Жисмоний тарбия фанидан дарс конспектини тузиш методикаси К. М. Махкамджонов



Download 38,39 Kb.
bet2/9
Sana23.03.2022
Hajmi38,39 Kb.
#506141
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
jismoniy tarbiya fanidan dars konspe

Ислом Каримов
 
Ушбу мақоланинг мақсади – жисмоний тарбия бўйича ёш ўқитувчиларга дарс ўтиш учун асосий хужжатни методик нуқтаи назардан тўғри тузишда ёрдам бериш. Бу жараён Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги 300-сонли мактабнинг 5-синф мисолида кўрсатилган.
Муаммонинг долзарблиги – ёш ўқитувчилар дарс конспектини ёзишда қийналадилар, хатоларга йўл қўядилар. Шу борадан дарсни ўтишда машқларнинг мослилиги, кетма-кетлиги бузилади, дарс сифати пасаяди. Шунинг учун дарсни юқори даражада сифатли ўтиш мақсадида дарс конспектини тўғри тузилиши ва ёзилиши катта аҳамиятга эга.
Мустақил Ўзбекистоннинг маънавий соғлом-ёш авлодларини, бўлажак ватанпарварларини тарбиялаш вазифаси пировард натижада ўқитувчиларнинг зиммасига тушади. Улар нафақат билимдон болаларни, балки энг аввало ана шу билимни эгаллашни ўзининг бурчи деб билувчи миллий кадрлар шахсини шакллантиришга маъсулдир. Миллий истиқлол мафкураси асосида ёшларимизни тарбиялаш Республикамизнинг умумтаълим мактаблар, АЛ ва КҲК лар олдида турган долзарб вазифалардан биридир.
Юқорида қайд этилган вазифалар асосан жисмоний тарбия дарс жараёнида амалга оширилади. Унинг учун ўқитувчи турли-туман методлар, усуллар, воситалардан фойдаланиб таълимий, тарбиявий ва соғломлаштириш вазифаларини самарали бажаришга имконият яратади.
Ҳар бир жисмоний машғулотларни юқори даражада сифатли ўтиши мақсадида дарс конспекти ёзилади. Дарс конспекти, ўқув ишларни режалаштириш хужжатларининг охирги хужжати ва жисмоний тарбия дарсини ўтказиш учун асосий хужжат бўлиб ҳисобланади. Бу хужжат асосида дарсларда ўтиладиган мавзунинг ўқувчилар ёшига, дастур талабларига ҳамда кетма-кетлигини, мослилигини хисобга олган ҳолда ўқитувчи томонидан ҳар бир синф (гуруҳ) ёки параллел синфларга (5 а, 5 б, 5 в), ёки параллел гуруҳларга (101,102,103 гурух) иш режаси асосида ишлаб чиқилади. Бўлажак ёш жисмоний тарбия ўқитувчилари, педагогик кузатиш натижалари асосида маълум бўлдики, кўпчилик битирувчилар ва ёш ўқитувчилар дарс конспектини тузишда ва ёзишида методик хатоларга йўл қўядилар, саволларга тўла жавоб бера олмайдилар.
Ҳар бир дарсда мавзу бўйича 2-3 (ўргатиш, такрорлаш ёки мустакҳкамлаш ва тарбиялаш) вазифалари қўйилиши мумкин. Бунда дарснинг жадвал хусусиятлари, спорт иншоотларининг мавжудлиги ва бутунлиги (тузатилганлиги), машғулот ўтиш жойининг шароити, дастур бўлимлари ва ўтилган дарслар материалларини ўзлаштириш даражасини ва энг асоси ўқувчиларнинг саломатлиги ва жисмоний тайёргарлигини хисобга олиш керак.
Дарс олдида қўйилган вазифаларнинг ечими одатга кўра, дарснинг асосий қисмида амалга оширилади. Шунинг учун шу қисмнинг мазмуни ва ўтказиш тартиби олдин ишлаб чиқилади. Вазифаларни қўйишдан олдин жисмоний тарбия ўқитувчиси бир неча марта иш режаси ва графигини кўриб чиқади, ўтган дарсларда қайси материаллар ўтилган ва ўқувчилар уларни қандай ўзлаштирганликларини ўйлаб кўради. Ҳамда ўзига қатор саволлар қўяди: ушбу дарсда нималарга ўргатиш керак? Нимани такрорлаш ёки такомиллаштириш лозим? Қайси сифатларни ривожлантиришга кўпроқ эътибор бериш керак? Қайси фазилатларни тарбиялаш лозим (ирода, ватанпарвар, дўстлик, ғурур ва ҳ.к.).
Агарда ўқитувчи ҳар бир дарс режасини методик тўғри тузган бўлса унда машғулотларнинг кетма-кетлиги, мураккаблиги, фойдаланадиган воситалар ва методлар, жисмоний юкламалар бир тизимга туширилган бўлади. Дарс вазифалари қўйилишида бир дарсда машқларни якунланмаганлиги кейинги дарсда давом этилиши мақсадга мувофиқдир.

Download 38,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish