Жисмоний маданият ва спортнинг



Download 0,5 Mb.
bet20/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#287064
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Жисмоний тарбия тарихи лекция

44,541

38




58,33




24,847

37,14

71,73

38



Хоразм

2003

217




2495

478

4876

4126

2871

3087

2647







128




3871




27




2004

299




2830

561

5461

4552

3635

3583

3251

37

21

193




4395




47




2005

352

15

3230

756

7530

6872

5691

4851

4640

60

25

324




6025




86




%

26,7




17,57

31,28

31,361

36,86

42,84

31,25

36,444

69,2

58

50,46




31,402




56,98




Жами:

2003

4448

140

45770

6568

109238

89391

57182

60679

67977

3003

1819

2054

8664

81905

407

838

400

2004

5476

238

54256

7916

120404

100783

65745

70210

77794

3657

2734

2960

9170

91261

584

1141

492

2005

8054

626

69081

10337

143409

124305

86198

84940

107429

4773

5022

4854

11403

118998

808

1805

810

%

38,39

69,8

27,602

29,94

19,935

23,505

28,69

22,95

32,155

30,2

54,7

48,35

21,8

27,24

38,68

45.18

44,94

Ўзбекистон мустақиллиги даврида (1991-2006 й)
жисмоний маданият ва спорт.
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги
қонуннинг (1992-2000 й) аҳамияти.

Собиқ Совет ҳокимияти йилларида жисмоний маданият ва спортга эътибор қанчалик кўп бўлмасин, бу соҳанинг мақомий (статус) томондан қонуний равишда тегишли кафолатлар ишлаб чиқилмаган. Фақат сўнгги (1990-1991 йиллар бошида) йилларда махсус қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга киришилди. Лекин у қоғозда қолиб кетди.


Ўзбекистон мустақиллиги туфайли бошқа соҳалар каби жисмоний маданият ва спорт соҳасида биринчилардан бўлиб қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва 1982 йил 14 январда Республика Олий мажлисининг сессиясида тасдиқланди.
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунда давлат ва жамоат ташкилотларининг бурчи, вазифалари ва ҳуқуқлари алоҳида белгилаб берилди. Қонуннинг 28 та моддасида жисмоний маданият ва спорт ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча соҳалар кафолатланди.
Спорт ишларига раҳбарлик, аҳолини жисмоний маданият ва спортга жалб этиш, ўқувчи-ёшлар, талабалар ва меҳнаткаш оммасига жисмоний маданият ҳамда спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиб бериш алоҳида такидланди.
Спорт иншоотларини кенгайтириш, улардан мақсадли фойдаланиш, кадрлар тайёрлашни илмий-амалий тажрибалар асосида амалга ошириш, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш борасида янги йўналишлар ифода этилди.
Ногиронлар спортини ривожлантириш, жисмоний маданият ва спортни моддий-т ехник жихатдан таъминлаш, ўз-ўзини бошқариш фаолиятларини ташкил қилишга ҳам эътибор қаратилди. Мустақилликнинг янги қирралари ва ўтказилган туб ислоҳотларни натижалари асосида мазкур қонун 2000- йилда янги тахрирда қабул қилинди.Бунда ҳомийлик, жамғарма уюшмаларини жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги вазифаларига кенг йўл берилди.
Хулоса қилиб айтганда мазкур қонун Республика жисмоний маданият ва спорт ишларини янада яхшилашга даъват этди.
Қонуннинг тўла матнини ўқувчи ёшлар билан алоҳида ишлаб чиқиш зарурияти борлиги сабабли унинг моддалари бу ерда кўрсатилмади. Демак дарсларда ва мустақил ишларда қонундан тўла фойдаланиш зарур бўлади.
Халқаро олимпия қўмитасининг ташкил этилиши,
унинг конгресслари.

Қадимги олимпия ўйинларини ўтказилишини тўхтатишдан кейин (394 й) давр роппа-роса бир ярим минг йилдан ошиқ вақтни ташкил этмоқда. 1894 йил Халқаро Олимпия қўмитасининг ташкил этилиши ва 1896 йил I-Олимпия ўйинларининг ўтказилиши билан спорт оламининг янги тарихий даври бошланади. Бу икки катта соҳанинг ташкил этилиши француз жамоат арбоби, педагог ва маърифатчи барон Пьер де Кубертен (1863-1937) фаолияти билан чамбар-час боғлиқдир.


У зодагон (арестократ) оиласида туғилиб ва тарбия олади. Унинг дунёқарашлари демократияга ишонч, спортдаги ирқ, миллатчилик ва камситишларга қарши эди. Бир қанча йиллар Француз спорти уюшмасида котиб бўлиб хизмат қилган. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича қатор китобларнинг муаллифидир. V-Олимпия ўйинларига (1912) бағишлаб ўтказилган санъат танловида (конкурс) “Спортга ода” поэмаси учун олтин медал соҳиби бўлган эди. Кубертеннинг халқаро олимпия ҳаракатида қилган меҳнат фаолиятларини ҳеч бир қиммат нарсага алмаштириб бўлмас даражада бебаҳодир.
Биринчи халқаро атлетик конгресс 23 июн 1894 йил Париждаги Сарбонн университетида ўтказилади. Кейинчалик бу тадбир I-Олимпия Конгресси деб аталади.
Конгрессда 12 мамлакат вакиллари иштирок этади. 21 мамлакат эса ёзма равишда ўз хоҳишларини розилик билдиради. Катта мамлакат ҳисобланган Германия бундан бош тортади. Чунки, Мамлакат Текасидаги ҳарбийлар олимпия ўйинлари ғояларига қарши эдилар.
Конгрессда асосан тшртда масала муҳокама этилади, яъни:

  1. Ҳаваскорлик ва профессионал спорт ҳақида.

  2. Олимпия ўйинларини қайта тиклаш тўғрисида.

  3. Ўйинларнинг дастури ва уни ўтказиш тартиблари ҳақида.

  4. Халқаро олимпия қўмитасининг таркиби ҳақида.

Конгрессда Халқаро олимпия қўмитаси тузилганлиги ҳақида қарор қабул қилинди. Унинг таркибига Греция, Франция, Россия, Англия, АҚШ, Швеция, Венгрия, Чехия, Италия, Бельгия, Аргентина, Янги Зеландия вакиллари киритилди. Олимпия қўмитасининг биринчи президенти этиб грек Деметриус Викелас (1894-1896 йиллар) сайланди. Кейинчалик унинг ўрнини Пьер де Кубертен эгаллади ва то 1925 йилгача ХОҚ президенти бўлиб фаолият кўрсатди. Сўнгги 12 йил давомида у ХОҚ фахрий президенти деб ҳисобланди.
Конгрессда Олимпия Хартияси (Устав) тасдиқланди. Унда ХОҚнинг мақсад ва вазифалари, ўйин қоидалари ва улар билан боғлиқ асосий масалалар ифода этилган эди.
I-Конгресс Халқаро Олимпия ҳаракатида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг моҳияти кейинги олимпия ҳаракатини ривожлантиришда асосий ўринда туради. Конгресс кун тартибидаги барча масалаларни кўриб чиқиб, асосий томонларни тасдиқлади.
Олимпия Конгрессида I-Олимпия ўйинини Афинада ўтказишга қарор қабул қилинган эди. чунки антик Олимпия ўйинлари Ватани Греция бўлганлиги ва Д.Викеласнинг ХОҚ президенти қилиб сайланиши бунинг асосий сабаби эди.
1896 йил 6 апрелда Афинада I-Олимпия ўйини очилади. Ўйинларга 14 мамлакатдан 245 нафар спортчи келишди. Улар Австралия, Австрия, Болгария, Буюкбритания, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Италия, АҚШ, Франция, Чили, Швейцария, Швеция мамлакатларининг вакиллари эди. Ўйинлар дастурида 9 тур: енгил атлетика, гимнастика, сузиш, юк (тош) кўтариш, кураш, ўқ отиш, қиличбозлик, велосипед пойгаси ва теннис бўйича курашлар олиб борилди.
Енгил атлетика турида АҚШ спортчилари 9 та (12 тадан) юқори натижаларни қўлга киритди. Уч ҳатлаб сакраш Д.Конноли биринчи олимпия чемпиони бўлди. Гимнастика турида Германия спортчилари ғолиб бўлди. К.Шуман таяниб сакрашда энг яхши натижага эришди. Велопойгада француз П.Массон ғолиб келди.
Теннисда инглиз Д.Боланд, сузишда-Венгр А.Хайош устунлик қилишди. Отиш ва қиличбозликда очколар тўплашда греклар анча фаолият кўрсатиб, ғолиб бўлишди.
Греклар умумий очколар бўйича биринчиликни эгаллади. Америкалик Р.Гаррет диск улоқтиришда ва ядро ирғитишда ғолиб бўлди. Шунингдек у узунликка сакрашда-иккинчи ва баландликка сакрашда учинчи ўринни эгаллаб, барчанинг эътиборига сазовор бўлди. Қизиқарли томони шундаки Гаррет ўйинларга тасодифан тушиб қолган. Чунки у Грецияда ўз татилини ўтказиб юрганда Олимпия ўйинлари ҳақидаги хабарни эшитади ва жамоага ўз рўйхатини киритади. У умрида диск улоқтирмаган, фақат ўйиндан 3 кун олдин у машқ қилиб ўрганган. Унинг табиий қобилияти ва спортдаги фаолиятлари олимпия чемпиони бўлишига сабаб бўлган.
70 минг томошабин сиғадиган стадиондагиларнинг эътиборини грек деҳқони Спирос Адис жалб этади. У марафонга югуришда ғолиб келган. (Марафон шаҳридан Афинагача бўлган масофа 42 км. атрофида).
Афинадаги Олимпия ўйинлари мақсаддагидек бўлиб ўтди. Кубертеннинг бошлаган ҳаракати тўла амалга ошди. Бу ХХ асрнинг энг диққатга сазовор тадбирларидан бирига айланди ва Олимпия ўйинларининг ҳар тўрт йилда ўтказиб борилишига асос солди.
Хулоса қилиб айтганда, Халқаро спорт уюшмаларининг ташкил этилиши ва Халқаро спорт мусобақаларининг ўтказилиши қадимги грек олимпия ўйинларини қайта тиклашга сабаб бўлди. Бу йўлда Европа мамлакатларининг ҳиссаси ғоят каттадир.
Халқаро Олимпия ўйинларини ташкил қилишдаги ҳаракатларда француз адиби Пьер де Кубертеннинг тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари ҳамда грек халқининг ўз анъаналарига содиқ бўлиши тарихда ўчмас из қолдирди.
I-Олимпия ўйинлари фақат иштирок этган давлатларнинггина эмас, балки жаҳондаги жуда кўп мамлакатларнинг спортчилари, ёшлари ва мутахассисларини дадил қадамлар билан Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга отлантирди.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish