Жисмоний тарбиянинг умумий тамойиллари I. I. Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари



Download 29,81 Kb.
bet3/6
Sana25.02.2022
Hajmi29,81 Kb.
#464596
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курс иши тайёр

2. Педагогик таъсиротлар натижасини устиришда юксалтириб бориш ва мослаштирув - адекват чегаравийлиги тамойили. Мазкур тамойил жисмоний кобилиятлар ривожланишининг боскичма-боскичлиги ва бир текисда бормаслиги конуниятларига асосланади. Бу тамойилга кура, жисмоний кобилиятларни такомиллаштириш жараёнида иккита, бир карашда узаро зид йуналишларни уйгунлаштириш зарур булади.
Аста-секин, даражама-даража, яъни тадрижий равишда юкламани хам алохида бир машгулотда, хам катор машгулотлар давомида ошириб бориш инсон организмининг уларга мослашишини осонлаштиради, содир бўлаётган мослашув жараёнларини чукурлаштиради ва мустахкамлайди, шу тарика юкламаларнинг янги, юкорирок даражасига утиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Организмдаги аъзолар ва тизимларнинг жисмоний имкониятларига мое келмгйдиган, хаддан ташкари баланд талаблар куйиш, жисмоний кобилиятларни тез устиришга уриниш (жадаллаштирилган машгулотлар) тескари таъсир курсатиб, саломатлик учун зарарли булиши хам мумкин.
Шуни ёдда тутиш керакки, юклама таъсирида организмдаги турли аъзолар, тизим ва функцияларнинг морфологик такомиллашуви суръатлари бир хил
булмайди. Демак, шугулланиш жараёнида турли йуналишдаги машкларни куллаш хар бир холатда юкламанинг узига хос тарзда ошириб борилишини талаб килади. Масалан, "шпагат" машки учун бугимлардаги харакатчанликни оширишда жиддий ютукларга 3 ойлик машгулотлар давомида эришиш мумкин, харакат аппаратининг бир неча мушак гурухдари-дагина хажмни сезиларли катталаштириш учун камида 6 ой зарур булади. Айни вактда юрак-кон томир ва нафас тизимлари фаолиятини яхшилаш максадида 10-12 ой давомида мунтазам шугулланиш керак. Жисмоний кобилиятлар хусусида суз борганда, бу тафовут-ларни содда килиб куйидагича ифодалаш мумкин: эгилувчанлик кун сайин ортиб боради; куч - хафта сайин; тезкорлик - ой сайин; чидамлилик эса йил сайин.
Юкламаларни ошириб боришдаги тадрижийлик чегаравий (максимал) юкламаларнинг кулланилишини истисно этмайци, балки кузда тутади. Бундай юкламалар муайян шароитларда жисмоний кобилиятларнинг ривожланиш даражасида жуда юкори ижобий узгаришларга сабаб була олади. Чегаравий юклама деганда., инсон организмнинг функционал захираларини тула сафарбар этадиган, лекин унинг мослашиш имкониятлари чегарасидан чиқмайдиган юклама тушунилади. У организмнинг меъёрида фаолият курсатишига зарар келтирмайди, унинг хаддан зиёд зурикишига сабдб булмайди. "Чегаравий" юклама тушунчаси нисбий маънога эга: тайёрликнинг бир даражасида чегаравий хисобланган юклама бошкасида бундай саналмайди. Шу тарика мунтазам машгулотлар жараёнида организмнинг функционал имкониятлари ортиб борар экан, илгари максимал булган юклама одатдагига айланиб боради.
Шундай килиб, максимал юкламанинг хакиқий курсаткичларннн инсоннннг муайян жисмоний ҳолатига нисбатангина аниқлаш мумкин.
Албатта, жисмоний кобилиятларни ривожлантиришда максимал юкламаларни шугулланувчиларда тегишли тайёргарлик мавжуд булганда, уларнинг ёшини, алохида хусусиятларини, шунингдек, юкламаларнинг хам узига хос жихатларини эътиборга олган, бошка тамойилларга риоя килган холда куллаш зарур. Жисмоний юкламанинг катталиги унинг хажми ва шиддати билан тавсифланади. Шунга кура юклама иш хджмини ошириш ёки уни бажариш шиддатини кучайтириш ёхуд бир вактнинг узида хар иккапа курсаткични узгартириш хисобига амалга оширилади. Амалиётда юкламани тадрижий равишда ортгириб боришнинг турли шаклларидан фойдатанилади: тугри чизикли, кутарилувчи, погонаш, тулкинсимон ва сакровчан равишда орттириш. 3. Турли хусусиятли педагогик таъсиротларни вакт мобайнида окилона таксимлаш ва ужунлаштириш тамойили.
Бу тамойил бир машгулот доирасида хдм, машгулотлар серия-си доирасида хам катталиги ва йуналиши жихатидан турлича юкламаларнинг узаро алокаси хамда навбатлашув тартибининг окилона асосланиши, макездга мувофиклигига риоя килинишини талаб этади. Уни жорий этиш учун иш ва дам олишни навбатлаш негизида ётувчи конуниятларни хамда жисмоний кобилиятларнинг "кучиши" конуниятларини хисобга олиш мухим ахамиятга эга.
Жисмоний кобилиятларни ривожлантириш жараёнида купрок танлаб таъсир килувчи ва мажмуали тавсифдаги, хар хил - катта, урта ва кичик юкламалардан фойддланиш мумкин. Биринчи тилга олинган юкламалар асосан алохида кобилиятларни, масалан, тезкорлик ва куч кобилиятларини, кейингилари эса турли фаолият чогида тезкорлик ва чидамлилик имкониятларини изчил ёки мувозий тарзда (айни бир вактда) такомиллаштиришни кузда тутади.
Алохида машгулот ёки машгулотлар серияси давомида маълум бир кобилиятни ривожлантиришда бир хил йуналишдаги юкла-матардан фойдаланиш инсон организмига мажмуали юкламаларга Караганда анча чукур, лекин чегараланган таъсир курсатиши исбот-ланган. Амалиётда танлаб таъсир курсатувчи юкламаларнинг турли уйгунликдаги вариантлари куп учрайди. Масалан, бир машгулот мобайнида чангичи-пойгачининг ;аэроб чидамлилигини ривожлан-тириш учун факат моторли чангиларда харакатланишдан фойдаланиш мумкин. Лекин бу машқни турли усуллар режимида бажариш лозим: дастлаб ораликли, кейин эса бир меъёрли усул кулланилади ёки, аксинча, бир усулдаги машгулот тузилишида бир йуналишли хар хил воситалар мажмуасидан фойдаланиш мумкин.
Мажмуали йуналишдаги юклама организмга анча кенг, аммо юзакирок таъсир курсатади. Турли кобилиятларни ривожлантиришга каратилган мажмуали йуналишдаги юкламаларни куллашда, биринчи навбатда, куйидагиларга эътибор бериш зарур:
1) окилона изчилликни, яъни хар хил кобилиятларни ривож- лантиришга кумаклашадиган юкламаларни машгулотга киритиш тартиби ва кетма-кетлигини аниклаб олиш;
2) юкламалар хажми ва шиддатининг окилона нисбатини танлаш.
Маълумки, тезкорлик хусусиятига эга булган юкламалар чи-дамлиликнинг купрок, намоён этилишини талаб киладиган юкламалар учун кулай физиологик шароит яратади. Улар эса узидан кейин бир неча соат мобайнида (агар жиддий усиш юз берган булса), тезкорлик машкларининг бажарилишига салбий таъсир курсатадиган "из" колдириб кетади. Яна шу хам аникланганки, тезкорлик юкламалари куч хусусиятларига эга булган таъсиротлар билан яхши уйгунлашади, бупда ижобий дппомли таьсир маълум шароитда, яъни куч машклари тезкорлик машкларидан аввал бажарилгандаги холатда хам, уларнинг тескари кетма-кетлиги холатида хам амал килигии мумкин.
Шунинг учун мажмуали машгулотларда юкламанинг энг макбул кетма-кетлигини танлашда уларнинг асосий йуналишига караб куйидаги тартибда куллаш мумкин:
КУЧ => ТЕЗЛИК => ЧИДАМЛИЛИК
ёки
ТЕЗЛИК => КУЧ => ЧИДАМЛИЛИК
Бу тартиб алохида машгулот ичидаги машклар кетма-кетлиги учун хам, хафталик ёки унга давомийлиги жихатидан якин цикллардаги машгулотлар кетма-кетлиги учун хам тугри хисобланади. Албатта, курсатилган тартиб жисмоний тарбия ва спорт амалиётида ягона эмас. Бир катор омилларга (шугулланувчиларнинг тайёрлиги, кулланилаётган юкламаларнинг катталиги ва усиб-узгаришлари, машгулотларнинг умумий йуналиигл ва хк) боглик равишда уйгунлаштиришнинг бошкача тартиблари хам учраши мумкин.
Хар бир муайян холатда юкламаларнинг хажми ва шиддати тугрисидаги масала уларнинг хусусиятлари, йуналиши ва куллани-шидаги изчиллигини, шугулланувчиларнинг функционал холати, узига хос алохида жихатларини эътиборга олиб хал этилади. Юкламаларни мажмуали - мувозий тарзда ташкил этишга хос хусу-сиятлардан бири тайёргарликнинг кандайдир боскичида бир вактнинг узида асосан хар хил йуналишдаги юкламалар таъсиротидан фойдаланишдир. Бундай ташкил этиш тизими, иш хажми ёки шиддати ортишига карамай, организмга бир меъёрли, ялпи таъсир курсатади. Бунда юкламанинг махсус таркибий кисмларига организмнинг табакалаштирилган мослашув реакциялари суст ифодаланади, чунки ундаги мослашиш жараёнлари умумлаштирувчи хусусиятга эга. Натижада юкламанинг ривожлантирувчи таъсири гезгина йуколиб, мослашув жараёни секинлашади, жисмоний кобилиятнинг ривожланиш даражаси баркарорлашади ёки хатто пасаяди.

Download 29,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish