III. Суд-тергов амалиётини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар:
1. Вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда айнан педагог иштирок этиши лозимлигига қўшила олмаймиз. Изоҳли луғатларда берилган таърифларга кўра, педагогика деганда “ёш авлодни тарбиялаш ва ўқитиш ҳақидаги фан” тушунилади, психология эса “психик фаолиятнинг қонуниятлари, жараёни ва тараққиёти ҳақидаги фан; бирор фаолият билан боғлиқ бўлган психик жараёнлар мажмуи” сифатида талқин қилинади. Шу туфайли ҳам, қонун чиқарувчининг вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда таълим ва тарбия соҳасидаги мутахассис (педагог) иштирок этиши ҳақидаги талаби, бизнингча, ўринли эмас, чунки сўроқ қилишнинг мақсади вояга етмаган шахсни тарбиялашдан эмас, балки ундан тергов учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ҳақида маълумотлар олишдан иборат. Бизнинг назаримизда, вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда психолог иштирок этса, айни муддао бўлар эди.
2. Судга қадар иш юритиш босқичида ювенал юстициянинг асосий элементлари сифатида қуйидагилар таклиф қилинади:
1) ювенал судлар (судьялар) билан ўхшашлик бўйича вояга етмаганлар иштирокидаги жиноят ишларини тергов қилишга терговчиларнинг ихтисослашувини назарда тутиш;
2) бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг процессуал ҳуқуқларини
ЖПК нормаларида мустаҳкамлаш имкониятини кўриб чиқиш;
3) ювенал психологлар хизматини ташкил этиш.
3. Ҳозирги кунда суд-тергов амалиётида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллаш ҳоллари учрамайди.
Бу борадаги вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан “Умумий юрисдикция судлари томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма
ва принципларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарор ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.
4. Халқаро ҳужжатлар мазмунидан келиб чиқиб, ярашув ва бошқа жавобгарликдан озод қилишга қаратилган институтларни жиноят тўғрисидаги хабарларни дастлабки текшириш босқичидаёқ қўллаш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
5. Жазони ижро этиш жойларида маҳкумларни ахлоқан тузатиш жараёнини тартибга солувчи алоҳида қонун қабул қилиш, шунингдек, айрим Европа давлатлари ва АҚШ тажрибасидан келиб чиқиб, уларнинг реабилитацияси билан шуғулланувчи махсус орган ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Дастлабки босқичда ушбу масалаларни ечими сифатида махсус давлат дастури қабул қилиниши ҳам тўғри бўлар эди.
Эътиборларингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |