Жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назоратга тушиши мумкин бўлган тахминий саволлар ва казуслар



Download 67,03 Kb.
bet8/10
Sana23.07.2022
Hajmi67,03 Kb.
#841177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назорат саволлари

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

Ш.Хаитов 2019 йил 21 сентябрь куни тахминан соат 20:00ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Г.Узоқов кўчаси, 10а-уйда жойлашган “Табассум” тўйхонаси орқа томонида бўла туриб, фуқаро Х.Мухамедовнинг уни ҳақоратлаб, уриб шахсиятига текканлиги натижасида у билан жанжаллашиб, жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик оқибатида Х.Мухамедовнинг баданига оғир шикаст етказиш мақсадида ўзида бўлган пакки пичоқ билан Х.Мухамедовнинг бел, қорин ва елка соҳаларига ўта шафқатсизлик билан бир неча марта уриб, тан жароҳатлари етказган.


Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 11.10.2019 йилдаги 1251-сонли хулосасига кўра Х.Мухамедовга оғирлик даражаси бўйича “Оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.
А.Акрамалиев 2020 йил февраль ойида ўзини 2001 йилда туғилган Қўқон шахрида яшовчи, турмушга чиқмаган “Дурдона” деб таништирган қиз билан уяли телефон орқали танишиб, у билан 2020 йил 31 май кунига қадар телефон орқали суҳбатда бўлиб келиб, у билан яқиндан танишиш учун, уни Яйпан шаҳрига келишини таклиф қилиб, сўнгра 2020 йил 31 май куни аввалдан келишувга кўра, “Дурдона” исмли қиз билан Ўзбекистон тумани, Яйпан шахри марказида учрашиб, уни аслида Боғдод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган З.Турдалиева эканини, оилали ва 3 нафар фарзандлари борлигини ва ўзидан ўн ёш катта эканлигини билганидан сўнг, аччиқланиб, уни Яйпан шаҳар, Беруний М.Ф.Й худудидаги қабристон ёнидан ўтган йўлакга, хилват жойга олиб бориб, ўзини қиз бола деб таништириб алдаганини важ қилиб, қўллари билан танасига уриб, оёқлари билан тепиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, қулоғида бўлган баҳоси 2.100.000 сўмлик қизил кўзли, “Туятиш” номли аёллар тилла тақинчоғини очиқдан-очиқ талон тарож қилиб, жиноий йўл билан қўлга киритганлигини айтмасдан, таниши М.Мадаминова орқали М.Мамадалиевага 1.100.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Суриштирув ҳаракатлари давомида З.Турдалиевага тегишли 1 жуфт тилла сирғалар далилий ашё тариқасида олиниб жабрланувчига тилҳат орқали қайтарилган.
Суд-тиббий экспертизанинг 2020 йил 2 июнь кунги №281-сонли хулосасида, З.Турдалиевада аниқланган ўнг болдир соҳасидаги қонталаш кўринишидаги тан жароҳати енгил шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Download 67,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish