ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ БОШҚАРИШ
ФУНКЦИЯЛАРИ.
Жисмоний тарбия ва спорт ишларини бошқаришда тегишли ташкилотларга асосий функция (вазифа) топширилган. Функция деганда хукуматимиз томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт харакатида талаб қилинадиган бурч ва вазифаларни амалга оширишда қилинадиган фаолиятларни тушунамиз. Жисмоний тарбия ташкилотлари қуйидаги функцияларни амалга оширади.
1. Бошқарувчилик қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш. Бунда барча масалалар юзасидан йиғилишларнинг қарорларини чиқариш, буйруқ, фармойиш ва топшириқлар беришни бажаради.
2. Ташкил қилиш жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини бошқариш функциясида ишларни режалаштириш, қарорларни амалга оширилишини ташкил қилиш зарур бўлади. Шу сабабли жисмоний тарбия ташкилотларида ташкилий ишлар мухим ахамиятга эга.
3. Йўлга солиш. Турли қарорлар, инструкциялар, режаларни амалга оширишда бу катта ахамиятга эга. Чунки зарур бўлганда тушунтириш, семинар машғулотларини ташкил қилиш, тушунмовчиликлар бўлганда ўргатиш зарур бўлади.
4. Ҳисобга олиш ва назорат қилиш. Спорт ташкилотлари ва уларнинг барча қуйи жамоаларида ўз фаолиятларини ҳисобга олиб боради. ва уларнинг бажарилишларини доимо назорат қилиб боради. Бу функция ишларини тўғри йўлга солиш, келгуси фаолиятларини тўғри режалаштиришда мухим ахамиятга эга.
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт комитетини бошқаришда давлат органлари сифатида жисмоний тарбия ва спорт ишлари тараққиётини режалаштиришда ва уни амалга оширишда бош функцияни бажаради. Шу сабабдан барча спорт ташкилотлари хамда идоралардаги жисмоний тарбия ва спортни бошқариш органлари, бу функция юзасидан спорт комитетларига буйсунади.
Жисмоний тарбия ва спорт кўрсаткичларини қуйидаги соҳалари ўз мазмунини топади:
Спорт билан шуғуланувчиларнинг сонини ошириш.
Мусобақа қатнашчиларини кўпайтириш
Мутахассис кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Спорт иншоотларини кенгайтириш
Илмий тадқиқот ишлари ва мусобақалар учун ғамхўрлик қилиш.
Спорт ташкилотлари бир йилга, беш йилга ва ундан узоқ бўлган муддатларга режалар тузилади. Бу режаларда жисмоний тарбия харакатининг барча турлари ва кўрсаткичларини акс этиши зарур. Шу тариқа қуйи жисмоний тарбия ташкилотларида ҳам режалаштириш ишлари амалга оширилади.
Спорт ташкилотлари ўз режаларини ишлаб чиқишда бажарилмасдан қолган тадбирларни шу режага киритиши уни амалга ошириш учун зарур тадбирларни аввалдан белгилашлари лозим. Спорт ташкилотларида спорт тўгаракларини ташкил қилиш, уларни олиб бориш, жамоатчи кадрлар тайёрлаш, жисмоний тарбия жамоалари билан ишлаш хамда мусобақаларнинг якунларини хисобга олиб боради. Хисобга олишда жамоанинг ягона хисобга олиш формалари талабларига риоя қилинади. Шунингдек ҳар бир жамоада зарур бўлган фаолиятлар қушимча равишда хужжатлаштирилади. Бу эса ишларни тартибли равишда олиб боришда зарур бўлади. Спорт ташкилотлари режадаги тадбирларни шунингдек кундалик бажариладиган барча ишларни кузатиб бориши, назорат қилиши ва зарур бўлганда текшириб туришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |