ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СИСТЕМАЛАРИ. Ҳозирги кунда ташкилий ишлар муҳим аҳамиятга эга. Барча фаолиятларга раҳбарлик қилиш мамлакатимизда (Хукумат ва Олий кенгаш ) маънавий ва маърифий ва спорт органлари томонидан олиб борилади. Шу сабабдан бошқариш ва ташкилий ишлар маълум бир таркиб усулида (систкмада) олиб борилади.
Тизим (система) деганда - диалектик ўзаро алоқадорлик ва ҳамкорликда олиб бориладиган фаолият тушунилади.
Ўз навбатида бу тартиб жараёнида энг зарур бўлган принциплар, асосида олиб борилади. Давлатни бошқаришда бу принциплар катта роль ўйнайди. Жисмоний тарбия ҳаракатида давлат томонидан чиқарган барча қарорлар шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги барча қарорлари Олий кенгаш ва давлат томонидан қўйилган вазифларни бадаришда ўзига ҳос тизимларига эга. олий кенгаш ва давлат томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишда жисмоний тарбия ташкилотлари барча давлат идолалари ва жам о атчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш тутади. Халқ ҳўжалигининг барча тармоқларидаги хизмат қилаётган мамлакатимиз кишиларининг жисмоний тарбияси умумий жисмоний тарбия ҳаракатини ташкил қилиш билан биргаликда диаликтик бирликни вужудга келтиради. Бу эса жисмоний тарбия ва спорт ишларига раҳбарлик вилишнинг ягона тизимини яратади. Бу фаолиятлар давлат идоралари ва жамоатчи ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади. Барча фаолиятларидаги каби жисмоний тарбия ва спортни бошқаришда ҳам объект ва субъектлар мавжуд.
Объект- деганда юқоридан берилган вазифаларни бажариш ёки уни амалга оширувчи жамоалар(коллектив) ва раҳбар шахслар.
Субъект- деганда эса қуйи ташкилотлар учун топшириқ берувчи органлар ёки раҳбар шахслар тушунилади.
Жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг мақсади қуйидагилардан
иборат:
1. Ўзбекистон Республикаси қарор ва кўрсатмаларининг жисмоний тарбия ва спорт масалаларига қаратилган қарорларини чуқур ўрганиш ва уни ҳаётга сингдириш.
2. Меҳнаткашлар ва ўқувчи ёшларнинг гармоник ривожланишига жисмоний тарбия орқали эришиш ва уларни меҳнат ва мудофаага тайёрлаш.
3. Ўқув ва тренировка жараёнларида максимал шарт шароитлар яратиб бериш, жисмоний тарбия кадрлари билан таъминлаш.
4. Халқ ҳўжалигининг барча тармоқларидаги жамоаларидаги кишиларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга эришиш.
5. Жисмоний тарбия ва спорт, туризмнинг ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлигидаги фойдали йўлини ошириб бориш.
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг функциялари.
1. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олиб бориладиган тадбирларни маҳсус кўрсатмалар асосида амалга оширишда ижодий меҳнат қилиш яъни амалга ошириш зарур бўлган тадбирларни олдиндан режалаштириш.
2. Жисмоний тарбия ҳаракатининг барча тармоқлари учун етук мутаҳасис кадрлар тайёрлаш, мунтазам равишда уларни малакасини ошириб бориш.
3. Аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғибот ва ташвиқот қилиш, унда тарғибот ва ташвиқот қилишининг барча воситалардан фойдаланиш.