МЕҲНАТ ВА ЎҚУВ ЖАМОЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ
ТАРБИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ.
Жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилиш ва бошқаришда барча тармоқлардаги спорт ташкилотлар, камолот, касаба уюшма аъзолари шунингдек давлат органлари, идоралари асосан ўзининг энг қуйи органлари меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, турли муассасалар ва турли ташкилотларнинг фаолиятига таянади. Хар бир меҳнат жамоаси, ўқув юртлари ва бошқа жамоалар ишлаб чиқариш соҳасининг ёки кадрлар тайёрлаш фаолиятини қайси томонидан булишидан қатъий назар улар жисмоний тарбия ҳаракатининг асосини ташкил этади. Чунки ҳар бир ўқувчи ёшлар ишчи ва меҳнаткаш ҳамда зиёлилар давлат дастури асосида ёки меҳнат жамоасининг иш режалари асосида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб боради. Жисмоний тарбия машғулотлари ўқувчи ёшларни деярли тула қамраб олади. Улар ўқув жараёнларидан ташқари спорт тўгаракларида, турли мусобақаларда, оммавий соғломлаштириш тадбирларида фаол иштирок этади. Меҳнат жамаоларида эса ишлаб чиқариш жисмоний тарбияси бўш вақтларида ўтказиладиган турли спорт тадбирлари, соғломлаштириш гуруҳлари ва шунга ўхшаш машғулотларда кўпчилик ёшлар ва катта ёшдаги кишилар мунтазам равишда шуғулланиб боради. Ўқувчи ёшлар ва меҳнаткашларнинг хар бир жамоалардаги бу иш формаларини ташкил қилиш, бошқариш ва уларнинг талабларини бажариш ва юқоридан қуйилган вазифаларни амалга оширишда маълум фаолият талаб этилади. Бу талабларни бажариш учун эса ҳар бир жамоада жисмоний тарбия
жамоасини тузиш ва унинг кенгашини сайлаш зарур бўлади. Ҳар бир жамоада жисмоний тарбия жамоасини тузишда махсус низомларга таянади. жамоаларнинг кенгаши унинг аъзолари, шунингдек спорт жамияти аъзолари ўзига тегишли бўлган спорт жамиятларини қоидалари асосида иш олиб боради. Шунингдек ҳар бир жамоанинг иш хусусиятига қараб ўз фаолиятларини юритиш учун тегишли режалар тузади. Ишлаб чиқариш жамоаларида жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилишда аввало касаба уюшма ҳамда камолот ташкилотлари раҳбарлик қилади. Жамоанинг рахбар ходимлари жамоатчи ташкилотларнинг фаолиятига таянган ҳолда уларга моддий ва амалий ёрдам кўрсатади. Меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия ва спорт ишларини уюштириш унга раҳбарлик қилиш асосан жамоатчилик асосида олиб борилади. Жисмоний тарбия жамоаси аъзолигига илғор ишчилар, етук спортчилар энг фаол камолот, касаба уюшма ташкилотларининг вакиллари жисмоний тарбия ва спорт ташкилотчилари сайланади. Ўз навбатида спорт секциялари тарғибот ва ташвиқот соҳалари буйича махсус комиссиялар , бюролар ташкил этилади. Буларга тренерлар, инструкторлар, методистлар, тажрибали спортчилар боршчилик қилади. Мусобақаларни ташкил қилиш мазмунли ва қизиқарли ўтказиш ишларида тренерлар жамоаси, хакамлар жамоаси, жисмоний тарбия ташкилотчилари асосий куч ҳисобланади.
Корхона рахбарлари жисмоний тарбия жамоаларининг кенгашининг фаолиятини бевосита бошқаришда қуйидаги с о халар буйича иштирок этади.
1. Спорт жамияти аъзо ларининг умумий йиғилишларини ўтказиш унда мухокама қилинадиган кун тартибини белгилаш.
2. Жамоатчилик иш режасини тасдиқлаш
3. Моддий техника ёрдами учун маблағ ажратиш.
4. Белгиланган вақтларда жисмоний тарбия ва спорт жамоаси кенгашининг фаолияти тўғрисидаги ахборот, хисоботлар ва маълумотларни қабул қилиш.
5. Камолот, касаба уюшма ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини жисмоний тарбия жамоалари фаолияти билан боғлиқлигини назорат қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитиш.
6. Илғор тренерлар, методистлар, спортчилар ва фаолларни ўз вақтида моддий рағбатлантириш.
Ҳар бир жамоада жисмоний тарбия жамоаси кенгашига бевосита раҳбарлик қиладиган касаба уюшма ташкилотлари хам мавжуд. Бу ташкилот қуйидаги фаолиятларда фаол иштирок этади.
1. Жамоанинг моддий техника базасини кенгайтириш.
2. Жисмоний тарбия ва спорт буйича жамоатчи тренерлар, инструкторлар тайёрлайдиган кунлик семинар ёки курслар ташкил қилиш.
3. Спорт мусобақаларини моддий базасига ва тегишли харажатларига маблағ ажратиш.
4. илғор инструкторлар, тренерлар ва жамоатчи кадрлардан малака ошириш учун юқори ташкилотлардаги семинар ёки курсларга юбориш.
5. Жисмоний тарбия жамоасининг барча режаларини ишлаб чиқаришда ва уни тасдиқлашда кўмаклашиш.
6. Спорт жамиятин аъзоларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда қушган хиссалари учун уларнинг меҳнатига яраша моддий рағбатлантириш.
Камолот ташкилотлари жисмоний тарбия жамоаларига қуйидаги фаолиятларда фаол ёрдам бериш билан бирга ўзларининг мустақил тадбирларини амалга оширади. Бу асосан “Алпомиш ва Барчиной” тест меъёрлари буйича тест нормативларини топшириш турли эстафеталар, кросслар ташкил қилиш. Фаол спортчи камолотларни рағбатлантиришдан иборат. Корхоналардаги жисмоний тарбия жамоалари кенгашлари ўз жамоаларидаги рахбар органлардан ташқари юқори спорт ташкилотлари билан алоқадорликда иш тутади. Энг аввало туман, шаҳар, касаба уюшма ва жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари кенгашлари билан мустахкам равишда иш олиб боради. Спорт тадбирларининг календарь режаларини тузиш, мусобақа низомларини тайёрлаш, мусобақада қатнашиш учун жамоаларни тайёрлаш ёки терма жамоаларга ўз жамоаларини юбориш. Шунингдек туман спорт комитети ва тармоқли идораларнинг спорт соҳасидаги бўлимлари (ходимлари) билан жисмоний тарбия ва спорт ишларини тарғибот қилиш, туман миқёсидаги оммавий тадбирларда иштирок этиш йўллари, жамоанинг фаолияти тўғрисида ахборот бериш ёки етук спортчилар ҳамда мутахассис кадрларни рағбатлантириш ишларида мурожаат қилади.
Жисмоний тарбия жамоалари кенгаши ўзларининг иш усуллари ва мазмунлари билан ўз жамоаларидаги барча тармоқларида ягона тартибда мусобақалар ташкил қилиш, саёхатлар ўтказиш, тугарак ишларини жонлаштириш, фаол бўлиб ишлаш масалаларида фаол ҳаракат қилади. Йирик корхоналар ва олий ўқув юртларида жисмоний тарбия жамоалари энг юқори даражага эришганлиги учун ўзларида спорт клуб тузишга харакат қилади. Спорт клуб жисмоний тарбия ва спорт давлат қумитаси томонидан тасдиқланган низом асосида спорт клуб унвонлари ҳар қандай жамоатчиликка берилиши мумкин. Спорт клуб хам жисмоний тарбия ва спорт жамоалари кенгаши каби ўз жамоасидаги раҳбар органлар ва жамоатчи ташкилотлар билан хамкорликда иш олиб боради. Спорт клубларнинг афзаллиги шундан иборатки касаба уюшма томонидан ажратилган моддий маблағлар ҳамда хўжалик юритиш ҳисобига яшайди. Бу эса спорт клубнинг ўз бюджетини яратишга имкон яратади, яъни мустақил равишда молиявий иш юритишни бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |