Олимпия нишоналари (атрибутлар) – нишонлар (значок), тангалар (манет) талисмонлар (рамзий шакл), пиктограммлар ва ҳоказо ҳисобланади. Бу нишонларни Олимпия ўйинларини ўтказувчи шаҳар ва ташкилий қўмита томонидан тайёрланади.
Бошда такидланганидек ХОҚ фаолиятлари энг қийин даврларга тўғри келади ва бошқариш ишларида кўп мураккаб воқеликларга дуч келади.
Маълумки, Олимпия Хартияси биринчи конгрессда (1894 й) қабул қилиниб, кўп сохаларда кейинчалик ўзгартиришлар киритилган. Шундай бўлсада унинг асоси (Кубертен ишлаб чиққан мазмун) ҳозирги даврда ҳам ўз кучини йўқотган эмас.
Хартия асосида ХОҚ миллий олимпия қўмиталари, халқаро спорт федерациялари, халқаро спорт уюшмалари ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Олимпия конгресслари – Биринчи ХОҚ конгресси (1894) ҳақида ўтган бобларда баён этилди. 1897 йил иккинчи конгресс Гаврада ўтказилади. У спорт педагогикаси ва гигиенасига бағишланган. Учинчи конгресс 1905 йил Брюсселда ўтказилади. Унда мактаблар, университетлар, шаҳар ва қишлоқ жамоалари (опши), армия ва хотин-қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Кейинги учта конгресс (1906 йил Париж, 1913 йил Лозанна, 1914 йил Париж) дастурларига санъат, адабиёт ва спорт, спорт технологияси, олимпия қоидалари киритилган эди.
Олимпия ўйинлари ва ҳаракатининг обрў-эътиборини оширишда кейинги ўтказилган Конгресслар катта роль ўйнаган. VII-Конгресс 1921 йил Лазанна, VIII- Конгресс-1925, Прага, IХ-Конгресс-1930 йил Берлинда ўтказилган. Уларда ҳаваскорлик спорти, ўйинларни ўтказиш муддатлари, дастурлари, хотин-қизларнинг спортда қатнашиши, ёшлар спортини ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама этилган.
Конгресслардаги ғоялар ва муаммолар омма орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда катта улушлар қўшган.
Бу бобга қисқача хулоса қилинганда айтиш мумкинки, ХХ асрнинг биринчи ярми жаҳон спорт жамоатчилиги ҳаётида жуда катта бурилиш бўлди. Олимпия ўйинлари Европа ва Америка мамлакатларида кенг қулоч ёзди. Таниқли ва иқтидорли спортчилар сони кўпайди.
Ёзги ва қишки олимпия ўйинларидаги натижалар, кўтарилган ғоялар, ишорлар ва ўтказилган бошқа турли хил маданий тадбирлар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишлари, муносабатларини тобора ошириб юборди.
Халқаро олимпия ҳаракатини ривожлантиришда миллий Олимпия қўмиталари (МОҚ) ва ХОҚ президентлари, раҳбар ходимларининг фаолияти олқишларга сазовор бўлди.
ХОҚ.нинг фаолиятини мустаҳкамлашда ўтказилган конгресслар муҳим аҳамият касб этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |