Йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда



Download 35,57 Kb.
bet1/4
Sana13.07.2022
Hajmi35,57 Kb.
#790569
  1   2   3   4
Bog'liq
disrtat kirish


Кириш
Кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тизимларини мазмунини ривожлантириш мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан бири бўлиб қолади. Жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда уларни қайта қуриш долзарб масала бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси олдида таълим тизимларини таркибий жиҳатини ҳисобга олган ҳолда таълим ва малака ошириш таълими дастурларини тубдан ўзгартириш, илғор технологияларни кенг ўзлаштириш билан боғлиқ янги касб-ҳунар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашда илғор педагогик технологияларни яратиш ва ўзлаштириш учун экспериментал майдончалар барпо этиш орқали илмий тадқиқотлар натижаларини ўқув-тарбия жараёнига ўз вақтида жорий этиш механизмини рўёбга чиқариш каби долзарб масалаларни ҳал этиш қўйилган.
Бу масалаларнинг ечимини топиш ахборот технологияларининг таълим тизимига қўллашдек муҳим масалани келтириб чиқаради. Шу сабабли, 2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш [1] ;
Жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш[4];
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш ва такомиллаштириш[4];
Институтни юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш; маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ва вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини амалга оширади; маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади[3,6];
Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, замонавий ахборот технологиялари, компютер техникаси ва телекоммуникация воситаларининг жамият ҳаёти ва иқтисодиётининг барча жабҳаларига жорий этиш ва фойдаланиш, фуқароларнинг ўсиб бораётган ахборотга бўлган талабини тўлиқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва дунё ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди[6].
АКТ соҳасидаги стратегик устувор амалиётларни жорий қилиш бўйича амалий чораларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 6 июнда “Компютерлаштириш такомиллаштириш ва ахборот технологияларини жорий етиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилди. Ушбу қарорда “Компютерлаштириш ва ахборот коммуникацион технологияларни такомиллаштириш дастури” тасдиқланди [7].
Бугунги кунда мамлакатимизда ахборот коммуникацион технологияларнинг ривожланиши ва такомиллашуви натижасидаги афзалликларни инобатга олган ҳолда уни жорий этиш жараёни кенгаймоқда. Ахборот коммуникацион технологияларнинг таъсири инсонларнинг ҳаёт тарзи ва маданиятидан тортиб давлат тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтларини, ижтимоий ва иқтисодий соҳани, фан ва таълимни қамраб олмоқда. Улар инсонларга ўзларининг имкониятларидан кенг миқёсда фойдаланиш заминини яратиш билан бирга турғун иқтисодий ўсиш, фаровонликни ошириш, демократия, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш каби мақсадларга эришишга хизмат қилади.

Download 35,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish