11-
ҚОИДА
ОФСАЙД
1.
Офсайд (ўйиндан ташқари ҳолат)
Офсайд ҳолатида бўлиш ўз
-
ўзидан қоидабузарлик ҳисобланмайди.
Ўйинчи офсайдда бўлади, агар:
•
унинг боши, танаси ёки
оёғининг ҳар қандай қисми рақиб ярим майдонида бўлса (ўрта
чизиқ бундан мустасно) ва
•
унинг боши, танаси ёки оёғининг ҳар қандай қисми рақибнинг охиргидан олдин ўйинчиси
ва тўпга нисбатан рақиб дарвоза чизиғига яқин бўлса.
Барча ўйинчилар,
жумладан, дарвозабонларнинг қўллари офсайдни аниқлашда
инобатга
олинмайди.
Агар ўйинчи
қуйидагилар билан бир чизиқда бўлса, офсайдда
ҳисобланмайди
:
•
охиргидан олдинги рақиб билан ёки
•
охирги иккита рақиб билан.
2.
Офсайд қоидабузарлиги
Агар офсайддаги ўйинчининг жамоадоши тўпга ўйнаган ёки тўпга тегинган* вақтда
у
ўйин
вазиятларига аралашсагина,
бунинг учун жазоланади, хусусан
:
(*
“ўйинга қўшилиш” ёки “тўп тегиш” биринчи нуқтаси инобатга олиниши керак)
•
жамоадоши узатма берганидан ёки тўпга текканидан сўнг, тўпга ўйнаб ёки унга тегиб
ўйинга аралашса
ёки
•
қуйидаги
ҳолатларда рақибга халақит қилса:
o
рақибнинг кўриш чизиғини яққол ёпиб, рақибнинг тўпга ўйнашига ёки ўйнаш
имкониятига тўсқинлик қилса, ёки
o
рақиб билан тўп учун курашга киришса, ёки
o
яқиндаги тўпга яққол ўйнашга уриниб, рақибнинг ҳаракатига
халал берса, ёки
o
яққол ҳаракат қилиш орқали рақибнинг тўпга ўйнаш
имкониятига таъсир
қилса
;
ёки
•
тўпга ўйнаб ёки рақибга халақит қилиб, устунликка эга бўлади. Тўп:
o
дарвоза устуни, тўсини, учрашувнинг расмий шахси ёки рақибга тегиб, йўналишини
ўзгартирса ёки урилиб қайтса;
o
дарвозани голдан қутқараётган рақибнинг ҳар қандай ўйинчисидан қайтган бўлса.
Офсайдда турган ўйинчи тўпга атайин ўйнаган рақибдан (дарвозани голдан қутқариш учун
тўпга атайин ўйналган вазият бундан мустасно) тўпни олса, устунликка эга бўлган деб
ҳисобланмайди
.
“Дарвозани қутқариш” —
ўйинчи дарвозага ёки дарвозанинг жуда яқинига йўналтирилган
тўпни қўлидан бошқа (жарима майдони ичидаги дарвозабон бундан мустасно) танасининг
ҳар
қандай қисми билан қайтарган ёки тўхтатишга уринган ҳаракат
.
Қуйидаги
вазиятларда:
•
офсайдда турган ёки ундан чиқаётган ўйинчи, рақибнинг йўлида турган бўлса ва
унинг
тўпга ҳаракатланишига халақит қилиб, рақибнинг тўпга ўйнаш имконияти ёки тўп учун
кураш олиб боришига таъсир қилса, бу офсайд қоидабузарлиги ҳисобланади. Агар ўйинчи
рақиб йўлида турса ва унинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса (масалан, рақибни тўсиб
қўйса), у ҳолда қоидабузарлик 12
-
Қоидага мувофиқ жазоланиши керак.
•
офсайдда турган ўйинчи тўпга ўйнашни кўзлаб ҳаракатланса
ва у тўпга ўйнашдан
ёки
ўйнашга уринишдан ёхуд рақиб билан тўп учун курашга киришишдан олдин унга қарши
қоидабузарлик
ишлатилса, у ҳолда рақиб ушбу қоидабузарлик учун офсайддан аввал юз
берган қоидабузарлик сифатида жазоланади.
•
Тўпга ўйнаган
ёки
ўйнашга ҳаракат қилган ёхуд
рақиб билан тўп учун
курашга киришган
офсайддаги ўйинчига қарши қоидабузарлик ишлатилса, у ҳолда бу ўйинчига нисбатан
ишлатилган қоидабузарликкача юзага келган офсайд сифатида қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: