Марказий Осиё архитектураси ривожида кескин ўзгаришлар қадим давр билан ўрта асрлар чегарасига тўғри келади. Илк ўрта асрлар архитектурасининг ўзига хосликларини назарда тутиб унда уч: VI-VIII, IX-X ва XI-XIII аср 2-ўн йилликни ўз ичига олган даврларни ажратиш мумкин. XIII асрнинг 3-9-ўн йилликлари мўғул истилосидан кейинги вайронагарчилик даври бўлганлиги сабабли у замонга оид ёдгорликлар йўқ. Илк ўрта асрларни даврларга ажратишда VIII асрда ислом динининг ёйилиши катта аҳамиятга эга бўлганлигини назарда тутиш зарур. Бу жараён қурилишларнинг жадаллашувига, бинолар типологиясининг, санъат турлари синтези тийнатининг катта ўзгарувларига олиб келади.

VI-VIII асрларда хайталлар (эфталитлар), сосонийлар ва турк хоқонлари хукумронлик қилган эдилар. Вилоятлар нисбатан мухториятга эга бўлиб ўз хукумдорлари томонидан бақарилган.
IX асрда хукумат тепасига тохирийлар (821-873 йиллар) келдилар. Марв шаҳари мавқеси ўша вақтда баланд бўлган. Пойтахти Бухоро бўлган сомонийлар (875-999 йиллар) давлати ўз тасарруфига Мовороуннахрни ва Хуросонни олган эди. Еттисув сиёсий жиҳатдан сомонийларга қарам бўлмаган. Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ерлар Ўғузлар давлатини ташкил этган эди.
XI-XIII асрларда Марказий Осиёда Қорахонийлар, ғазнавийлар ва салжуқийлар хукмронлик қилдилар.
XI аср бошида хоразмшох Маъмун даврида таъсис этилган. Урганчда Дорул хикма (фанлар академияси) жахон илм-фан ривожига катта хисса қўшган. Дорул хикмада Ибн Сино, Беруний кабилар тадқиқот ишлари олиб боришган.