида иш ва дам олишнинг турлича навбатлашуви кандай акс этишини, шунингдек, машгулотлар орасида узини окламайдиган даражадаги узок муддатли танаффуслар юз берганда, кобилиятлар ривожининг кайтарилувчанлигини тавсифлайди.
Жисмоний кобилиятларни ривожлантиришда таъсиротларнинг мустакиллиги алохида дарс доирасида у ёки бу машкларни зарур тартибда бажариш, шунингдек, маълум вакт мобайнида (хафта, ой, чорак, йил ва хк.) дарс ва улар орасидаги дам олиш ораликларини тугри навбатлаш оркали таъминланади. Алохида дарсда харакат фаолиятини куп маротабалаб бажариш хамда дареларнинг узини такрорлаш натижасида инсон организмида функционал силжиш юз бериб, улар тегишли таъсирни тавсифлайди. Хар бир машкни бажаргандан сунг ёки дарс якунида организмда содир буладиган узгаришларни тез муддатли таъсир сифатида белгилайдилар. Бу таъсир дархол йук булмайди, у маълум муддат сакланиб туради. Аввалги дарс тугаганидан кейинги дарс бошлангунига кадар организмнинг холатида кузатиладиган барча узгаришлар четга сурилган ёки шакли узгартирилган таъсир деб аталади. Агар дарслар орасида хаддан ташкари узок танаффус булса, бу таъсир умуман йуколиб кетиши мумкин, бу эса жисмоний кобилиятлар ривожида жиддий тарзда акс этмайди. Шунинг учун жисмоний кобилиятлар курсаткичларида ижобий узгаришлар булиши ёки уларнинг эришилган даражасини саклаб колиш учун танаффусларга йул куймаслик керак, улар дарсларнинг ижобий таъсирини йукка чикаради. Бошкача айтганда, педагог педагогик жараённи шундай куриши керакки, хар бир аввалги дарснинг "излари" кейинги дарс-нинг таъсири устига "копланиши" (унга кушилиши) зарур. Бундай иш олиб бориш натижасида жамгарилувчи (тупланувчи) таъсир юзага келади, организмда мослашиш билан боглик чукур кайта куришлар амалга ошиб, улар тана аъзолари ва тузилмаларнинг сифат жиҳатидан янги функционал даражага утишга эришиш имконини беради. Демак, мунтазамлик тамойилини амалга жорий этишда жисмоний кобилиятлар ривожланишининг асосини ташкил этувчи функционал хамда тузилишга оид мослашув жараёнларининг узлуксизлиги, яъни доимийлигини таъминлаш лозим. Бунга, энг аввало, хар бир кобилиятни такомиллаштириш учун энг макбул саналган харакат фаоллиги режимига риоя килиш оркали эришилади, унинг асосида эса, маълумки, иш ва дам олишни у ёки бу тарзда навбатлаш тартиблари ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |