kazus.
С.Атаев 2017 йил 5 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Тинчлик кўчаси атрофида щзи билан дщстона алоыада бщлган фуқаро Рихсиевани кўриб, унинг ортидан бориб сочидан тортади ва унга “Йигитлар билан нега гаплашиб юрибсан” деб, Рихсиеванинг телефон аппаратини текшириб кўрмоқчи бўлиб олган.
Телефондаги SMS ларни текширган вақтида бегона йигитларнинг рақамларини кўриб, Рихсиевани юзига тарсаки уриб, унга “телефон аппаратингни ўзимда олиб қоламан, ҳеч ким билан гаплашмайсан энди” деб телефон аппаратини ўзи билан олиб кетиб қолган.
Шундан сўнг Атаев ўша куни Дилмурод исмли ўртоғи билан бирга кафега кириб овқатланиб, сўнг овқатланиш учун тўлашга пули етмай қолганлиги сабабли Рихсиеванинг телефонини “Малика” савдо мажмуасига олиб бориб нотаниш болага 2.500.000 сўмга сотиб юборган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
3-Javob:
Ushbu kazusdagi jinoyat tarkibini tahlil qilamiz. Bu yerda:
jinoyat obyekti – mulk huquqi bogliq ijtimoiy munosabat (Rixsiyevaning telfonga egalik qilish huquqi);
jinoyat obyektiv tomoni – Ataev tomonidan Rixsievaga tegishli bo’lgan telefon aparatini zorlik ishlatib olib qo’yishi;
jinoyat subyekti – fuqaro Atayev (ижтимоий хавфли
қилмишни содир қилган ва жиноят қонунида белгиланган ёшга етган ақли расо жисмоний шахс);
Jinoyat subyektiv tomoni – ijtimoiy xavfli qilmishning qasddan sodir etganligi.
Ushbu vaziyatga huquqiy baho bersak, yuqoridagi ijtimoiy xavfli qilmish JK 166-modda (talonchilik) 1-qism, a) bandi (hayot yoki soglik uchun xavfli bolmagan zorlik ishlatib yohud shunday zorlik ishlatish bilan qorqitib) bilan kvalifikatsiya qilinadi.
4-kazus.
М. ИИБ профилактика инспектори ўзининг хизмат кўрсатадиган ҳудудига кирмайдиган шу тумандаги хонадонлардан бирида Р.нинг рўйхатдан ўтмаган ҳолда ижарада истиқомат қилиб келаётганлигини билиб, ушбу ҳолатдан ўзининг ғараз ва паст ниятларида фойдаланиш мақсадида Р.га қонуний чора кўрмай улар билан тил бириктириб, хонадонга бесоқолбозлик билан шуғулланувчи моддий жиҳатдан таъминланган шахсларни жалб қилишни режалаштирган.
Жиноий режага кўра, М. Р.нинг ижарада турган хонадонига Р. томонидан алдаб жалб қилинган шахсларни бесоқолбозлик билан шуғулланаётган вақтида хонадонга бостириб кириб, шериклари Э.га бесоқолбозлик билан шуғулланаётган шахсларни видеотасвирга туширишни топшириб, бесоқолбозларни ушлаб милиция таянч пунктига олиб келиши, шериги Б. эса мижозларни топишни ўз зиммасига олиши лозим бўлган. Шундай қилиб, ўзаро келишилган режага асосан соат 21.00лардан ошганда ушбу хонадонга Б. фуқаро А.ни алдаб олиб келган. Э. бу ерда бесоқолбозлик билан шуғулланаётган ҳолатни видеотасвирга туширади. Режага кўра милиция инспектори М. шу ерга етиб келади ва фуқаро А.ни милиция таянч пунктига олиб келади.
Б. А.ни бесоқолбозликда айблаб, агар видеотасвирни унинг иш жойи, таниш- билишлари кўришини хоҳламаса 2.000 АҚШ доллари бериши лозимлигини айтади. Б. А.дан пулнинг бир қисми 500 АҚШ доллари олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
Javob
Yuqoridagi kazusimizga yechim berish uchun avvalo jinoyat tarkibi tushunchasi va uning elementlariga qisqacha to‘xtalib o‘tsak:
Do'stlaringiz bilan baham: |