Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Рахматов Сухбатилла Шухратилла ўғли ва Яминов Шавкатжон Самаджоновичлар ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, Ходжаев Тўлқин Иркинджановичнинг Тошкент шаҳар 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган укаси Т.Ходжаевдан онаси Х.Ходжаевага тегишли Учтепа тумани, 12-даҳа, 36-уй, 6-хонадонни сотиш учун таниши Олмазор тумани 3-сон нотариал идораси нотариуси И.Розимов орқали нотариал тартибда розилик аризаси ва ишончнома расмийлаштириб беришни айтиб, мансабдор шахсга пора беришга далолатчилик қилиб, эвазига 2017 йил 21 июнь куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчасида жойлашган 1-сонли марказий дорихона ёнидаги автомобиллар тўхташ жойида кимёвий ишлов берилган 600 АҚШ долларини (2.358.000 сўм) олишган вақтда ушланганлар.
Тезкор тадбир давомида С.Рахматов Т.Ходжаевдан олган 600 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини Ш.Яминов билан келишувга асосан ўзларига олиб қолиб, 200 АҚШ долларини ўзаро келишувга кўра юқоридаги қайд этилган нотариал тартибдаги розилик аризаси ва ишончнома расмийлаштириб бериши учун нотариус Розимов Ихтияр Бахтияровичга пора тариқасида тақдим этиши лозимлигини маълум қилган.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд Рахматов Сухбатилла Шухратилла ўғлини ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, унга ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Рахматов Сухбатилла Шухратилла ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдорида 10.484.250 сўм жарима жазоси тайинланиб, унга ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 (етмиш) баравари миқдорида 10.484.250 (ўн миллион тўрт юз саксон тўрт минг икки юз эллик) сўм жарима жазоси тайинланган. Тайинланган жазоларни ҳар қайсиси алоҳида ижро этилиши белгиланган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Э.Жумаев Қозоғистон Республикасида ишлаб юрган вақтида фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли, Қозоғистон Республикаси давлат чегара назорати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмаганлигини важ қилиб, белгиланган тартибни бузиб қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кириш мақсадини кўзлаб, ушбу мақсадини амалга ошириб, 2017 йил 04 июнь куни ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати
СС 7777777 серия рақамли фуқаролик паспорти бўлсада, белгиланган чегара назоратидан ўтмасдан, қонунга хилоф равишда, “Сарыагач-Чуқурсой” йўналиши бўйича Қозоғистои Республикасидан Ўзбекистон Республикасига қараб ҳаракатланиб келаётган 2892-сонли юк поездининг 53047791-рақамли усти очиқ юк вагонига чиқиб беркиниб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган.
Судланувчи Э.Жумаев айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари унинг айби, дастлабки тушунтириш хатлари, кўздан кечириш ва сўроқ қилиш баённомалари ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топди.
Дастлабки тергов органи томонидан Э.Жумаевнинг белгиланган тартибни бузиб, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига киришда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Суд судланувчи Э.Жумаевга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилган ҳолда унинг шахсини, ёшини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оғир оилавий шароитини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, муқаддам судланмаганлигини ва жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида белгиланган озодликдан чеклаш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд Жумаев Эсонжон Каюмовични ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, унга ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазони ижро этиш инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.
Озодликни чеклаш жазоси Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Боғишамол МФЙ, Охунов кўчаси, 2-уйда соат 22:00 дан 6:00 га қадар ўташ белгиланди.
Э.Жумаевга ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмнинг ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойлар – кафе, бар, ресторан, чойхона, спиртли ичимликлар ичиш жойларига бормаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик тақиқлари юклатилди.
Э.Жумаевга ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисми талаблари, яъни озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкинлиги, маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги, жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмаслиги тушунтирилди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |