Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
«Live Voltage System» МЧЖ раҳбари А.Кучкаров 2017 йил 13 март куни А.Ходжаевни шу жамиятда меҳнат фаолиятини амалга оширмаётган бўлишига қарамасдан, ушбу жамиятда муҳандис-лойиҳаловчи вазифасида ишлаётганини билдириб, 2016 йилнинг декабрь ойи ва 2017 йилнинг январь, февраль ойлари учун ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи ҳисобида «Live Voltage System» МЧЖ ҳисоб рақамидан Олмазор тумани ИИБ ЖИЭИ ҳисоб рақамига жами 143.480 сўм пул ўтказилганлиги тўғрисидаги 31, 32 ва 34-сонли тўлов топшириқномаларига «Live Voltage System» МЧЖнинг муҳрини босиб, ҳужжатларни қалбакилаштирган.
А.Ходжаев «Live Voltage System» МЧЖ раҳбари А.Кучкаров томонидан қалбакилаштирилган у ушбу жамиятда муҳандис-лойиҳаловчи вазифасида ишлаб, 2016 йилнинг декабрь ойи ва 2017 йилнинг январь, февраль ойлари учун ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи ҳисобида «Live Voltage System» МЧЖ ҳисоб рақамидан Олмазор тумани ИИБ ЖИЭИ ҳисоб рақамига жами 143.480 сўм пул ўтказилганлиги тўғрисидаги 31, 32 ва 34-сонли тўлов топшириқномаларининг қалбаки эканлигини била туриб, уларни Олмазор тумани ИИБ ЖИЭИга тақдим қилиб улардан фойдаланган.
Суд-хатшунослик экспертизасининг 2017 йил 16 июндаги 241-сонли хулосасига кўра, 2017 йил 13 март куни тузилган 31, 32 ва 34-сонли тўлов топшириқномасидаги бошқарувчи графасидаги А.Кучкаров номидан бажарилган имзо А.Кучкаров томонидан бажарилганлиги аниқланган.
Суд-техник экспертизасининг 2017 йил 14 июндаги 240-сонли хулосасига кўра, 2017 йил 13 мартда тузилган 31, 32 ва 34-сонли тўлов топшириқномасининг пастки қисмида бажарилган доира шаклидаги муҳр изи «Live Voltage System» МЧЖнинг муҳр изи билан бир-бирига мослиги аниқланган.
Судланувчи А.Ходжаев суд мажлисида айбига иқрор бўлмасдан, у ҳақиқатдан ҳам 2016 йил 9 декабрда Олмазор туман ИИБ ХООБ ЖИЭИ ҳисобига олинганлигини ва унга нисбатан йиғма жилд юритилганлигини,
2016 йил 5 декабрь куни «Live Voltage System» МЧЖ раҳбари А.Кучкаров уни муҳандис-лойиҳаловчи лавозимига буйруқ асосида ишга олганлигини ва ойлик маошини иш ҳажмига қараб беришини айтганлигини, шунда у А.Кучкаровга судланганлигини ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлигини, шу сабабли ҳар ой давлатга ойлик маошининг 20 фоизи давлат фойдасига ўтиши кераклигини айтганида, А.Кучкаров розилик билдирганлигини, 2017 йил январь ойининг охирларида оёғи синганлигини, шундай бўлсада ўзининг хизмат вазифасини шахсий компьютерида бажариб, интернет орқали А.Кучкаровга юбориб турганлигини, 2017 март ойида Олмазор тумани ИИБ ХООБ ЖИЭИ ходими “Эркин” чақиртириб зудлик билан тўлов топшириқномаси олиб келишини айтганлигини, шунга кўра А.Кучкаровдан тўлов топшириқномасини сўраган вақтида корхона ҳисоб-рақамида пул йўқлигини, ҳисоб-рақам картотекада эканлигини, шу сабабли тўлов топшириқномасини бера олмаслигини айтганлигини, сўнгра Олмазор тумани ИИБ ҲООБ ЖИЭИ ходими “Эркин”га учрашиб ҳолатни тушунтирганлигини, аммо “Эркин” тўлов топшириқномасини имзолаб, муҳр бостириб олиб келишини айтганлигини, бу гапни телефон орқали А.Кучкаров ҳам эшитганлигини, шундан кейин А.Кучкаров тўлов топшириқномасини имзолаб муҳр босиб берганлигини ва банкдан тасдиқлатиб олишини айтганлигини, у банкга бормасдан ушбу тўлов топшириқномаларини Эркинга олиб бориб берганлигини, шу тариқа уч маротаба уч дона тўлов топшириқномасини олиб бориб берганлигини, унинг ҳужжатни қалбакилаштириш нияти бўлмаганлигини, у ҳужжатларни яхши тушунмаганлиги учун уларни қалбаки деб ўйламаганлигини билдириб, суддан унга нисбатан адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд судланувчи А.Кучкаровга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилган ҳолда унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топди.
Суд судланувчи А.Ходжаевга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилган ҳолда унинг шахсини, оилавий ва моддий аҳволини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни шунингдек, муқаддам судланган бўлиб, жазони ўташ даврида қасддан
янги жиноят содир этганлигини инобатга олиб, у айбли деб топилаётган
модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |