Ўйин қоидалари 2019/20 Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий таржимаси The International Football Association Board



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/112
Sana11.07.2022
Hajmi2,3 Mb.
#773867
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний

Тўпни қўл билан ўйнаш
 
Ўйинчи қуйидаги ҳаракатларни қилса, бу қоидабузарлик ҳисобланади:

тўп томон қўл узатиб, атайлаб тўпни қўли билан ўйнаса;

тўп қўлга текканидан кейин ўйинчи тўпга эгалик қилса ёки уни ўз назоратига олса ҳамда 
шундан сўнг:
o
рақиб дарвозасига гол уради;
o
гол уриш имконияти юзага келади.

рақиб дарвозасига бевосита қўл ёрдамида гол урса, ҳаттоки бу тасодифан юз берса ҳам, 
жумладан, бу дарвозабонга ҳам тегишли.
Одатда бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланади, агар:

тўп ўйинчининг қўлига қуйидаги вазиятда тегса:
o
қўл
унинг танасини нотабиий катта қилса;
o
қўллари
елкасидан баландда бўлса (ўйинчи онгли равишда тўпни ўйнашга ҳаракат
қилиши натижасида тўпнинг қўлга тегиши бундан мустасно).
Тўп ўйинчининг яқинида турган бошқа ўйинчининг бевосита боши ёки танаси (оёғи ҳам)дан қўлга 
тегса ҳам, юқоридаги қоидабузарликлар қўлланилади. 
Юқорида санаб ўтилган қоидабузарликлардан бошқа ҳолатда тўп қўлга тегса, қуйидагилар одатда 
қоидабузарлик
ҳисобланмайди:

бевосита ўзининг боши ёки танасидан (оёғидан ҳам);

яқинда турган бошқа ўйинчининг бевосита боши ёки танасидан (оёғидан ҳам);

қўл
танага яқин турган бўлса ва бу танани нотабиий равишда катта қилмаган бўлса;

ўйинчи йиқилаётганда қўл таянч сифатида тана ва ер оралиғида бўлса,
аммо қўллар ёнга 
ёки танадан юқорига кўтарилмаган бўлса.
Дарвозабон жарима майдонидан ташқарида тўпни қўл билан ўйнашда бошқа ўйинчилар каби 
чекловларга эга. Дарвозабонга ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаш тақиқланган ҳолларда 
тўпни қўли билан ўйнаса, эркин зарба белгиланади, аммо интизомий чора қўлланилмайди.
2.
 
Эркин зарба
 


Ўйинчи қуйидаги қоидабузарликни содир этса, эркин зарба белгиланади:

хавфли ўйнаса;

рақибнинг ҳаракатига жисмоний контактсиз халал берса;

ҳақоратли, хафа қилувчи ёки аҳлоқсиз сўзлар
ва/ёки имо
-
ишоралар ва бошқа оғзаки 
эътирозлар билан ўз норозилигини билдирса;

дарвозабон тўпни қўлидан чиқармоқчи бўлганида ўйинчи бунга халал берса, тўпга зарба 
берса ёки зарба беришга уринса;

Қоидаларда
эслаб ўтилмаган бошқа қоидабузарликни амалга оширган ўйинчини 
огоҳлантириш ёки четлатиш учун ўйин тўхтатилган бўлса.
Дарвозабон ўз жарима майдони ичида қуйидаги қоидабузарликлардан исталган бирини содир этса, 
эркин зарба белгиланади:

тўпни қўлидан чиқаргунга қадар олти сониядан ортиқ вақт давомида уни қўлида ушлаб турса;

тўпни қўлидан чиқариб, бошқа ўйинчи тўпга тегингунга қадар унга қўли билан қайта тегса;

қуйидаги
ҳолатдан (дарвозабон тўпни ўйинга киритиш мақсадида тўпга оёқ билан яққол 
зарба берган ёки оёқ билан зарба беришга уринган ҳолат бундан мустасно) сўнг дарвозабон 
қўли билан тўпга тегинса:
o
жамоадоши атайлаб тўпни унга оёқ билан узатса;
o
жамоадоши тўпни бевосита ён чизиқдан ташлаб берганидан кейин тўпни олса.
Қуйидаги
ҳолатларда дарвозабон тўпни қўл(лар)и
билан назорат қилаётган ҳисобланади:

тўп қўллар ёки қўл ва исталган юза (масалан: ер, шахсий танаси) орасида бўлса; ёки 
дарвозабон қўлининг исталган қисми билан тўпга тегиб турса. Тўп дарвозабонга тегиб, сакраб 
кетиш ёки дарвозабон дарвозани қутқарган ҳоллар бундан мустасно;

тўпни узатилган очиқ кафтида ушлаб турса;

тўпни ерга ураётган ёки ҳавога отаётган пайтда.
Дарвозабон тўпни қўл(лар)и билан назорат қилаётганида, рақиблар томонидан унга ҳужум 
қилиниши мумкин эмас.

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish