Жисмоний маданият ва спортнинг


Халқ миллий ўйинлари маънавий-маърифий ва тарихий жараёндир



Download 0,5 Mb.
bet17/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#287064
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Жисмоний тарбия тарихи лекция

Халқ миллий ўйинлари маънавий-маърифий ва тарихий жараёндир.
Халқ миллий ўйинлари қадриятлар таркибидаги халқнинг энг севимли оммавий маданий тадбирларидан биридир. “Наврўз”, ҳайит, тўйлар ва турли хил анъанавий маросимлар, удумлар, қадимдан курашсиз, кўпкарисиз (улоқ), пойгасиз ва бошқа жуда кўп миллий ўйинларсиз ўтмаган. Бундай тадбирлар хал оғзаки ижодининг барча турлари, достонларда мадх этилган. Улуғ алломалар Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Мирзо Бобур ва ундан кейинги ўтган адиблар, шоирларнинг асарларида халқ миллий ўйинлари қизиқарли ҳамда тўла баён этилган.
Яқин ўтмишда ва айниқса мустақиллик йиллари даврида халқ миллий ўйинларини ўрганиш ва уларни қайта тиклаш билан ўқувчи-ёшларнинг маънавий ҳамда жисмоний камолотларини тарбиялашда улардан мақсадли фойдаланиш амалга оширилди. Бу йўлда маданият ва санъат арбоблари, таниқли олимлар М.Муродов, У.Қорабоев, Т.С.Усмонхўжаев, Ж.Т.Тошпўлатов, Р.Абдумаликов, Р.Қ.Қудратов, Ф.Н.Насриддинов кабиларнинг хизматлари ғоят катта бўлди.
Халқ миллий ўйинлари бир неча йўналишларга эга бўлиб, уларнинг таркибида рақслар, лапарлар, айтишувлар, аскиялар ва жуда кўп жанрлардаги санъат анча устун туради. Шунингдек улар қаторида қадимги аждодлардан мерос бўлиб келаётган қатор ҳаракатли ўйинлар ва спортга хос ўйинлар ҳам жуда кўп. Уларни асосан қуйидаги катта гуруҳларга ажратиш мумкин, яъни:
1.Курашлар (Бухороча, Фарғонача, Хоразмча ва ҳ.к).
2. От ўйинлари (кўпкари-улоқ, пойга (ялов), қиз қувмоқ, отдан ағдариш, човғон).
3. Дорбоз (дор устидаги машқлар, ҳазил ва айтишувлар).
4. Тош (гир) кўтариш.
5. Арқон тортишиш.
6. Билак кучини синаш.
7. Ҳаракатли ўйинлар (қулоқ чўзма, эшак минди, елкада кураш, хўрозлар жанги, чиллик, пода тўп ва ҳ.к).
Бундай ўйинларнинг деярлик барчаси ҳозирги даврдаги мусобақалар ва тўйларда кенг қўлланмоқда. Уларнинг мазмунлари халққа маълум. Шунингдек баъзи бир ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар, илмий-оммабоп рисолалар ҳам яратилган.
Баъзи бир тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ўйинлар умумтаълим мактабларнинг “Жисмоний тарбия” дастурига ҳам киритилиб, улар ўқувчи-ёшлар орасида оммалашмоқда. Қолаверса Т.С.Усмонхўжаев, Ф.Хўжаев ва бошқа бир қатор муаллифлар томонидан “Ҳаракатли ўйинлар” (1962-1981), “1001 ўйин”(1991) каби тўпламлар яратилган.
Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхандарё, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва бошқа вилоятларнинг тоғли худудлари ва кураш, кўпкари-улоқ, пойга ва турли хил ҳаракатли ўйинлар доимий равишда қўлланилмоқда. Бу ўйинлар тўйларга файз, барака киритиш билан биргаликда томошабинлар олқишига сазовор бўлмоқда, айниқса ўқувчи-ёшларнинг миллий ўйинлар, замонавий спорт турига қизиқишини тобора оширмоқда.
Бошда таъкидланганидек, халқ миллий ўйинларини ўрганиш ва амалда қўллаш борасида катта тадбирлар амалга оширилди. У.Қорабоев ташаббуси билан 1991 йил 26 апрелда Фориш туманида (Жиззах вилояти) илк бор Халқ миллий ўйинлари Республика мусобақаси ташкил этилди. Бунда Республика Давлат спорт қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах ДПИ жамоаси катта фаолият кўрсатиб, моддий, молиявий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилди. Бундай ўйинлар ҳар йили апрел-май ойларида яна Форишда такрорланди. 1994-1996 йилларда ўтказилган бу ўйинлар “Халқ миллий ўйинлари Республика Олимпиадаси” номи билан юритилди.
1996 йил май ойида Фориш тумани марказий Янгиқишлоқ яқинидаги Қизилқир сайлгоҳида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган II республика халқ ўйинлари Олимпиадаси катта мувоффақият билан ўтказилди. Унда II жамоа 9 тур ҳамда умумий ҳисобда ғолибликни қўлга киритиш учун майдонга тушди. Мусобақани минглаб Жиззазликлар қатори мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан келган, шунингдек АҚШ, Норвегия, Қозоғистондан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам кузатишди. Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида қатнашчиларни Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Тўлаганов, Жиззах ҳокими ўринбосари Ширин Чилғашев, Фориш тумани ҳокими Бостанқул Саидқулов табриклади. Сўнгра Ватанимиз мадҳияси янграб мусобақа байроғи кўтарилди.
Тантанали очилиш маросимида майдондаги саф-саф бўлиб жамоалар ўтади. Ўйин дастурида 1991-1994 йилдаги турлар ўз ўрнини эгаллади.
Республика Олимпиадасида пешқадам жамоалар охирги тур олдидан қуйидагича очко тўплашганди. Жиззах-157, Сурхандарё-103, Қашқадарё-87, Самарқанд-80, Фарғона-68 очко. Кўриниб турибдики, совриндор жамоалар муддатидан илгари маълум эди.
Жиззах шарафини ҳимоя қилган Фориш жамоаси вилоят биринчилигидаги чавандоз турида 9-ўриндан жой олганди. Республика Олимпиадасида эса ҳеч бир қийинчиликсиз ғолиб бўлди. Форишликлар бир таёқ ўйинида вилоятда 5-ўрин билан кифояланишганди. Республика Олимпиадасида улар барча рақибларини йирик ҳисобда ютди. Хатто финал учрашувида Самарқандликларни энг йирик ҳисобда (7:0) мағлубиятга учратишди.
Мусобақа давомида турлар бўйича 1-3 ўринларни эгаллаган жамоаларга Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси дипломлари ва чиройли ишланган олтин, кумуш, бронза медаллари тантанали суръатда топшириб борилди. Олимпиада сўнггида совриндор жамоаларнинг ҳар бир аъзосига Республика спорт қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Республика ҳукуматининг розилиги ва спорт ташкилотларининг таклифи билан “Алпомиш” ўйинлари Олимпиадасини ҳар икки йилда ўтказишга келишилди.
“Алпомиш” достонининг яратилишига 1000 йил тўлишини нишонлашга бағишлаб Термизда (Алпомиш ватани) Халқ миллий ўйинлари “Алпомиш” ўйинлари Республика фестивали ўтказилди. 2000 йилдаги ўйинлар-фестивал Фарғона шаҳрида ташкил этилди. Учинчи фестивал эса Гулистон шаҳрида 2002 йил ташкил этилди. Халқ миллий ўйинлари Республика мусобақалари (1991-1996) ва “Алпомиш” ўйинлари Республика фестивалллари (1998-2000-2002) дастурларида кураш, отда пойга, кўпкари (улоқ), “Бўрон”, арқон тортишиш, билак кучини синаш, “Минди”, қириқ тош, қизлар ўйини ва бошқа ҳаракатли ўйинлар ўрин олди. Фестивалларнинг очилиши ва якунларида маҳаллий ҳаваскор санъаткорлар, Республиканинг таниқли санъаткорлари, шоирлар, маданият арбоблари, турли соҳадаги адиблар иштирок этиб, катта байрам тариқасида ўтказилди. Бу тадбирлар телерадио компанияси ва “Ўзбектелефильм” ижодкорлари томонидан махсус видео ва кинофильмлар қилиб яратилди. 1998 йил (Термиз) ва 2000 йил (Фарғона)да ўтказилган фестиваллар телевидение орқали олиб кўрсатилди. Видео тасвир ёзиб олиб, бир неча бор такрор намойиш этилди. Бундай умумхалқ миллий байрамлар ва ўйинлар миллий қадриятимизнинг нақадар бой, мазмунли ва тарбиявий жиҳатдан юксак даражадаги моҳиятини намойиш этиш билан тарихан манзур бўлди.
Миллий қадриятларни қайта тиклаш йўлида Республика Президентининг “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик ташкилотини тузишга қаратилган фармони (1993 йил) ва Республика ҳукуматининг бу соҳадаги махсус қарорлари (1993-1995) асосида “Аёллар йили” (1999 йил), “Соғлом авлод йили” (2000 йил), “Оналар ва болалар йили”, “Қарияларни қадрлаш йили” (2002 йил), “Сиҳат-саломатлик йили”(2005 йил), “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” (2006 йил) каби муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маълумки ижтимоий турмуш ва маданий ҳаётимизда аёлларнинг ўрни беқиёс катта аҳамият касб этмоқда. Қадимги аждодлар маданиятини эслаш ўтган улуғ зотлар руҳини шод этиш мақсадида 1999 йил Жиззахда аёллар йилига бағишлаб “Тўмарис ўйинлари Республика фестивали” ташкил этилди. Бу тадбир ҳам ўта кўтаринкилик руҳида байрамона тус олди. Республиканинг барча вилоятларидан хотин-қизлар жамоалари йиғилиб, гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Бундай фестивал яна 2001 йил Шаҳрисабзда (Қашқадарё вилояти), 2003 йил Гулистонда ташкил этилди.
Таъкидлаш лозимки халқ миллий ўйинлари (Жиззах, Термиз, 1992), “Алпомиш ўйинлари Республика фестиваллари” (1998, 2000, 2002), “Тўмарис” ўйинлари Республика фестиваллари (1999-2001-2003) га бағишлаб Республика илмий-амалий анжуманлари ҳам ўтказилди. Уларда халқ миллий ўйинларининг мазмунлари ёритилди. Шунингдек миллий қадриятлар мазмунида халқ миллий ўйинларининг ўрни, уларнинг тарбиявий аҳамиятларига қаратилган жуда кўп маърузалар танланди. Уларнинг қисқача мазмунлари анжуманнинг илмий тўпламларига киритилди.
Шунга қарамасдан кўпкари-улоқ, отда пойга ва бошқа ўйинларни ёшларга ўргатиш масалалари анча орқада қолмоқда. Қишлоқ ёшлари ўртасида от спорт клублари ташкил этилиб, кичик ёшдан бошлаб от ўйинларига ўргатиш йўлга қўйилса, чақириқ ёшдаги йигитларга эса отда бажариладиган ҳарбий-жисмоний машқлар ўргатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Эътироф этиш керакки, 2000 йилда ишлаб чиқилган икки қисмли “Алпомиш” кинофильми (режиссёр Усмон Азимов) Миллий қадриятлар мазмунини тўла ифодалаб берган. “Алпомиш” ва “Барчиной” нинг кураш, отда пойга, мерганликдаги амалий фаолиятларини яхши тасвирлаган. Бундан ёшлар яхши хулоса қилишлари лозим.
Турли хил сакрашлар, югуришлар ва бажариш қийин бўлган гимнастика машқлари ўрнига қизиқарли миллий ҳаракатли ўйинларни дарсларда ўргатиб борилса, уларнинг жисмоний камолотини ўстиришда муҳим тадбирлардан бири бўлиш мумкин.
Шунингдек оила ва болалар боғчаларида севимли ҳаракатли ўйинлар ва машғулотлар таркибида миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишни йўлга қўйилса яхши бўлади.
Хулоса шундаки, халқ миллий ўйинлари инсон камолоти ва ёшлар тарбиясида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу сабабдан ўқувчи-ёшларга халқ миллий ўйинларининг ижтимоий-тарбиявий ҳамда тарихий жиҳатларини чуқурроқ сингдириш зарурдир.
Жаҳон халқлари орасида эътибор, меҳр-муҳаббат энг юқори ўринда туради. Ўзбек халқ оналар, хотин-қизларни эъзозлаш, уларга хизмат қилишда ўзига хос алоҳида хусусиятларга эгадир.
Оилада барча кишилар: айниқса фарзандлар онасининг ҳурматини ҳамма нарсадан устун қўяди. Хотин-қизларга меҳр-оқибат ғоят кучлидир. Айниқса қизларнинг турмушга чиқиши, оила қуриши ва доимо соғлом, оқибатли, оила-аъзоларига садоқатли бўлишидаги жиҳатлар ўргатилади. Аксарият барча хотин-қизлар бундай эътибор ва ҳурматга яраша муносабатда бўлади, асосийси ишончларни сабр-қаноат билан оқлашади.
Умуман, ўзбек халқ маданиятида хотин-қизлар маданияти, унинг таркибидаги тарбиявий жиҳатлар мураккаб фаолиятларни талаб этади. Айниқса, шўролар даврида амалга оширилган баъзи бир “маданий тадбирлар” (паранжиларни ёқиш, эркаклар қаторида дала ва завод ишларида меҳнат қилиш ва ҳ.к) маҳаллий миллат хотин-қизларининг “кўзини очди”. Натижада урф-одатлар унутила бошлади. Оилаларда келишмовчилик эркакларни менсимаслик, қимматбаҳо буюмлар ва турли безакларга ҳирс қўйиш холатлари ривож топиб, унинг асоратлари ҳозир ҳам йўқ эмас.
Мустақиллик йилларида миллий қадриятларни қайта тиклаш, аҳолининг маънавий ва маърифий тушунчаларини бойитиш жуда катта тадбирлар амалга оширилмоқда. Фақат катта ёшдагиларгина эмас, балки кичик ёшдаги қизлар ва ўқувчи қизлар орасида миллий ифтиҳор ва ғурурни эгаллашда силжишлар бўлмоқда. Ислом дини оламидаги энг ибратли ва фойдали жиҳатлар хотин-қизлар орасига сингиб бормоқда. Буларнинг негизида соғлом оила яратиш, фарзандларни жисмонан ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб ўстириш фаолиятлари тобора кенгаймоқда.
Мустақилликнинг шарофати туфайли хотин-қизлар чет элларда тез-тез бориб келмоқда. Бундай жараёнлар миллий маданиятимизни бойитишда хизмат қилмоқда. И.Тўлаганова (теннис), С.Бурхонхўжаева (стол тенниси), Ю.Ҳамроқулова (шахмат) жаҳон спорти юлдузларига айланмоқда.
Республика Президентининг фармонлари (1993,1996,1999,2002) ҳамда ЎзРВМ нинг кўпгина қарорлари асосида аёлларнинг саломатлиги, ижтимоий-моддий жиҳатдан таъминланиши ва уларга доимий равишда тиббий хизматларни яхши йўлга қўйиш каби масалаларда олиб борилаётган турли-туман тадбирлар эътиборга моликдир.
Эътироф этиш керакки, жисмонан заиф ёки касалманд хотин-қизларга тиббий ёрдамлар доимий равишда бериб борилмоқда.
Жисмонан ожиз ва касалмандликнинг сабаблари туғма ёки озиқ-овқатларни етарли даражада истеъмол қилмаслик билан кўпроқ боғлиқдир. Шунингдек оғир вазнли (ортиқча семириш) хотин-қизлар ҳам оз эмас. Бу икки ҳолатда барча дори-дармонларга нисбатан жисмоний машқлар, турли ўйин (рақс) билан шуғулланиш натижасида соғлом бўлиш ҳолатлари илмий-амалий жиҳатдан тажрибада асосланган. Шу сабабдан марказий шаҳарларда турли касалликларни даволаш йўлида жисмоний машқлар воситасидан фойдаланиш, соғломлаштириш масканлари кун сайин кўпаймоқда.
Яқин ўтмишимизда спорт кийимлари билан шуғулланувчи хотин-қизлар анча кўпайган эди. Бу жиҳатлар жисмоний тарбия дарсларининг мажбурланишида ва спорт мусобақаларининг қоидаларида қатъий чегараланган эди. Лекин, кейинги йилларда миллий хусусиятлар, урф-одатлар натижасида одмироқ (мос) кийимлардан фойдаланиш амалда қўлланилмоқда. Бу жиҳатлар миллий хусусиятларни рад этмаган ҳолда янада такомиллашмоқда.
Таъкидлаш лозимки, телекўрсатувлар, матбуот хабарлари, айниқса чет элларда саёҳат қилиш, тижорат ва бошқа заруриятлар билан бориб-келиш, тажриба алмашиш натижалари кийиниш, безаклар бериш, муомила соҳаларида ёшлар ўртасида янги йўналишларга оқиб кетиш кучаймоқда. Бундай жиҳатлар спортда айнан намоён бўлмоқда. Спорт мактаблари ва турли жамоаларда (команда) маҳаллий миллат қизларининг қизиқиб ва фаоллик билан шуғулланишлари кенгаймоқда.
Кураш, шарқона якка курашлар кикбоксинг, футбол, хатто оғир атлетика (тош, штанга кўтариш) билан кучини синаш каби эркаклар спорти билан шуғулланиш ривожланмоқда. Бундай жиҳатлар оила, қолаверса Ватан шон-шуҳратини оширишга хизмат қилмоқда. Шу боисдан ҳам ота-оналар қизларнинг гимнастика, сузиш, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, теннис каби спорт турлари билан шуғулланишларига монелик қилмаётир.
Жисмоний машқлар, айниқса спорт турлари хотин-қизларнинг жисмонан баркамол бўлиши, соғлом она бўлиб, соғлом фарзандни тарбиялаб, етказишларида энг муҳим омиллардан биридир. Бу жиҳатлар барча оилаларга айниқса ёш оилаларга тобора тез сингиб бормоқда.
Шунга қарамасдан кўпчилик кекса авлодлар, шунингдек замонавий ёш оилаларда ҳам хотин-қизларнинг жисмоний тарбиясига эътиборсизлик ҳамон кучлидир. Бунинг энг асосий сабаблари шундаки, урф-одатларни рўкач қилиб (баҳона) хотин-қизларга эрталаб ёки бўш вақтларда гимнастика, ўйинлар билан шуғулланишни эркаклар эп кўрмаётир. Қолаверса эркаклар ва аёлларнинг кўпчилиги жисмоний машқларни ишлатиш йўллари уларнинг саломатликни яхшилашдаги тарбиявий жиҳатларини яхши билишмайди. Шу сабабдан ҳам энг аввало оила, маҳаллаларда хотин-қизларни жисмоний машқлар билан шуғулланишига тегишли шарт-шароитлар яратилиши лозим. Миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда хотин-қизлар учун махсус мажмуи, осонлаштирилган техник қоидалар бўйича спорт турларини ишлаб чиқиб, амалда жорий этиш лозим. Бу йўлда телерадио ва оммавий ахборот воситалари орқали мутахассис олимлар, шифокорлар, айниқса хотин-қизларнинг маърузалар билан чиқиши ташкил этиш лозим. Шунингдек, хотин-қизлар қўмиталари спорт ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишлари лозим. Умуман айтганда хотин-қизлар орасидан гимнастика ва ҳаракатли ўйинлар бўйича ўрта махсус маълумотли ходимларни тайёрлашни йўлга солиш давр талаби деса бўлади.
Пировардида таъкидлаш лозимки, хотин-қизлар ўртасида жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш, айниқса юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда маҳаллий миллат хотин-қизларидан Р.А.Қозиева (жисмоний тарбия тарихи), О. Собирова (сувда сузиш, марҳум), К.Т.Раҳимжонова (Шокиржонова-енгил атлетика Тошкент), Р.А.Қосимова (қўл тўпи, Самарқанд ДУ), Г.Б.Абдурасулова (қиличбозлик, ЎзДЖТИ), Ч.Р.Алимхўжаева (ТДИУ) каби олимларнинг ҳиссаси каттадир. Бу каби истеъдодли олимларни кўпайтириш келажакда жуда ҳам зарурдир.
Шу ўринда хотин-қизларнинг кундалик турмуш шароитида шуғулланишга доир амалий таклиф сифатида “Тўмарис ўйинлари” Республика фестиваллари (1999 йил Жиззах, 2001 йил Шаҳрисабз, 2003 Гулистон) дастуридаги баъзи турларнинг қисқача мазмунлари ҳавола этилади.
1. “Тортишмачоқ” : Узун арқон майдонда чизилган жойга қўйилади. Арқоннинг ўртасига рангли (оқ ёки қизил) латта боғланади. Бу чегаралардан ўтканлигини билдиради. Икки томонда 5-10 киши арқонни кўтариб “рухсат” берилса, ўз томонларига тортишади. Белгиланган чизиқдан арқон белгиси ўтиб кетса ўйин тўхтатилади.
2. “Қўл кучини синаш” : Бу тур жаҳон спорт турлари қаторига кирган ва “армрестлинг” деб аталади. Ўйинчилар юзма-юз столга тирсакларни қўйиб, кафтларни қисиб стулда ўтиришади. “Рухсат” берилгач ҳар бир киши рақибининг билагини қайиришга ҳаракат қилади. Кимнинг кучи зўрроқ бўлса, рақибининг билагини қайириб, столга текизади.
3. “Арғимчоқ”: “Арғимчоқ” (скокалка-сакрагич) ўйинининг турлари жуда кўп. Яъни якка ҳолда турли хил сакрашлар, жуфт бўлиб сакрашлар. Энг қизиғи шундаки, узунроқ арқоннинг икки учидан ушлаб айлантирилган ҳолда ким кўп сакраши (хато қилмасдан) мусобақа турида ўтказилади. Сакрашда икки ва уч киши бўлиб, бирданига сакраш мумкин. Арқонни эса 4-6 киши бўлиб айлантириш зарур бўлади.
4. “Отиб қочар”: Тўпни отиш чизиғида “Уй” белгиланади. 30 м қарама-қарши томонда чегара чизиғи бўлади. Ўйинчилар юза чизиғида туришади. “Уй” дан узоққа тўп отилади ва урган киши қарши чизиққа етиб олиши керак. Агар тўпни тутиб олиб, уни урса ўйинчилардан бошқаси яна бошлайди. Хуллас тез югуриш, эпчиллик билан яна ўз жойига қайтиб келишни ўйинчидан талаб этилади. Бу ўйинни қизлар ва ёш жувонлар кўпроқ ўйнашлари лозим бўлади.
5. “Қириқ тош”: старт чизиғидан бошлаб, узунасига ҳар бир ўйинчини ҳисобга олиб 5.м.дан параллел равишда чизиқ тортилади ва унинг ҳар 5.м.дан сўнг доирага белгиланади. Рухсат берилгач, ўйинчилар тўпни доирачаларга қўйиб қайтади. Бунда энг олдиндагиси сўнгги доирага (узоқдаги) қўйиб келди. Қолганлари ҳам шу тарзда ўз доираларига тўпни қўйиб, орқага югуришади. Бу ўйин вақтга қараб ғолибни белгилайди.
6. “Отишма”: Ўйинчилар (6-8 киши) икки жамоа бўлишиб, кенг доира чизилади. Қуръадан кейин (жеребевка) бошловчилар аниқланади. Бошловчилар доира ташқарисида ва рақиблар доира ичида бўлишади. Доира ичидагиларни тўп билан уриб, ўйиндан чиқариш керак. 5-6 дақиқа ичида қайси жамоа кўпроқ ютуққа эришса, ўша ғолиб, деб топилади.
7. “Барчиной” тест-синовлари: Қатнашчилар ёшига қараб югурувчилар (60м., 100м), 50 м.га сузиш, милтиқдан ўқ отиш, узунликка сакраш, теннис коптогини улоқтириш (12-15 ёш), 16 ёшдан юқори бўлганларга 100м., 100м. югуриш, 50м.га сузиш, милтиқдан ўқ отиш, узунликка сакраш, граната улоқтириш турлари қўлланилади.
Сўнгги йилларда ўқувчи-қизларни спорт машғулотларига жалб қилишда тарғибот ишлари яхши самаралар бермоқда. Мусобақаларни бевосита кузатиш, телекўрсатувларни томоша қилиш, газета-журналларни ўқиш натидалари иқтидорли қизларни спорт турларига бориб шуғулланишга даъват этмоқда. Натижада эса спортчи қизлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бунда халқ миллий ўйинларининг мазмунли ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Спорт турлари билан шуғулланувчи қизларнинг вилоятлардаги кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда ўз ифодасини топган.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish