Жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назоратга тушиши мумкин бўлган тахминий саволлар ва казуслар


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг



Download 67,03 Kb.
bet7/10
Sana23.07.2022
Hajmi67,03 Kb.
#841177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
жиноят ҳуқуқи фанидан якуний назорат саволлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.

Хамраев Ширин Назарович 2018 йил 7-сентябрь куни соат тахминан 18-00 ларда Самарканд шаҳар «Темирйул деҳқон бозори»нинг қаршисида бўлган Рудакий кўчаси 43-умумий ховлиси ёнида жойлашган сомсахонанинг олдида спиртли ичимликларни сотиш дўконига кириб, 400 грамм миқдорида вино истеъмол килиб, шу ерда бўлган фукаро Р.Каримова хам 400 грамм вино истеъмол қилиб, бироздан сўнг Ш.Хамраев фуқаро Р.Каримова билан жанжаллашиб, жанжал давомида Р.Каримова Ш.Хамраевни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, уни костюмининг ташқи қисмида бўлган чўнтагидан 10000 сўмлик купюрани олиб, пештахтанинг устига қўйиб, шу ерда деволнинг ёнида териб қўйилган бўш шишаларнинг устига итариб юборган. Фуқаро Р.Каримова 10000 сўм пулни пештахтага куйганида, бу ерда савдо қилиб турган Зайнулин Сухроб Рустамович шу 10000 сўмни олиб, Ш.Хамраевга кайтариб бериб, уларни жанжал килмасликларини ва дўкондан чиқиб кетишларини талаб қилган. Р.Каримова дўконидан чиқиб кетиб, дўкон ёнида жойлашган сомсахонанинг олдида турган 2 нафар фарзандлари қизи Цыганкова Ирина Викторовна ва вояга етмаган ўғли Цыганков Юрий Викторовичларнинг олдига келиб турган.


Шу вактда, Ш.Хамраев дўкондан чиқиб, Р.Каримова билан ўрталарида пайдо булган келишмовчилиги оқибатида, жамиятда юриш-туриш коидаларини касддан менсимасдан, жамоат жойида бўлишига карамасдан, фукаро Р.Каримованинг ёнида турган фарзандлари – қизи Цыганкова Ирина Викторовна ва вояга етмаган ўғли Цыганков Юрий Викторовичларнинг кўзи олдида ўзида бўлган ошхона пичоғини чиқариб олиб, Р.Каримовани касддан ўлдириш максадида, қасддан пичок билан уни ҳаёти учун муҳим бўлган бўйин соҳаси ва кўкрагининг ўнг соҳасига бир мартадан уриб, воқеа жойидан қочиб кетган, Р.Каримова эса олинган тан жарохатлари натижасида шу ерни ўзида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ҳамда жиноят таркибини таҳлил қилинг.

Н.Хошимов хусусий тарзда фуқароларнинг уйларида таъмирлаш ишларини бажариб келиб, ўзига шогирд сифатида Фарғона вилояти, Боғдод тумани, Дурманча қишлоғида яшовчи, 12.05.1999 йилда туғилган Қулпидинов Нодирбек Зоиржон ўғлини ишга жалб қилиб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ё.Каримов кўчаси 19-уйда устачилик қилиб келишган ва 05.07.2021 йилда Н.М.Хошимов ўзининг устачилик иш жараёнида ўзига тегишли бўлган электр пармалагичдан (перфоратордан) фойдаланиб келиб, электр пармалагични ишлатиш жараёнида унинг электр тармоғига уланиши ва тармоқдан электр токининг ҳаракатланиш жараёнида фуқароларнинг хавфсизлигига шикаст етказмаслигини таъминлаши лозим бўлиб, бундай хавфсизликни таъминламасдан, бахтсиз ходиса юз бериши мумкинлигини билиши шарт бўлиб, шундай бахтсиз ходиса юз бермаслигига асоссиз равишда ишониб, Шайхонтоҳур тумани Ё.Каримов кўчаси 19-уйда электр перфоратордан фойдаланаётган вақтда ҳовлида бўлган Н.Қулпидинов перфораторнинг электр тармоғига уланган қисмини ялангоёқ ҳолда босиб олиб, электр токи уриб, муолажа учун ТошМИ-2 шифохонасига олиб келинганда вафот этган.


Суд тиббиёт экспертизасининг 01.08.2021 йилги 364-сонли хулосасига кўра, Н.Қулпидиновнинг ўлимига «электр токи ёки таъсиридан зарарланиш натижасида келиб чиққан асфиксия ҳолати ривожланишидан юз берган»лиги аниқланган.

Download 67,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish