Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Нишонов Қудрат Эргашбой ўғли 2020 йил 16 март куни соат 10:30ларда ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида жиноий шериклари Тожиддинов Азизбек Фахриддин ўғли ва Эркинов Хаитхўжа Жўрахўжа ўғли билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб маст бўлгани холда, Паркент тумани, Заркент қишлоғи, Сой соҳили кўчаси олдида бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10R382GA бўлган автомашина ичида Шокиров Улуғбек Абдуманноповичга ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, дастлабки тергов давомида аниқлашни имкони бўлмаган металл жисм билан танасининг бош қисмига уриб, автомашинадан тушириб шу ерда бўлган тош билан танасининг бош қисмига уриб дуч келган жойига қўл оёқлари билан уриб тепиб дўппослаб У.Шокировга тегишли бўлган баҳоси 2.000.000 сўмлик “LG J pro 4” русумли уяли алоқа телефони, 2000 АҚШ доллари, 500.000 сўм нақд пулларни олиб воқеа жойидан номаълум томонга яширинган.
Судга оид тиббий экспертизасининг №332-сонли хулосасига кўра фуқаро Шокиров Улуғбек Абдуманноповични танасида “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия эзилиши, бош мия чап бўлмаси эпидурал гематомаси, бош мия чап бўлмаси субдурал гигромаси чап чакка суягини силжиб синиши, сўрғичсимон ўсиғи суягига ўтиши билан чап гаймол бўшлиғи суягини бўлакларга бўлиниб силжиб синиши, бурун суягини ёпиқ силжиб синиши, чап томонлама гемо синусит,пешона соҳаси ўнг кўз соҳаси чап қулоқ супра соҳаси, чап қулоқ орқа соҳаси, чап кўз соҳаси эзилиб йиртилган, тикилган яралари, ўнг ва чап кўз соҳалари қон талашлари, ўнг ёноқ соҳаси ўнг лунж соҳаси, бурун соҳаси шилинмалари” каби тан жароҳатлари борлиги оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати тоифасига кириши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.
С.Махсудов Бекобод тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган ўғли Акбаров Отабек Сайдуллаевичга қарашли “Ҳисор агро” номли деҳқон хўжалиги дала шийпонида яшаб келиб, 2020 йил 23 июль куни соат 17:00 ларда ўзига таниш бўлган Бекобод тумани “Маллабой” МФЙ, Бобур кўчаси 3-уйда яшовчи 1989 йилда туғилган Курбанов Алишер Умаралиевич ва Бекобод шаҳар 13-даҳа 78-уй, 15-хонадонда яшовчи 1993 йилда туғилган Джураева Муштарий Тохир қизидан уларни жинсий алоқа қилишлари учун 50.000 сўм пул эвазига, “Ҳисор агро” деҳқон хўжалиги дала ҳовлисида ғаразли ниятларда уларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |