Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат



Download 28,09 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi28,09 Kb.
#28126
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
Қудрат акага проб. маъруза

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  • “инсонпарварлик”, “ижтимоий муносабатларни инсонпарварлаш- тириш”, “жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш” каби тушунча- ларнинг жиноят-процессуал аҳамияти таҳлил қилинди ва мазмуни очиб берилди;

  • мамлакатимизда жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш босқичларини даврлаштириш таклиф этилди;

  • жиноят процессида жабрланувчининг мақомига аниқлик киритиш,

  • шу жумладан, жабрланувчи мақоми бериладиган шахслар доирасини кенгайтириш таклиф этилди;

  • жиноят ишларини юритишда манфаатдор шахслар ва уларнинг вакилларига ўзларининг ёки ўз вакилларининг илтимосномасига кўра ўтказилаётган тергов ҳаракатларида терговчининг хоҳишидан қатъи назар иштирок этиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди;

  • жиноят процессига вояга етмаган жабрланувчи, гумон қилинувчи ва айбланувчига қонунда назарда тутилган шахслар орасидан қонуний вакилни танлаш механизмини киритиш лозимлиги асосланди;

  • халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, халқаро кафолатларни мустаҳкамлаш мақсадида инсонпарварлик қадриятларини амалга ошириш усуллари бўйича таклифлар билдирилди;

  • жиноят процессида тортишув принципининг реал жорий этилишини таъминлашда суд назоратини кучайтириш (тергов судьяси, айблов камераси) механизми таклиф этилди;

  • гувоҳни сўроқ қилишда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек агар гувоҳни техника воситалари ёрдамида сўроқ қилишнинг иложи бўлмаса, суд (судья) уни судланувчининг йўқлигида сўроқ қилиш лозимлиги билдирилди.




  1. Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб тадқиқотда қуйидаги хулосаларга келинган.

I. Жиноят-процессуал ҳуқуқи назариясини ривожлантириш


бўйича тавсиялар:
1. Қуйидаги тушунчалар таърифи ишлаб чиқилди:
– инсонпарварлик – бу ижтимоий муносабатларнинг инсон шахсини яшаш, озодлик, бахт-саодат, ҳар томонлама камол топиш, ўз қобилиятларини намоён этиш ҳуқуқига эга бўлган фаол ва ақлли ижтимоий индивид сифатида эътироф этишга асосланган, мазкур ҳуқуқларнинг ҳурмат қилиниши, уларга риоя этилиши ва уларнинг амалга оширилиши учун реал шарт-шароитлар яратишга қаратилган, шахс, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни, инсоннинг табиатга, бошқа одамларга ва ўз-ўзига бўлган муносабатини белгилайдиган тушунча;
– Ижтимоий муносабатларни инсонпарварлаштириш – бу объектив ва субъектив қонунларга асосланган, умуминсоний қадриятларни, инсонпарвар муносабатларнинг турлари ва уларнинг амал қилиш соҳаларини миқдор жиҳатидан жамлаш ва сифат жиҳатидан ўзгартиришдан иборат бўлган цивилизациянинг ривожланиши прогрессив жараёнидир;
– Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш – бу жиноят-процессуал қонунларга асосланган ҳолда жиноят ишини қўзғатиш, тергов қилиш, судда кўриб чиқиш, ҳукм қилиш, ҳукм, ажрим ва қарорларнинг асослилиги ва адолатлилигини текширишда инсонпарвар муносабатларнинг турлари ва уларнинг амал қилиш соҳаларини миқдор жиҳатидан жамлаш ва сифат жиҳатидан ўзгартиришдан иборат бўлган ривожланиш жараёнидир.

2. Жиноий ҳаракатлар қайси шахсга қарши қаратилган бўлса,


шу шахсгина жабрланувчи деб эътироф этилиши мумкинлиги тўғрисидаги масала, алоҳида диққатга сазовор. Аммо, баъзан бир жабрланувчига нисбатан содир этилган жиноий ҳаракатлар натижасида зарарли оқибатлар унинг қариндошлари учун ҳам келиб чиқиши мумкин. Масалан, қизининг номусига тегилиши натижасида она руҳий ҳолатининг бузилиши юз беради. Бизнингча, бундай шахслар ҳам жабрланувчи деб эътироф этилиш ҳуқуқига (бундан келиб чиқадиган барча оқибатлар билан бирга) эга бўлишлари лозим. Шуни эътиборга олиб, биз ЖПКга ўз яқин қариндошларига нисбатан содир этилган жиноий ҳаракатлардан жабрланган шахсларни ҳам, агар жиноят билан юз берган зарарли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш исботланган бўлса, жабрланувчилар деб эътироф этиш имконини берадиган нормани киритиш мақсадга мувофиқ.
Ишда манфаатдор шахслар ва уларнинг вакилларига ўзларининг ёки ўз вакилларининг илтимосномасига кўра ўтказилаётган тергов ҳаракатларида терговчининг хоҳишидан қатъи назар иштирок этиш ҳуқуқини беришни таклиф қилинган.
3. Вояга етмаган жабрланувчи, гумон қилинувчи ва айбланувчига қонунда назарда тутилган шахслар орасидан қонуний вакилни танлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилади, чунки амалда баъзан шундай вазиятлар ҳам учрайдики, ўсмир, айтайлик, отасини у билан муносабатлари яхши эмаслиги туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таклиф қилмасликни, унинг ўрнига онасини таклиф қилишни сўрайди. Бизнинг назаримизда, мазкур қоида жиноят процессининг вояга етмаган иштирокчиси учун танлаш ҳуқуқини кенгайтиради ва унинг ўзи танлаган вакилга эга бўлиш имкониятини мустаҳкамлайди.

4. Жиноят процессида инсонпарвар қадриятларни амалга ошириш халқаро кафолатларини мустаҳкамлашнинг қуйидаги йўллари ва усуллари таклиф этилади:1) халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш; 2) халқаро-ҳуқуқий нормаларни қўллайдиган миллий судлар лозим даражада фаолият кўрсатишларини таъминлаш учун халқаро ҳуқуқ фани ютуқларидан янада кенг фойдаланиш; 3) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ва уни қўллаш амалиётини жиноят ишлари юритуви соҳасида амал қиладиган халқаро ҳуқуқ нормалари билан мувофиқ ҳолатга келтириш; 4) халқаро-ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш давлат ички механизмини ривожлантириш; 5) ахоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятининг ривожланиши буйича фикир ва тавсиялар илгари сурилган .





Download 28,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish