МАВЗУ: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ БОШҚАРИШНИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ. Олий кенгаш ва ҳукуматнинг халқ ҳўжалигига рахбарлик қилишдаги иш тажрибалари мамлакат эканомикасини ривожлантиришда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг моҳиятини тасдиқлади. Шу сабабдан мамлакатимиз кишиларини жисмоний жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, уларга шароитлар яратиб бериш, Ўзбекистон спортининг маҳоратини оширишда уларга раҳбарлик қилиш учун давлат органини белгилади яъни, мамлакатда жисмоний тарбия ва спорт ишларига раҳбарлик қилиш учун Ўзбекистон маданият ва спорт бошқармаси ташкил қилинди. Бу ташкилот барча идоралар ва жамоалардаги жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилиш, бошқариш аҳоли ўртасида уни кенг тарғибот қилиш ишларини олиб боради. Ўзбекистон маданият ва спорт бошқармаси мамлакатда спорт буюмларини ишлаб чиқаришни назорат қилиш, уни тақсимлаш, спорт базаларини қурилиши ундан фойдаланиш, мутаҳасис кадрлар тайёрлаш, кадрларнинг малакасини ошириш каби ишлар юклатилган. Барча босқичдаги спорт қўмиталар ҳудудий жиҳатдан давлат органларига бўйсунади. Бу объект маъносини билдиради. Шу билан бирга спорт қўмиталар ўз ҳудудидаги барча ташкилотлар учун жисмоний тарбия ва спорт масалаларида субъект вазифасини бажаради. Ўз навбатида спорт қўмиталар, “Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракатлари”, соғлиқни саклаш, маоруф, маданият ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатади. Бунда жисмоний тарбия ва спортга аҳолини жалб қилиш, спорт мусобақаларини режалаштириш ва ўтказиш спорт комплексларини ва оддий майдонларни қуриш, жамоатчи инструкторлар тайёрлаш, шунингдек етук спортчилар (жамоалар) ўз бурчларига эга. Республикада спорт қўмиталар ўқув юртига эга бўлган турдли Вазирликлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маданият ва спорт вазирлиги ва ҳ.к.) ва идоралар (халқ маорифи, олий таълим ва ҳ.к.) чамбарчас ҳолда иш олиб боради.
Бошқариш тизими. Олий кенгаш ва давлат томонидан чиқарилган қарорлар ва қонунлар, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги ва ҳунар - техника давлат қўмиталари мавжуд. Бу Ўзбекистон халқ таълими давлат қўмитаси деб аталади. Бу қўмитанинг Республика вазирликлари вилоят туман, шаҳар бўлимлари мавжуд. Халқ таълими тизмида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Шу сабабли қўмита ва вазирликларда жисмоний тарбия бошқармалари( бўлимлар) уларни қуйи органларида жисмоний тарбия кабинентлари ёки инспекторлари мавжуд. Уларнинг асосий вазифаси мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари , ўрта маҳсус ва олий ўқув юртларидаги ёшларга жисмоний тарбия дарслари ва дарсдан ташқари ўтказиладиган машғулотлар орқали уларни гармоник ривожлантириш, меҳнат ва мудофаага тайёрлашдан иборат. Халқ таълими тизимида бошқарув органларининг барча босқичларида малака ошириш институтлари, курслари мавжуд. Булар ўқув жараёнларини методик жиҳатдан тўғри ташкил қилиш, кадрларнинг малакасини ошириш қуроллари билан таъминлаш масалаларида ҳизмат қилади. Шунингдек қўмита ва Вазирликлар қошида жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий методик кенгашлар, кўмаклашувчи кенгашлар ташкил қилинган. уларнинг асосий вазифаси ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбиянинг организмга тъасири ва фойдаси, дарсликлар, қўлланмалар ва илмий методик иш натижаларини ўрганади ва ҳаётда қўллайди. Давлат органлари ва Олий кенгашлари, вилоят, шаҳар, туман қошида ҳалқ депутатлари комиссиялари ташкил этилади. Бу комиссияларга сайланган депутатлар бошчилик қилади. Комиссиялар ичида маоруф, соғлиқни с ақлаш, маданият ва спорт умумий йўналиш бўйича битта комиссияни ташкил этади. булар ўз навбатида мустақил равишда комиссияларга бўлинади : соғлиқни сақлаш комиссияси жисмоний тарбия ва спортни ўз ичига олади. Бу комиссия тиббий (медицина) ҳамда спорт ташкилотларининг вакилларидан иборат бўлади. Улар аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши спорт мажмуалари қуриш, илғор тажрибаларни кенг ёйиш қолоқ жамоаларни ўрганиш ва уларга ёрдам бериш вазифаларини амалга оширади.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ БОШҚАРИШНИНГ
ХАВАСКОРЛИК ОРГАНЛАРИ.
Мамлакатимиз мехнаткашларининг мехнат шароитларини яхшилаш, уларнинг меҳнатини мухофаза қилиш, иш унумдорлигини такомиллаштиришда ғамхўрлик қилувчи ташкилот ҳисобланади. Касаба уюшмалар фаолиятида маданият ва спорт, соғликни сақлаш маориф ва бошқа соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт ҳамда туризм алоҳида ўрин тутади. Чунки мамлакатимиз кишиларини дам олиши, хордиқ чиқариши ва турли спорт тадбирларида уларнинг фаол қатнашишига бевосита ёрдам берувчи тегишли шароитлар яратувчи ташкилотлар ҳисобланади. Жисмоний тарбия ва спорт ишларини йўлга қуйиш, спорт иншоотларини қуриш, соғломлаштириш ва спорт оромгоҳларини ташкил қилишда касаба уюшмаларни катта хизмат қилиб келмоқда. Натижада жисмоний тарбия ва спорт ҳамда туризм билан шуғулланувчи кишилар оммаси бутун аҳолининг (ишга яроқли) маълум қисмини ташкил этади Бу эса жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи бутун ахолининг ярмидан кўпини ташкил этади. Шу сабабли меҳнаткашларга моддий техник базаларини яратиб бериш, жамоатчи инструкторлар, тренерлар тайёрлаш спорт мусобақаларини ўтказиш аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғибот қилиш вазифалари касаба уюшма ташкилотларининг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон мустақиллиги даврида ташкил топган дастлабки кунлариданоқ касаба уюшма ташкилотлари мамлакатимиз кишиларининг соғлиги, билим олиши, турмуш фаровонлигини яхшилаш бўйича ғамхўрлик қилади. Йирик касаба уюшма ташкилотларида спорт клублар, спорт жамоалари ташкил қилинган. Касаба уюшмалар спорт мусобақаларни алоҳида қилиб ўтказиб келмоқда. Бу фаолиятлар домий равишда ўтказилиб борилди. Бу фаолият ҳар хил мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказишга олиб келинди. Ўтказилаётган спорт мусобақалари касаба уюшмаларга бўйсунади. Мусобақалар ўтказиш учун мусобақа низоми тузилади ва унга амал қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт ривожланишида касаба уюшма ташкилотларидан ташқари турли ташкилотлар ҳам иштирок этади.
Мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама жисмоний етук, баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида “Алпомиш ва Барчиной” тест меъёрларини топшириш учун низомлар ишлаб чиқилди ва шу асосда тест меъёрларини топширадилар.
Туризм ва экскурсия ишлари бўйича мустақил ташкилот сифатида иш тутади. Туризм кенгашлари ўқувчи ёшлар, меҳнаткашлар ва аҳоли ўртасида турли саёхатлар экскурсиялар ва туристик походларни ташкил қилишда раҳбарлик қилади. Мамлакатда ҳаваскорлик ва спорт ишларига раҳбарлик қилишда давлат ва хукумат томонидан чиқарилган қарорларни амалга ошириш, давлат томонидан чиқарилган қонунларнинг кундалик турмушга жисмоний тарбия ва спорт, туризмни тобора сингдиришга касаба уюшма ва туристик ташкилотлар билан биргаликда фаол олиб боради. Ватанимиз ёшларини ва харбий хизматдаги ёшларни Ватанни мудофаа қилишга таалуқли бўлган соҳалар буйича хизмат қилади. Бунда спортнинг техник турлари (парашют, ўқ отиш, радио техника ва х.к) спорт техник бўйича мусобақа ўтказиш, моддий техник базасини яратиш ва шу соҳалар бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.